1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎҚУВ-БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   217
 
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎҚУВ-БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ 
БОШҚАРИШДА- ФАСИЛИТАЦИЯЛИ ТАЪЛИМ 
 
Бектурсынова Л.Х. – Низомий номидаги ТДПУтадқиқотчиси 

Бутунжаҳон муаммосига айланган кадрлар тайѐрлаш сифатини замон 
талабларига мослаштириш бизнинг республикамиз учун ҳам ўта долзарб 
ҳисобланади. Шу ўрнида замонавий шароитда жамиятимизда юз бераѐтган 
ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маънавий соҳадаги ўзгаришлар таълим 
тизимига ҳам янгиликлар киритиб боришни жадаллаштирмоқда. 
Жумладан, таълим жараѐнини ташкил этиш шарт-шароитларнинг шакл ва 
механизмларини ўзгартиришга ҳам зарурат туғилмоқда. 
Бугунги кунда эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим 
муассасаларида ўқув тарбиявий ишларни замонавий педагогик технология 
асосида ўтказишни тақоза этади. Таълимдаги ислоҳотлар ҳар бир 
педагогдан ўзининг фанига ва баркамол авлод таълим-тарбиясига оид 
ахборотларни мунтазам ўргана бориб, уларни ўз меҳнат фаолиятида изчил 
қўллай билишни талаб қилади.
Олий таълим талабалари ўқув фаолиятида иннавацион педагогик 
технологияларни ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув 
тарбиявий машғулотларда қўллаш ва талабаларда ўқув мотивацияни 
шакллантиришга йўналтирган ҳолда мустақил ишлаш саморадарлигини 
такомиллаштириш илмий фикирлашга ўқув фанига қизиқишни 
кучайтириш касбий билимларни чуқурлаштириш, назарий ва амалий 
машғулотлар мабойнида уларнинг фаоллигини оширади.
Б.Б.Маъмуров ―Ўқувчи шахсига ўқув-билув жараѐнини ташкил 
этишнинг педагогик шарт шароитлари‖ мавзусидаги номзодлик 
диссертациясида таълим жараѐнини ўқувчи шахсига йўналтирилган ўқув- 


77 
билув жараѐнини ташкил этиш нуқтаи назаридан ѐндашилган ҳолда тадқиқ 
эътади. У шахсга йўналтирилган ўқув-билув жараѐнида ўқитувчи ўқувчига 
субъект даражасида қараган ҳолда унинг ўқув билув фаолиятини 
ташкиллаштириш керак. Ўқитувчи томонидан ўқувчига тақдим қилинган 
билим ва тажрибалар боланинг англаши учун қулай, оммавий тарзда қабул 
қилинган ҳамда аниқ бўлиши лозим. Бу жараѐнда ўқувчи ва ўқитувчи 
орасида онгли, дўстона, қадриятли муносабатлар амал қилиши талаб 
этилади. Фикрий изланиш ва ижодий эвиристик фаолиятнинг мураккаб, шу 
билан бир қаторда педагогик жиҳатдан қулай йўли татбиқ қилиниши 
керак. 
Шахсга йўналтирилган ўқув-билув жараѐнида ўқувчиларнинг 
мустақил фикрлаш фаолияти жадал ривожланади. Чунки бундай шароитда 
эгаллаган билимларни амалиѐтда қўллаш имкониятлари кенгайиб боради. 
Шахсга йўналтирилган ўқув-билув жарѐнида ўқув топшириқлари гуруҳли, 
индивидуал ҳамда мустақил ижодий топшириқлар сифатида тақдим 
этилиши лозим. Шу жиҳатдан ҳам ўқувчи шахсига йўналтирилган ўқув-
билув жараѐнини ташкил этишнинг шарт шароитларини аниқлаш 
педагогика фани олдида турган долзарб муоммалардан биридир . 
Талаба мустақил фаолиятини самарали бўлиши учун педагогдан 
турли хилдаги маслаҳатлар тизими талаб қилинади. Шу сабабли хориж 
тажрибасида педагогик ѐрдамнинг турли кўринишлари такомиллашиб 
борди ва бугунги кунда педагогик фаолиятига кўра бир қанча тушунчалар 
келиб чиқишига сабаб бўлди. Шу нуқтаи назардан фасилитацион ѐндашув 
масаласи педагогика ва психологияда тобора қизиқарли характер касб этиб 
бормоқда. 
Педагогика фанлари доктори, профессор Б.Х. Ходжаев ўқувчиларни 
педагогик қўллаб-қувватлашда анъанавий иш турлари билан бир қаторда 
мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг фасилитацион таълим 
технологиясини ишлаб чиқиш ҳам замонавий таълим тизимида муҳим 
аҳамиятга эга эканлигин таъкидлаб ўтган. Маълумки, педагогик 
фасилитациянинг асосини ўқувчиларнинг гуруҳлардаги ҳамкорликда 
ишлаш фаолияти ташкил этади. Шу жиҳатдан тадқиқот доирасида 
ўқувчиларни биргаликдаги ҳамкорликдаги фаолиятини рағбатлантиришга 
йўналтирилган педагогик фасилитация воситасида ўқувчиларнинг 
мустақил ишларни ташкил этиш технологиясини ишлаб чиқди. 
Фасилитацияли таълимда ўқитувчи зарур маълумотларни ижодий 
эгаллаш, фикр юритишни шакллантириш, маълум материалдаги янги 
муаммоларни топиш, имконига эга бўладилар. Бунда ўқувчилар ўқитувчи 
билан ва ўзаро кўпроқ гаплашади, нутқий мулоқотда ташаббускорлироқ 
бўлиб, ўқитувчига кўп савол беради, айнан ўқув масалаларини ечиш билан 
кўпроқ банд бўлади; когнитив ишлашнинг янада юқори даражалари 
аниқлайди. 


78 
―Фасилитация‖ инглизча фасилитате сўзидан олинган бўлиб, 
енгиллаштириш, ѐрдамлашиш, кўмаклашиш маънолорини англатади. 
Фасилитация 
– 
ўқувчига ижобий таъсир этиш йўли бўлиб, гуруҳда ижобий 
муҳитни ҳосил қилиш, таълим олувчиларни ўз кучларига ишонишларига 
эришиш ва мустақил фаолиятларида уларни қўллаб-қувватлашдир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish