1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217
босма нашрлар
пайдо бўлиши билан барҳам топди ва шу сабабли у одамларнинг ҳаѐт 
тарзига шиддат билан кириб борди. Ёзма ахборотни қайд этиш ва 
тарқатиш учун арзон материал – қоғоз олиниб, XV аср ўрталарида кўчма 
литерли босма дастгоҳнинг яратилиши билан нашр ишлари авж олди.
Бу пайтда турли мамлакатларда ахборот етказишда муҳим восита 
ҳисобланган почта алоқаси ривожланиб борди ва XIX асрнинг иккинчи 
ярмига келиб Европанинг қатор давлатлари ҳамда Америкада почта 
тизими орқали ѐзув ва босма нашрлардан фойдаланиб, масофадан ўқитиш 
расмий амалга оширила бошланди. Бундай кўринишдаги таълим 
корреспондент таълим деб юритилган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида фоноавтограф, фонограф, граммофон 
каби 
овозли қурилмалар
ни яратилиши ахборот алмашишнинг янги 
даврини бошлаб берди. Овоз ѐзиш қурилмаларининг такомиллашиб 
бориши натижасида овозли ахборотларнинг ахборот қабул қилувчига 
таъсирини ошириш, бир ахборотни кўпчиликка ва кўп ҳудудга етказиш, 
воқелик рўй бераѐтган жараѐннинг овозини сақлаш имкониятлари юзага 
келди.
XIX асрнинг йирик ихтироси сифатида қабул қилиниб, XX асрда 
санъат даражасига кўтарилган 
фотография ва кинемотография
ѐрдамида 
жараѐн ҳолати акс этган тасвирли ахборотларни кўп сонли эҳтиѐжмандлар 
учун таъсирли етказиш ва сақланишига замин яратилди. Кейинчалик 



овозли тасвирлар масофадан ахборот узатишнинг энг аҳамиятли 
кўринишига айланди ва ривожланди. 
Юқоридаги каби масофадан ахборот тарқатиш воситаларининг бир 
ѐқламалилик хусусиятига 
алоқа ва ахборот узатиш тизимлари
нинг 
пайдо бўлиши, жумладан, телеграф, телефон, телевидение каби ахборот 
узатувчи ва қабул қилувчи ўртасида мулоқот қилиш имконини берувчи 
воситаларнинг ихтиро этилиши ва оммалашуви билан барҳам берилди. 
Натижада, ахборот реал вақтда, кўпчиликка ва кўп ҳудудга тезкор 
етказилиши билан бирга, ахборотни қабул қилувчи учун унга нисбатан 
муносабат билдириш, жавоб ахборотини узатиш имконияти яратилди. 
XX асрнинг 60 – 70 -йилларида Европада таълимдаги консерватив 
бошқарувдан воз кечиш, оммавий тарзда мутахассисларни тайѐрлашга 
қаратилган ҳаракатлар натижасида овозли ва тасвирли ахборотларни 
узатишга асосланган трансляцияли таълим жадал ривожланди. Анъанавий 
ўқитиш шаклига таянган мавжуд университетлар зарур даражада 
профессионал 
кадрларни 
тайѐрлаш, 
таълим 
олувчилар 
сонини 
оширишдаги эҳтиѐжни қаноатлантириш масаласининг ечими сифатида 
масофадан туриб ўқитишнинг мавжуд имкониятларидан фойдаланишни 
танладилар. Айнан шу даврга келиб Испания масофавий таълим миллий 
университети, Британия очиқ университети, Хаген очиқ университети 
(Германия) каби муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish