1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ЎҚИТУВЧИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИ, МАҲОРАТИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   217
ЎҚИТУВЧИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИ, МАҲОРАТИ, 
ТЕХНИКАСИ ВА МАДАНИЯТИНИНГ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА 
ТАЪСИРИ 
 
Шодмонов Ш. -ЎзМУ докторанти 
 
Педагогик маҳорат - бу -педагогик фаолиятни усталик билан 
бошқариш деган тушунчани беради. Педагогик маҳорат - бу педагогик 
жараѐннинг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташқил 
этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўналтириш, 
тарбияланувчиларда дунѐқараш, қобилиятни шакллантириш ва уларда 
жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотишдир. 
Шундай экан, ўқитувчи- тарбиячи педагогик маҳорат эгаси бўлиши 
учун педагогик - психологик тайѐргарликка таълим - тарбия, маълумот 
тушунчаларининг 
моҳият- 
мазмунини 
теран 
тушунишга, 
шахс 
психологияси, яъни шахснинг биологик шартланган хусусиятлари (нерв 
системаси, темперамент, лаѐқат, (қобилият), характерлар), билиш 
жараѐнлари (сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур), эмоционал иродавий 
хусусиятлар (хиссиѐт, эмоция), иродаларни ижтимоий шартланган 
хусусиятлар (эҳтиѐж, қизиқиш)ни, орттирилган хусусиятлар: билим, 
кўникма, малака одатларини ўрганиб боришга ҳаракат қилмоғи лозим.
Педагогик маҳорат – бу ўқитувчининг шундай шахсий 
(болажонлиги, хайрихохлиги, инсонпарварлиги, мехрибонлиги ва х.к.) ва 
касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, эрудицияси 
ва х.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятки, ўз фанини чуқур 
билишида, педагогик-психологик ва методик тайѐргарлигида, ўқувчи-
ѐшларни ўқитиш, тарбиялашнинг оптимал йўлларини излаб топиб, амалий 
фаолиятида қўллашида намоѐн бўлади. 
Ўқитувчининг умумий тайѐргарлиги мунтазам амалга ошадиган 
жараѐн: 
- давлат таълим стандарти, ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга 
берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш, 


142 
- ўз фанига оид янги илмий ва методик адабиѐтларнинг мазмуни 
билан танишиш, 
- тегишли кўргазма материалларини, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, 
уларни қўллай билиш, 
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш 
орқали билимини кенгайтириш. 
Айниқса, бугунги таълим жараѐни учун компьютер техникасидан 
фойдаланиш кўникмасини ошириш, электрон дарсликлар, матн 
муҳаррирлари, ―ZiyoNet‖ ахборот таълим портали орқали маълумотларни 
олиш малакасини шакллантириш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Албатта, 
бугунги кун ўқитувчиси интернет маълумотларидан унумли ва мақсадли 
фойдланиш кўникмасига эга бўлиши бугунги кун талабидир.
Худди шу каби маълумотлар асосида ташкил этилган дарсни 
таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин: Ташкилий қисм, ўтилган 
мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш), янги мавзуни тушунтириш, янги 
мавзуни мустаҳкамлаш, ўқувчиларни баҳолаш, уйга вазифа бериш 
Шу жиҳатдан биз педагогик маҳоратни, педагогик компонентларсиз 
тасаввур қилолмаймиз. Булар эса, инсонпарварлик, касбий педагогик 
билимлар, педагогик қобилият,педагогик техника,қизиқишлар, қадриятлар, 
идеаллар, мутахассислик предмети, уни ўқитиш методикаси, педагогика, 
психология, коммуникативлик, перцептив қобилият ҳисобланади.
Педагогик маҳоратнинг яна бир жиҳати бўлган бошқариш усуллари 
жамоага таъсир кўрсатиш йўллари бўлиб, у қўйилган мақсадлар жараѐнида 
жамоа фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади. 
Бошқариш усулининг турлари: 

ташкилий - маъмурий,

социал-психологик,

ҳуқуқий,

бевосита кўрсатма бериш,

рағбатлантиришдан фойдаланиш,

кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш, 

кузатиш, 

суҳбат,

ҳужжатларни таҳлил қилиш. 
Талабага инсоний-шахсий ѐндашув: 
1. Шахсга янгича қараш. 
2. Шахс бола эрта ѐш вақтдаѐқ намоѐн бўлади. 
3. Шахс педагогик жараѐннинг объекти эмас, балки субъекти. 
4. Шахс таълим тизимининг мақсади. У бирор бир ташқи 
мақсадларга эришиш учун восита бўла олмайди.
5. Ҳар бир бола қобилият соҳиби, кўпчилик болалар эса 
талантлидирлар.


143 
6. Шахснинг устувор сифатлари олий этик қадриятлар, яъни эзгулик 
(яхшилик) 
Хуллас, педагоглик маҳоратини эгаллаш учун мутахассис –
муҳандисга фақат ўз предмети юзасидан билимларга эга бўлиш кифоя 
қилмайди, у педагогика ва психологияга доир билимларни чуқур 
ўзлаштириши ва уларни мунтазам равишда кенгайтириши лозим. 
Шунинг учун ҳам, педагогик маҳорат – бу маълум ишни аъло 
даражада бажармоқдир. Педагог маҳорати деганда эса чуқур билимли, 
талабалар руҳиятини яхши биладиган, ўқитувчиликнинг ғурури, орияти 
юқори даражада бўлган инсонлар фаолияти тушунилади. Чунки, 
ўқитувчининг дарс жараѐнидаги ҳар бир ҳаракати катта аҳамиятга эга.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish