1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet88/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ТАЪЛИМ 
ХОДИМЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
Даминова Ш.К. - А.Авлоний номидаги
ХТТРМХҚТМОИ таянч докторанти 
Мамлакатимизда таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг устувор 
вазифаларидан келиб чиқиб, жаҳон андозаларига тўлақонли жавоб бера 
оладиган, замон билан ҳамнафас баркамол авлодга таълим – тарбия бериш, 
таълим сифатининг самарадорлигини ошириш учун олиб борилаѐтган 
ислоҳотлар доирасида ахборот технологияларидан фойдаланишга 
қаратилган эътибор алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада катталарни 


158 
ўқитиш (андрагогика)да ахборот технологияларини қўллаш ҳамда 
интеграциялашув жараѐнида кенг миқѐсда фойдаланиш, таълим 
субъектларининг фаоллигини оширишга йўналтирилган мустақил 
таълимнинг узлуксиз таълимни амалга оширишдаги ўзаро боғлиқ бўлган 
принцпларида намоѐн бўлади. 
Малака ошириш муассасаларида таълим сифатини узлуксиз ошириш, 
малака оширишнинг шаклларини интеграциялашган турларини жорий 
этиш, малака ошириш хизматлари тингловчиларнинг инноваторлик 
қобилияти, компетенцияси, тажрибаси, иш фаолиятида эришган 
муваффақиятларига биноан табақалаштириш бўйича стратегияларни 
ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш зарурати мавжуд. Малака ошириш 
тизимида монопол мавқедаги шаклларнинг қўлланилишини нисбатан 
пасайтириш, малака оширишнинг бошқа шаклларини жорий этиш, 
интергациялаш, малака оширишга бўлган эҳтиѐжларга мувофиқ келадиган 
талаб 
ва 
таклиф 
муносабатларини 
барқарорлаштириш 
устувор 
вазифалардан бирига айланиши керак. Чунки малака оширишнинг турли 
шакллари қўлланилмас экан, малака ошириш тизими сифати, таълим 
олувчиларнинг эҳтиѐжи, мажбурийликдан ихтиѐрийликка тамойилларидан 
кутилаѐтган самарага эришиш мумкин эмас. Малака оширишнинг янги 
шаклларини жорий этиш билан бир қаторда уларни бошқа шакллар билан 
интеграциялаш, хусусан, мустақил малака оширишга алоҳида эътибор 
берган ҳолда олдимизда турган муаммоларнинг ечимини топмоқ зарур. 
Ахборот технологияларининг таълимга кириб келиши натижасида таълим 
сифатини назорат қилиш, ижодий фаол муҳитни яратиш, янгиликлардан 
мунтазам 
равишда 
бохабар 
бўлиш, 
инновацион 
фаолиятни 
ривожлантириш, мустақил ўз-ўзини ривожлантириш, вақтнинг фаолият 
билан уйғунлиги тамойилларининг самарасига тўлақонли эришиш каби 
масалалар ўз ечимини топади. Бу эса таълим сифатини юқори босқичга 
кўтариш ва таълим ходимларининг ўз – ўзини ривожлантиришнинг 
парадигмасига айланиши мумкин. 
Ахборот технологияларини таълимга кириб келиши улар раҳбар ѐки 
ўқитувчи ўрнини тўлиқ эгаллашини англатмайди. Аксинча, инсон ва 
компьютернинг ўзаро ҳамкорлиги таълим жараѐнида самарадорликнинг 
ортишига олиб келади. Ахборот технологиялари таълим жараѐнларини 
ташкил этиш ва бошқаришда асосий воситалардан бири бўлиб 
ҳисобланмоқда. Чунончи, улар кириш маълумотларини, мавжуд 
маълумотларни тизимларга ажратиш ва қайта ишлаш ҳамда керакли 
мақсадлар бўйича қайта ишлаган маълумотни узатиш алгоритмларини ўз 
ичига олади. Бу технологиялардан жараѐнларни бошқарув фаолиятида 
фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технологиялардан оқилона 
(рационал) фойдаланиш таълим самарадорлигини оширади. 


159 
Таълим соҳасининг замонавий менежери ѐки мутахассиси ўзини-ўзи 
ривожлантириши учун ахборот технологиялардан қуйидаги мақсадларда 
фойдаланмоғи зарур: 
-
фаолияти давомида оддий, элементар ишларга ортиқча вақт 
сарфламаслик; 
-
жамиятда рўй бераѐтган янгиликлардан тезкор хабардор бўлиш ва 
амалиѐтга жорий этиш; 
-
ахборот алмашиш ва тезкор алоқа ўрнатишнинг замонавий 
шаклларидан фойдаланиш (электрон почта, электрон конференция алоқаси 
(форум), видео-конференция алоқаси, интернет); 
-
таълимда 
жорий 
этилган 
инновациялар, 
ахборот 
таълим 
порталларидан самарали фойдаланиш ва янги инновацияларни киритиш; 
-
ўқув жараѐнини бошқариш; 
-
таълим 
бериш 
жараѐнида 
ўқувчиларнинг 
билишга 
бўлган 
қизиқишларини ривожлантириш; 
-
индивидуал таълимни ривожлантириш; 
-
таълим сифати ва самарадорлигини аниқлашнинг оптимал 
дастурларидан фойдаланиш ва мақбул шаклларини ишлаб чиқиш, ўқувчи 
ѐки ўқитувчиларни аниқ диагностика қилиш, уларнинг ривожланишини 
кузатиб бориш имкониятларидан фойдаланиш; 
-
ўзининг, педагогик ва ўқувчилар жамоасининг медиасаводхонлигини 
ошириш; 
-
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини эътиборга олган ҳолда 
ахборот технологияларидан фойдаланувчиларнинг кенг оммасига ѐшларни 
маънавий ва интеллектуал ривожланишига ўз ҳиссасини қўшувчи 
ижтимоий-сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий, маънавий-маърифий, 
илмий-таълим ва бошқа ахборотларга киришини таъминлаш; 
-
таълим муассасасида ва кичик жамоаларда соғлом муҳитни яратиш ва 
шаффофликни таъминлаш; 
-
турли ахборот хуружларини олдини олиш; 
-
глобал тармоқ орқали мунтазам малака ва тажрибасини ошириб 
бориш; 
-
турли форум ва семинарларда иштирок этиш; 
-
ўз - ўзини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш; 
-
хориж тажрибасини ўрганиш; 
-
ўзининг инновацион ғояларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
-
янги ахборот ташиш мосламаларида кутубхона фондларининг 
адабиѐтларидан фойдаланиш; 
-
сифатли дарс тамойилларига инновацион усулларни олиб кириш, 
замонавий таълим технологияларидан мунтазам фойдаланиш ва ҳ.к. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ўзини ўзи англай 
оладиган, ўз фаолиятига танқидий ѐндашадиган, қолаверса, ўз-ўзини 
ривожлантириш 
тамойилларига 
риоя 
эта 
оладиган, 
ахборот 


160 
технологияларни чуқур эгаллаган таълим муассасаларининг раҳбарлари ва 
педагог ходимларини мотивациялаш орқали малака оширишни 
мажбурийликдан ихтиѐрийликка қурилган, эҳтиѐжларга асосланган 
мустақил малака ошириш шаклини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish