―ѐмон
ўқитувчи ҳақиқатни беради, яхши ўқитувчи эса уни топишни
ўргатади‖
, деган фикрга амал қилиниши лозим. Талабаларни атрофдаги
воқеаларга мустақил муносабат билдира оладиган қилиб тарбиялаш учун
замонавий
педагогик
технологиялардан,
интерфаол
усуллардан
фойдаланиш орқали мақсадга тезроқ эришиш мумкин.
Замонавий педагогик технологияларни шартли равишда уч гуруҳга
бўлиш мумкин:
- мавзуга қизиқтирувчи, талабалар диққатини жалб этувчи
(Б.Б.Б.жадвал, Инсерт жадвали, Идрок харитаси, Блиц-сўров);
- мавзуни мустаҳкамловчи (Тушунчалар таърифи, Ассисмент,
тестлар);
- мустақил фикрларни шакллантирувчи (Венн-диаграммаси, Т-
жадвал, Кейс стади, дебат, мунозара).
Айнан 3-гуруҳга кирувчи педагогик технологиялар усулларини
дарсларда қўллаш талабаларда таҳлил қилиш, аналитик фикрлаш,
атрофдаги воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олиш
қобилиятини шакллантиришга ѐрдам беради. Кейс стади услубини
―Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар‖ фанида қўллаш яхши самара
беради.
Педагогик технологиянинг аввалги услублардан афзаллиги шундаки,
у таълим жараѐнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, унинг
мазмуни, билим бериш усуллари ва воситалари, таълим жараѐнини назорат
қилиш ва баҳолаш каби қисмларни ўзаро узвий боғлаб мажмуага келтириб
туриб, жараѐн лойиҳасини тузишидадир. Унинг анъанавий усуллардан
фарқи талабаларнинг ўзларига берилган билимни ѐдлаб беришга эмас,
балки таълим-тарбия жараѐни якунида конкрет ҳаракатларни бажаришга
йўналтирилганлигидадир.
Педагогик технологияда билим бериш жараѐнида дарсни аниқ бўлак
(модул)ларга бўлиниб, ҳар бир бўлагида ўқувчилар билиши керак бўлган
натижалар кўрсатилади. Яъни ўқув материаллари дарс мақсадидан келиб
чиқиб модулларга бўлинган бўлади. Ҳар қайси модулда эришиш керак
бўлган мақсадлар ва шунга мос равишда тест саволлари тузилади.
127
Педагогик технологияларни қўллашда замонанинг энг илғор илмий
ѐндашишларидан бири – ҳар бир дарсга алоҳида ѐндашишдир. Ўқитувчи
фаннинг
хусусиятидан,
мавзудан,
талабаларнинг
қизиқиши
ва
имкониятидан келиб чиққан ҳолда педагогик технологияларни қўллаши
зарур. Акс ҳолда фаолият анъанавий тус олиб, кутилган натижани
бермайди.
Педагогик технологиялар билан дарс ўтишда ўқитувчиларга
қуйидаги талаблар қўйилиши керак:
- талабаларни фанга қизиқтира олиш;
- машғулотларни юқори савияда ташкил этиш;
- таълимда турли услуб ва шакллардан фойдаланиш;
- берилаѐтган билимни талабалар қандай ўзлаштириб олаѐтганига
алоҳида эътибор бериш;
- талабаларнинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий
хусусиятларини билиш;
- талабаларга узатилаѐтган билимларнинг энг муҳимини ажратиб бериш;
- билимларни талабаларга тушунарли ҳамда уларнинг ѐши ва ақлий
даражасига мос равишда бериш;
- ҳар бир сўзнинг талабалар ҳиссиѐтини уйғотиш даражасида бўлишига
эришиш.
Шу билан бирга дидактиканинг принциплари замонавий ўқитувчи учун
дарс ўтишда асосий тамойил бўлиб хизмат қилиши керак. Буларга:
- билим беришда илмийлик;
- таълим олувчилар имконияти ва ѐш хусусиятидан келиб чиқиш;
- кўргазмалилик;
- мунтазамлик ва давомийлик;
- ҳаѐт билан боғлаш;
- таълим ва амалиѐт бирлиги;
- тизимлилик ва изчиллик тамойиллари киради.
Мазкур тамойилларнинг биронтасига амал қилинмаса таълим-тарбия
кутилган натижани бермайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўқитувчининг педагогик маҳорати
бу касбига бўлган фидоийлик, билим ва тажрибаларнинг бирикмаси бўлиб,
педагог фаолиятининг энг юқори чўққиси ҳисобланади. Ўз ишига
ўқувчиларга бўлган муҳаббатини қўша олган ўқитувчи – мукаммал
ўқитувчидир. Ҳар қандай педагогнинг фаолиятида педагогик технология
тамойиллари марказий ўринда туриши керак. Шундагина педагогик
фаолият замонга мос бўлиб, ўқитувчи жамият ижтимоий буюртмасини
шараф билан бажариши мумкин бўлади.
128
Do'stlaringiz bilan baham: |