ҲОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎҚИТИШДА АУДИО-ЛИНГВАЛ
МЕТОДИНИ ҚЎЛЛАШ
Низамова Ф.А.-Ўзбекистон халқаро ислом академияси доцент в.б.
Бой миллий меросимизни ўрганишда янгича ѐндашилаѐтган бугунги
кунимизда ўрганилаѐтган мавзу долзарб, чунки ҳорижий тилни мукаммал
эгаллаган мутахассисларга талаблар ортиб бормокда, зеро улар маънавий
меросимиз сирларини очиб беришда муҳим омил бўлиб хизмат
килмоқдалар. Мавзуни тўлиқ ўзлаштириш натижасида ҳорижий тилдаги
матнларни тўғри ўқиш, сўз ва ибораларни қайси даврга тегишлилигини
мазмунан англаш ва тил грамматикаси бўйича назарий билимларини
чуқурлаштириш кўникмасини ҳосил қилишда ҳисобланади.
Тил турли миллат вакиллари ўртасида бир-бирини тушуниш ва бир-
бирига таъсир ўтказишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Хорижий
тилларни ўқитишдан мақсад коммуникатив (мулоқот) қобилиятни
шакллантиришдир. Луғат, фонетика, синтаксисни ўрганиш албатта талаб
қилинади, лекин киши агар грамматик кўникмага эга бўлмаса, у ўз
фикрларини нотўғри баѐн этади ѐки ѐзма равишда тўғри ифода эта
олмайди. Фақатгина лексик бирликларни билишгина кифоя эмас,
суҳбатдошингиз сизни тушуниши ва суҳбатда ҳеч қандай тўсиққа
учрамаслик учун нутқни малакали тарзда тузиш муҳимдир. Грамматика –
нутқимизнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Бинобарин,
91
тилшунослик тизимидаги грамматика нутқ фаолиятининг муҳим таркибий
қисми ҳисобланади: тинглаш, гапириш, ўқиш ва ѐзиш
12
.
Шундай экан, аудио-лингвал методи унумдор ютуқларини ўзига
мужассамлаштирган замонавий, илғор усуллардан эканлигини таъкидлаган
ҳолда, унда асосий эътибор чет тилида ўзлаштирилаѐтган мавзу ҳақида
аниқ маълумот олишга қаратилади, атрофлича ўрганилади ва мавзуни
мустаҳкамлашда самарали усуллардан эканини белгилаш мумкин.
Ҳар бир шахс бошқа шахслар билан ўзаро мулоқотга киришиб, фикр
алмашиши учун энг аввал тил билиши зарур бўлади. Тил ўрганиш
ҳарфларнинг ѐзилиши, талаффузини ва кундалик ҳаѐтда кўп учрайдиган
зарур сўзларни ѐдлаб бориш билан бошланади. Ўрганувчининг чет
тилидаги янги сўзларни ўзлаштириб олгани бу унинг мулоқотга кириша
олишидан дарак бўлмайди, яъни сўзлар ўзаро муайян қонун-қоида асосида
бирлашмас экан, у фикр ифодалаш кучига эга бўлмаган сўзлар
йиғиндисидан иборат бўлиб қолади. Маълум сўз заҳирасига эга бўлган
талаба ўзлаштирган сўзлари асосида иборалар ва гаплар туза олиш
кўникмасини шакллантириши зарурдир. Одатда, мулоқотга киришиш
жараѐнида икки томоннинг нутқида ўзаро суҳбат кўп кузатилади. Шу
билан бир қаторда турли маълумотларга эга бўлиш учун китоблар ўқиш,
интернет сахифаларидан фойдаланиш ѐки оммавий ахборот воситаларини
кузатиб бориш ҳам тил ўрганишда самарали натижаларга олиб келади.
Интерфаол метод ҳам барча мавжуд методларнинг ютуқларидан кенг
фойдаланишни тавсия этади. Айниқса, аудио–лингвал методнинг ўзига хос
ўқитиш йўллари ва усулларига асосланиб иш кўради, жумладан, тил
машқлари ва соф нутқ машқлари билан иш кўриш ушбу методнинг
асосини ташкил этади.
Бундай метод, барча дидактик принципларни, жумладан кўргазмалик
ва техник воситалардан унумли фойдаланиш принципларини ҳам ўз ичига
олади, жумладан, дарсларда замонавий техник воситалар, компютер,
видео, аудио – воситаларни ҳам кенг қўлланилишини тақозо этади.
Ушбу методнинг яна бир муҳим томони шундаки, талабалар олдинга
қўйилган умуммасалалар - умуммуаммоларни биргаликда, ҳамкорликда,
ҳамжиҳатликда, уюшиб, кенгашиб, бир – бирига ўргатиб, у ѐки бу фикрни
қўллаб, керак бўлса рад этиб, турли фаолиятларни амалга оширадилар, шу
юсинда улар биргаликда нафақат тил муаммоларини, балки ҳар қандай
ҳаѐтий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ўрганадилар, бу эса
уларнинг келажак ҳаѐтларида муҳим аҳамият касб этувчи омилдир.
Мулоқот малака ва кўникмаларни шакллантиришда талабалар учун
ўқитувчининг намунали нутқи, мулоқот маданияти, чуқур билими, унинг
барча мулоқот турларини олиб боришга лайѐқатлилиги, ўқитувчи
12
Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.: 2006.
92
томонидан мавзунинг обдон ўйлаб ўртага қўйилиши кўп жиҳатдан мазкур
мулоқотнинг мувафаққиятли кечишига замин яратади.
Бундан ташқари мулоқот малака ва кўникмаларни, шунингдек,
лаѐқатлилиги ва маданиятини шакллантиришида ведио, аудио ва бошқа
ўқув воситаларидан фойдаланиш, қолаверса, тил эгалари билан жонли
мулоқот олиб боориш имкониятларининг яратилиши ҳам муҳим рол
ўйнайди. Юқорида таҳлил қилинган ҳар бир метод ўз даври учун ўзига хос
аҳамиятга молик бўлган ва тил ўрганишдаги ҳаѐтий эҳтиѐжлардан келиб
чиқиб шаклланган ва қўлланилиб келаѐтган методлар бўлиб, улар бир –
бирини ўзаро тўлдиради, бойитади. Дарс жараѐнида талабаларга иккита
вазиятли расм берилади ва талабалар мавзуни қўллаган ҳолда тасвирда
келтирилган манзарани гапириб берадилар.
Ибн Сино фикрича, устоз энг аввало, матонатли, соф виждонли,
ростгўй ва болани тарбиялаш методларини, ҳам ахлоқ қоидаларини
мукаммал биладиган одам бўлмоғи шарт. Ўқитувчи ўқувчининг бутун
ички ва ташқи оламини ўрганиб, унинг ақл қатламларига кира оладиган,
унда фанга, оламга нисбатан қизиқиш уйғота олиши керак. Талабаларни
мавзу юзасидан зериктириб кўймаслик ва қизиқиш уйғотиш учун дарсда
талабаларга турли методлар билан мурожааат қилиш керак. Шунингдек,
дарс давомида талабаларни рағбатлантирувчи сўзлар (―марҳамат‖,
―баракалла‖, ―яхши‖)ни ишлатилади.
Аудио-лингвал методи орқали тасвирларни кўриб, мавзу
мустаҳкамланади, ҳамда соф нутқ машқлари ривожлантирилади. Дарс
якунида тест вариантлари орқали мавзунинг назарий қисми такрорланади.
Юқоридагилар талабаларда мавзуни эшитиб англаш, кўриб англаш
кўникмаларини мустаҳкамлади ва малакасини оширилади.
Интерфаол метод барча мавжуд методларнинг ютуқларидан кенг
фойдаланишни тавсия этади. Айниқса, аудио – лингвал методнинг ўзига
хос ўқитиш йўллари ва усулларига асосланиб иш кўради, жумладан тил
машқлари ва соф нутқ машқлари билан иш кўриш ушбу методнинг
асосини ташкил этади. Бундай метод, барча дидактик принципларни,
жумладан, кўргазмалик ва техник воситалардан унумли фойдаланиш
принципларини ҳам ўз ичига олади, жумладан, дарсларда замонавий
техник воситалар, компьютер, видео, аудио – воситаларни ҳам кенг
қўлланилишини тақозо этади.
Ушбу методнинг яна бир муҳим томони шундаки, талабалар олдинга
қўйилган умуммасалалар - умуммуаммоларни биргаликда, ҳамкорликда,
ҳамжиҳатликда, уюшиб, кенгашиб, бир – бирига ўргатиб, у ѐки бу фикрни
қўллаб, керак бўлса рад этиб, турли фаолиятларни амалга оширадилар, шу
йўсинда улар биргаликда нафақат тил муаммоларини, балки ҳар қандай
ҳаѐтий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ўрганадилар, бу эса
уларнинг келажак ҳаѐтларида муҳим аҳамият касб этувчи омилдир.
93
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида келтирилган замонавий
педагогик технологияни хорижий тилларни ўрганишга тадбиқ қилиниши
шарқ тиллари нуқтаи назаридан катта аҳамият касб этади, зеро кичик
гуруҳларда ҳар бир иштирокчининг ўз фикрини билдириб, гуруҳ
ғояларини шакллантириши ўрганилаѐтган мавзунинг талаба онгида чуқур
сингишига сазовор бўлади. Чет тилини ўрганиш ва уларни қўллай олиш
кўникма ва малакаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган, амалга
ошириладиган коммуникатив фаолиятлар, шу жумладан мулоқот олди
фаолиятларини дарс жараѐнида бажарилишини видео–камера орқали ѐки
магнитафон орқали ѐзиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки
бажарилган фаолиятларни яна бир танқидий кўз билан кузатиб чиқиш ѐки
эшитиш дарсда олиб борилган барча фаолиятларга одилона баҳо бериш
муваффақиятлар ва ютуқлар, хато камчиликларни аниқлаб, уларни
тўғрилашга имконият яратади.
―Аудио-лингвал‖ методлари орқали ўқитиш тажрибаси ўтказилганда
талабаларнинг мавзуни жуда тўлиқ ва кенг қамраб олганликлари
аниқланади. Шундай экан, интерфаол методга асосланиб ўтилган
дарсларда ўқитувчи бир ― назоратчи ‖ ѐки бир ― бошқарувчи ‖
вазифасинигина ўтайди. Ҳудди шундай дарсларни мулоқотга хизмат
қилувчи барча фанларда ҳам ташкил этиш мумкин ва бундай дарсларнинг
самараси катта бўлишига шак – шубҳа йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |