ТАЪЛИМДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Худойқулов Х.Ж.- ЎзМУ профессори
Мирзаев М.Ж.- ТерДУтадқиқотчиси
Ўзбекистон тараққиѐтида халқнинг бой маънавий салоҳиѐти ва
умуминсоний қадриятларга ҳамда ҳозирги замон маданияти, иқтисодиѐти,
илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган
мукаммал таълим тизимини барпо этиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада
―Таълим тўғрисидаги ‖Қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастур‖
асосида таълимда чуқур ислоҳатлар амалга оширилмоқда.
Кадрлар
тайѐрлаш
миллий
дастурида
илғор
педагогик
технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги алоҳида
таъкидлаб ўтилган.
Бугунги кунда Таълимга 3 хил ѐндашув мавжуддир:
Маълумки педагогикада талабаларнинг таълим жараѐнидаги
фаоллигини оширишга қаратилган бир неча ўқитиш услублари ишлаб
чиқилган; муаммоли ўқитиш, иш фаолиятини ифодаловчи ўйинлар, роллар
бажариш, мавзуий ўқитиш ва ҳоказо. Аммо улар халқ таълими тизимида
кенг қўлланилади деб бўлмайди. Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби ҳар
бир машғулотга тайѐргарлик педагогик изланишни кўзда тутишни, юксак
касбий маҳоратни, ижодий ѐндашув ва кўп вақт сарфлашни талаб қилади.
Одатда, ҳар бир бундай машғулот сценарийси ўзига хос хусусиятга эга ва
такрорланмасдир.
Таълимда оғзаки - кўргазмали ѐндашув
жуда катта тажрибага эга ва
қисмларга ажратилиб ишлаб чиқилган бўлиб, таълим тизимида улкан
хизмат кўрсатди, бироз бўлса-да, такомиллашувни давом эттирмоқда, аммо
бу такомиллашув ѐндашувнинг қонуниятлари доирасида чеклангандир.
Жадал суръатлар билан ўсиб бораѐтган фан ва техника талаблари таълим
тизимидаги ислоҳотлар рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш, шахсни
ривожлантириш, унинг маълумот олиш истакларини қондиришга бўлган
жамият эҳтиѐжлари ҳамда ўқитиш услублари ўртасида зиддиятлар
туғилишига олиб келади.
Таълим тизимидаги кенг қамровли таркибий ислоҳотларни
республика педагоглари илғор педагогик технологияларни ўзлаштириш ва
ўқув жараѐнига қўллаш билан мустаҳкамлашлари зарур. Аввал
таъкидланганидек, бунинг учун педагогларимизни ўқув жараѐнига
технологик ѐндашувларини ўргатиш талаб этилади, бу эса педагогик
технологиядан фойдаланиш билан бир қаторда уни Ўзбекистон маданияти,
анъаналари ва тажрибаси билан бойитишга олиб келади.
Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти
шундан иборатки,
унда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараѐни
135
лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ѐндашув, энг
аввало, тасвирлаш эмас, балки лойиҳалаштирилган натижаларни амалга
ошириш имконини берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини
топади.
Мақсадга йўналтирилганлик, оралиқ натижаларни ташхисли
текшириб бориш, таълимни алоҳида ўқитиш лавҳаларига ажратиш каби
усуллар ҳозирги кунга келиб қайта-қайта такрорлаш мумкин бўлган
таълим технологияси ғоясида мужассамланган.
У асосан ўз ичига қуйидаги омилларни олади;
таълимда умуммақсаднинг қўйилиши;
тузилган умуммақсаддан аниқ мақсадга ўтиш;
ўқувчиларнинг билим даражасини дастлабки (ташхисли)
баҳолаш;
бажариладиган ўқув тадбирлари мажмуаси (бу босқичда
ўқувчилар билан мулоқат асосида таълимга жорий тузатиш)
киритилиши лозим;
натижани баҳолаш.
Таълимга технологик ѐндашув
Тарбиялаш технологияси
- нисбатан янги атама бўлишига қарамай,
ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Тарбиялаш технологияси
ѐшлар билан тарбиявий ишларнинг ғояси, мазмуни, таркибини эмас, балки
бу соҳадаги ҳукумат ишлаб чиққан мақсад ва вазифаларни самарали
амалга ошириш билан шуғулланади.
Дастурда қуйидаги асосий тарбиявий йўналишлар ва мақсадлар
келтирилган.
1. Фуқаро тарбияси. Энг юксак миллий қадриятлар ва сифатларни
тарбиялаш, умуминсоний қадриятларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси фуқаросининг миллий ўз-ўзини англашни ривожлантириш.
2. Касб эгаллашга, шахсий масъулиятни юқори малакали бўлишга ва
касбий маҳоратга интилишни тарбиялаш, меҳнат фаолиятига ва доимий
равишда малакани ўстириб боришга ундовчи сифатларни тарбиялаш.
3. Оилавий ҳаѐтга тайѐрлаш. Ота-она ва қондош-қариндошлар оила
олдида масъулият ва жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш.
4. Талабани шахс сифатида ривожлантириш. Бетакрор шахсий
сифатлар ва ижтимоий қиѐфанинг ҳар томонлама ижодий ривожига
кўмаклашиш.
Замонавий тарбиялаш технологияси
- ҳар томонлама ѐндашувни
амалга оширади ва қуйидаги мажбурий талабларга риоя қилади:
1. Тарбияланувчиларга уч йўналиш бўйича таъсир этилади -
тафаккурига, сезгиларига ва хулқига.
2. Тарбия (ташқи педагогик таъсир) ва ўз-ўзини тарбиялашнинг
узвийлиги туфайли ижобий натижага эришилади.
136
3. Тарбия жараѐнида иштирок этувчи барча восита ва тадбирларнинг
мувофиқлаштирилиши; ижтимоий институтлар, бирлашмалар, оммавий
ахборот воситалари, адабиѐт, санъат, оила, мактаб, ҳуқуқ тарғибот
идоралари, жамоалар - ҳар томонлама ѐндошувнинг зарурий шартидир.
4. Шахснинг маълум сифатлари амалдаги тарбиявий ишлар мажмуи
орқали ҳосил қилинади. Бу ишлар яққол кўринишда ва кўп ѐқлама бўлиши,
улар бир вақтнинг ўзида ақлий, жисмоний, хулқий, эстетик ва меҳнат
тарбиясини узвий ҳолда олиб бориши зарур.
5. Ҳар ѐқлама яхлит тарбиявий ѐндашув тарбиячининг тизимли
муносабатини ва бошқарувини тақоза қилади. Бошқарув тарбия жараѐнида
иштирок этувчи ташқи ва ички омиллар ва уларнинг ўзаро таъсири
инобатга олингандагина муваффақиятли бўлиши мумкин. Шу боис, у
омиллар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш зарур.
Ўқув-тарбия ишлари жараѐнида талаба ѐшларни ижодий фикрлашга,
ўзгарувчан вазиятларга ўргатиш, эркин рақобат асосида фаолиятни ташкил
этиш ҳамда талабаларни ахборот технологиялари, электрон дарсликлар,
версиялар ва мультимедиалардан амалий машғулотларда фойдаланиши
муҳимдир.
Инновацион технологиялар таълим-тарбия жараѐнининг бир тизимга
солинган илмий-назарий ва методик асосланган янги шакл, усул ва
воситаларининг мажмуидир. Технологик ѐндашув, энг аввало, тасвирлаш
эмас, балки лойиҳалаштирилган натижаларни амалга ошириш имконини
берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади.
Таълим технологияси репродуктив дарс беришга асосланган бўлиб,
ундаги ўқув жараѐни талабаларга типик ҳолатлардаги ҳаракатларни
эгаллашга йўналтирилган.
Маъруза ва амалий машғулотларни ўтиш жараѐнида муаммоли
вазият талабаларнинг қизиқиши, билим савияси, фикр юритиш доираси
ҳисобга олинган ҳолда ташкил қилинади. Муаммоли вазиятни яратишдан
кўзланган асосий мақсадни амалга ошириш учун вазиятни баҳолашда
талабаларнинг оғзаки ва ѐзма жавобларидан вақти-вақти билан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Инновацион технологиялар асосида баҳс-мунозара дарслари, ақлий
ҳужум ўйинларидан кенг кўламли билим, тажриба ва мустақилликка
асосланган ҳолда машғулотлар ташкил этилса, қуйидаги натижаларга
эришилади:
машғулотлар
давомида
талабаларнинг
мустақиллиги,
ихтиѐрийлиги ва эркинлигига эришилади;
талабалар ўз фикр ва қарашларини ҳимоя қилишга
ўрганадилар, уларни бошқаларга етказиш маҳоратини эгаллайдилар;
талабалар жамоа фикрига таянишга, уни ҳурмат қилишга
ўрганадилар ва уларда ўзаро ҳурмат ҳисси ортиб боради;
137
талабалар ўқув фанига доир материаллар билан мустақил
ишлашга, изланишга, ўқитишнинг самарали шакл ва услубларидан
ижодий фойдаланишга одатланиб боради;
талабаларда билимларни мустақил эгаллаш, ижодий фикр
юритиш ва эркин фикрлаш малакалари шаклланади;
ўқув
машғулотларида
ахборот
технологияларидан
фойдаланишга, ўзаро фикр алмашишга, педагогик фаолиятни танқидий
таҳлил қилиш ва таққослашга ўрганадилар.
Шундай қилиб, олий ўқув юртларида инновацион технологияларни
қўллаш талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқув
машғулотлари самарадорлигини, ўқитувчиларнинг касбий тайѐргарлиги,
ўқитишда масофавий таълим ва компьютер саводхонлигини орттиришга
замин тайѐрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |