1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


―АРТУР ШОПЕНГАУЭРНИНГ ИРОДА ФАЛСАФАСИ‖НИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   217
 ―АРТУР ШОПЕНГАУЭРНИНГ ИРОДА ФАЛСАФАСИ‖НИ 
ЎҚИТИШДА САМАРАДОР ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
 
Рузматова Г.М.- ЎзМУпрофессори 
 
Артур Шопенгауэр таълимотида ирода муаммоси асосий ўринлардан 
бирини эгаллайди. Айниқса, файласуфнинг инсон ҳақидаги ғоялари 
диққатга моликдир. Шопенгауэр фикрича, инсоннинг характери туғма 
бўлиб, унга эзгулик ва ѐвузлик ҳам туғма тарзда берилган. Инсон ташқи 
муҳитнинг маҳсули эканлигини инкор этади. Ирода табиатида у қарама-
қаршиликлар кураши қонунини тан олади. Ирода - жараѐн, у доимо 
ривожланишда. Ана шу куч ривожланишни содир қилади. Юқори 
босқичдаги ирода қуйи табақадаги ирода билан курашда бўлади. Қарама-
қаршиликларнинг кураши қонуни ҳамма нарсада бор. Пастки босқичдаги 
кураш кўр–кўрона содир бўлади. Тафаккурлаш инсон иродасини 
заифлаштиради. Унинг таълимотига кўра, фақат битта ирода мавжуд. 
Инсоннинг билиши иродага хизмат қилади. Ҳамма нарса мақсадга 
мувофиқ тарзда содир бўлади.
1. Инсон ўзи нима? 
2. Инсон нимага эга? 
3. Инсон инсон сифатида ўзида нимани намоѐн этади? 
Инсон ахлоқ-одоби, гўзаллиги, бойлиги ва хусусий характерга эга, 
дейди Шопенгауэр. Инсон учун катта бойлик - бу унинг соғлиги, дейди 
файласуф. Ташқи томондан ҳамма бой одамлар келажаги зерикарли 
эканлигини таъкидлайди. Шу билан бирга Шопенгауэр ўзининг фалсафий 
қарашлари қаторида санъатга ҳам жуда катта эътибор беради. Унинг турли 
кўринишлари ҳақида фикр юритади. Унинг фикрича, мусиқа санъатнинг 
бошқа турларига қараганда юксакроқдир. Агар санъатнинг бошқа 
кўринишлари ироданинг объекти бўлса, мусиқа иродани фақат назарий 
жиҳатдан объектлаштиради. 
Шунинг учун Шопенгауэр мусиқани ҳис-туйғулар ва изтироблар 
тили, эҳтиросли тил дейди. У мусиқани инсоннинг фақат ички дунѐсидан 
тарқалган овозлардан келиб чиққан, деб таърифлайди. Шопенгауэр учун 
санъат - бу дунѐга иродани ҳаѐлан етказиб беришдир. Ҳаѐтнинг ўзида 
ирода изтироблари мужассам ҳолда ҳамиша мавжуд. Лекин санъат 
асарлари унга ўзгача характер касб этади. Дунѐнинг соф ва беғубор 
билимлари ҳеч бўлмаганда ҳаѐтга нисбатан қувонч баҳш этади. 
Шопенгауэрнинг сўнгги асарлари ҳам катта аҳамиятга эгадир. Бу 
асарларда инсон ҳаѐтига даҳлдор йўл-йўриқлар ўз мазмунини топган. 
Тўғри, Шопенгауэр ѐзишича, улуғворликни ўргатиб бўлмайди, «чексиз 


111 
бурч» тушунчаси қаршиликни ўз ичига олади, лекин шу билан бирга бу 
асарлар ҳуқуқий масалаларга бағишланади. 
Шопенгауэр фикрича, билиш иродага хизмат қилади. Билиш айрим 
объект ҳодисаларига қаратилган. Ироданинг оламдаги кўриниши 
объективдир ва ўз даражаларига эга. Бу даражаларни Шопенгауэр 
Афлотуннинг ғояларига ўхшатади. Ғояларнинг якка нарсалардан фарқи 
шундаки, улар ўзгармас ва мутлоқ, макон ва замондан ташқаридадир. 
Табиийки, ғояларни билиш жараѐни ҳодисаларни билишдан тубдан фарқ 
қилади. Шопенгауэр фикрача, «ғояларни билмоқчи бўлсак, ўз 
шахсимиздан воз кечишимиз керак». Бу фикрни Шопенгауэр қуйидаги 
мисол билан тушунтиради. Ибтидоий даврда қадимги инсонлар, яъни 
овчилар овга боришдан олдин, деворга овга бағишланган ҳаракатлар 
суратини чизишган. Бу суратлар бошида амалий хусусиятга эга бўлган 
бўлса, кейинчалик бу суратларни чизган одамларда ўзининг яратган 
образларидан таъсирланиб, улар орқали ўз ичидаги гўзал ҳис-туйғуларни 
ифода этишган. Демак, тасвирий санъат инсонларни гўзалликка бўлган 
интилишларини ифода эта бошлайди. Илк амалий мақсад йўқолиб, унинг 
ўрнини санъатга бўлган ҳиссиѐт эгаллади. Шундай қилиб овчи рассом, 
мусаввир, раққос, ҳайкалтарош, шоирга айланди. Худди мана шу фаолият 
санъатнинг туғилишига туртки бўлди. Шу хулосани умумлаштириб 
Шопенгауэр шундай дейди: «инсон кўтаринкилик руҳияти ҳолатида 
оламни мушоҳада этса, унда нарсаларнинг атроф оладаги индивидуал 
ҳолати йўқолади, инсон соф билиш субъектига айланади». Ҳодисаларни 
билишдан ғояларни билишга ўтиш, Шопенгауэр фикрича, инсон 
дунѐқарашини буткул ўзгаришга олиб келади. Хусусан, замонга ва тарихга 
бўлган муносабатни ўзгартиради. Инсоният тарихи – ҳодисалар оқими, 
даврлар ўзгариши – ғояларнинг тасодифий шаклларидир. Худди булут ўз 
шаклига бефарқ бўлгандек, тарихий воқеалар, улар орқали қисман намоѐн 
бўлган ғоялар учун бефарқдир. Тарихий воқеаларнинг ўзгариши ғояларга 
ҳеч қандай таъсир этмас экан, тарих ривожланиши ғоялар ривожланишига 
олиб келмайди. Ўтмишда қандай ғоялар бўлган бўлса, ҳозирги замонда 
ўша ғоялар мавжуддир. «Ҳодисалар дунѐсида ҳақиқий йўқотиш ҳам, 
ҳақиқий топиш ҳам йўқ. Биз бу ерда фақат ирода намойишини кўрамиз, 
холос», - дейди Шопенгауэр. 
―Артур 
Шопенгауэрнинг 
ирода 
фалсафаси‖ 
мавзусини 
ўзлаштиришда таълимнинг инновацион усулларидан фойдаланиши, янги 
педагогик, ахборот ва интернет технологияларини тадбиқ қилиш муҳим 
аҳамият касб этади. Фанни ўзлаштиришда ўқув-услубий таъминот 
(дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, модул топшириқлари)дан 
фойдаланилиш тавсия этилади. Маъруза ва амалий машғулотларда турли 
метод ва воситалардан, хусусан, ақлий ҳужум, кластер, амалий иш ва 
дидактик ўйинлардан фойдаланиш мумкин. 


112 
―Артур Шопенгауэрнинг ирода фалсафаси‖ мавзусини ўтишда 
каскад технологиясидан фойдаланиш мумкин. Масалан, ―Артур 
Шопенгауэрнинг ирода фалсафаси‖, унинг мазмун моҳиятини кўрсатувчи 
«Каскад‖ экранга туширилади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish