1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet72/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   217
 
 
 ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
 АМАЛИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Топилдиева М.Р.- ЎзМУ катта ўқитувчиси 
 
Таълим тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад - юксак 
маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар 
тайѐрлаш Миллий тизимини яратишдир. 2017 йил 7 февралдаги 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясининг ―Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари‖ деб номланган 4-йўналиши бўйича халқ таълими тизимида 
амалга ошириладиган устувор вазифалар белгиланилган бўлиб, Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги ―Умумий ўрта таълим тўғрисидаги 
низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги 140-сонли ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги 
"Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги қарорлари билан тасдиқланган ва 
ҳар томонлама етук баркамол шахс вояга етказиш унинг билим 
салоҳиятини замон талабларига мос тарзда кўтариш давлатимизнинг бош 
мақсадидир. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда ўтказилаѐтган таълим 
соҳасидаги ислоҳотлар жаҳон ҳамжамиятининг ҳам эътиборидан четда 
қолгани йўқ. 2017 йил Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги 
ваколатхонаси ва Германия Халқ университетлари уюшмаси – ДВВ 
Интернационал ташкилоти билан ҳамкорликда «Ҳаѐт давомидаги таълим» 
мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, халқаро 
ташкилотлар вакиллари, хорижлик экспертлар иштирок этди. Мазкур 
тадбир 2015-2030-йилларга тасдиқланган БМТ Барқарор ривожланиш 
дастурининг «Барчага инклюзив ва сифатли таълим бериш ҳамда ҳаѐт 
давомида таълим олиш имкониятини яратиш» мақсадини мамлакатимизда 
амалга ошириш, 2016-2020-йиллар учун Ўзбекистон Республикаси 
ҳукумати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида 
имзоланган ЮНДАФ дастурининг навбатдаги лойиҳаларини амалиѐтга 
татбиқ этиш мақсадида ташкил қилинди.


121 
Мамлакатимиз таълим тизимининг афзалликлари, 11 йиллик 
мажбурий бепул таълимнинг жорий этилгани, ҳар кимнинг таълим олиш 
бўйича ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланаѐтгани, қизиқиши ва лаѐқатига 
мос касб-ҳунар эгаллашига доимий эътибор қаратилаѐтгани ҳамда ҳаѐт 
давомидаги таълимнинг долзарблиги қайд этилди.
Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб 
чиққан ҳолда, кадрлар тайѐрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро 
стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш 
учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида - ҳар бир олий 
таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан 
яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараѐнига халқаро таълим 
стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув 
дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-
педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш 
курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали 
ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли 
асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ѐш ўқитувчи 
ва 
илмий 
ходимларининг 
стажировка 
ўташларини, 
профессор-
ўқитувчиларни қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш 
белгиланди. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, таълим соҳасини 
ривожлантириш энг аввало аҳолининг саводхонлик даражасини кўтариш 
билан бир қаторда, юртимиз ҳудудида яшаѐтган барча аҳолининг яхши 
яшаши, ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан талабларга жавоб бўладиган 
турмуш шароитини яратиш, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари 
қаторидан жой олишдан иборат бўлиши, зеро, фақат давлатнинг моддий 
базасидан эмас, балки инсоннинг интеллуктуал салоҳиятини сотиш орқали 
мамлакатнинг иқтисодий аҳволини кўтариш ва халқаро миқѐсда ўз сўзини 
айта оладиган давлатга айлантириш муҳим ҳисобланади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish