1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   217
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ 
ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАРИ 
 
Амиров Н. - Қарши МИИ катта ўқитувчиси 
Раджабова М. - Қарши МИИ талабаси 
 
Педагогика фанида кейинги 15-20 йил давомида таълим-тарбияни 
мукаммаллаштириш йўллари изланди. Таълимда техник воситалар 
компьютер техникасидан фойдаланиш, дастурлаштирилган таълим 
усулларини амалга ошириш, ҳамкорлик педагогикаси, педагогик жараѐнни 
оптималлаштириш бўйича қатор ишлар синаб кўрилди. Лекин бу 
тадбирлар таълим жараѐнидаги кўзланган мақсадга олиб келмаяпти.
Таълим жараѐни жуда мураккабдир. Илм ўрганиш – игна билан 
қудуқ қазишдек қийин, деб бежизга айтишмаган. Бу мураккаб жараѐнда 
ҳам ўқитувчи ҳам талаба ҳамкорликда мақсадли фаолият кўрсатишлари 
лозим. Ўқитувчилар замон талабларига мос шаклда фан дастурида акс 
этган билимлар мазмунини талабага этказади. Талабалар эса бу 
билимларни фаоллик билан ўзлаштириши зарур. Бу жараѐнга талабанинг 
мавжуд билимлари, ҳаѐтий тажрибаси, баѐн қилинаѐтган билимлар 
тизимига, фанга ва ўқишга муносабати таъсир этади. Бу соҳада барча 
талабаларнинг ҳам имконияти бир хил бўлмайди. Кимдир кенгроқ 
билимга, бой тажрибага эга бўлиб ўқишда муваффақият билан ишлайди. 
Психологларнинг кўрсатишича, билимларни ўзлаштиришбу - янги қабул 
қилинаѐтган ахборотларни талабада аввал мавжуд бўлган ахборотлар 
тизимига киритишдир. Демак, талабада билимлар қанча кенг бўлса, у янги 
билимларни қабул қилиши шунча осон бўлади.
Психологик нуқтаи назардан талабанинг билиш жараѐни сезиш, 
идрок, хотира ва тафаккурни ўз ичига олади. Сезиш ва идрок билимнинг 
дастлабки, энг оддий босқичи ҳисобланади. Сезишда воқеа-ҳодисалар 
тассуротнинг яхлит образи бош мияда ҳосил бўлади. Идрок сезгига 
нисбатан мураккаб акс эттириш босқичи бўлиб, унда одамнинг ѐши, 
ҳаѐтий тажрибаси, руҳий ҳолати, билими ва бошқалар таъсир этади. Сезги 
ва идрок асосида одамнинг ички дунѐси шаклланиб боради. Хотира эса, 
ана шу сезилган ва идрок этилган таъсуротларни бош мияда сақлаб 
қолишини таъминлайди. Хотиранинг ҳар бир босқичига таълим жараѐнида 
катта эътибор бериш керак. Асосий эътиборни эсда олиб қолиш босқичига 


73 
қаратиш фойдалидир. Чунки, яхши эсда сақланган маълумот узоқ муддат 
сақланиб қолади. Хотиранинг бу хусусиятидан таълим жараѐнида 
фойдаланиш керак. Талабаларга берилаѐтган материалларнинг илмий, 
ҳаѐтий аҳамияти тушунтирилиши, муаммоли вазиятлар яратилиши, 
материални фаол методлар ѐрдамида ўтилишига эътибор бериш зарур.
Ҳозирги кунда шахснинг тафаккурини ўстириш, давр талаби бўлиб, 
қолмоқда. Чунки, шахсда тафаккур ривожланмаса, инсон ўйлашга-
фикрлашга ўрганмаса, ўзидаги мавжуд билимлардан фойдалана олмайди. 
Тафаккури ривожланган одам-тадбиркор одам бўлади. Тафаккур деганда, 
шахснинг маълум муаммо ҳақида ўйлаши, фикрлаши, тушунилади. 
Тафаккур кенг ва чуқур билимга асосланади. Талабада билим мавжуд 
бўлиши билан бирга у ўйлашга ҳам ўрганиши керак. Фикр юритиш маълум 
бир муаммо пайдо бўлганда содир бўлади. Шунинг учун дарснинг кириш 
қисмида, маъруза, амалий машғулот, мустақил ишларда талабани фикр 
юритишга мажбур қиладиган топшириқларни таклиф этиш зарур. 
Тафаккур жараѐни психик зўриқишни, муаммони эчиш учун барча 
маънавий ва ақлий имкониятларни жалб этишни талаб этади. Анъанавий 
таълим тизими ўқитувчи ўқувчи (табала) га маълумот беришга асосланган 
бўлиб, билимларни ўзлаштиришда билим олувчиларнинг фаоллигига кам 
эътибор берилган. Таълим натижалари таълим жараѐнида омилкорлик 
билан аниқлаб, борилмаган. Билимларни ўзлаштиришда танқидий фикр 
юритишга эътибор берилмаган. Билим баѐн этилса, у ўқувчи томонидан 
ўзлаштириб олинади деган ғоя устун бўлган. 
Бундай шароитни бартараф этиш учун педагогика янги босқичга 
кўтарилиши керак. Янги педагогик технологияни яратиш лозим. Педагогик 
технологияни яратишни ва амалиѐтга жорий этишни янги давр педагогик 
амалиѐт талаб этмоқда.
Республикамизга турли соҳаларда кенг қамровли тафаккури 
ривожланган, мустақил фикрлай оладиган мутахассислар зарур. Таълим-
тарбия жараѐнида ўқувчи ва талабаларни мустақил фикрлашга ўргатиш 
асосий ўринга кўтарилиши замон талабидир. Боланинг бутун ҳаѐти 
давомида, таълимнинг барча босқичларида мустақил фикр юритиш асосий 
талаб бўлиб қолиши керак.
Янги педагогик технологияларни яратиш ва амалиѐтга жорий этиш 
учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
- таълим жараѐнида ўқувчи ва талабаларни мустақил ўқишга 
ўргатиш; 
- таълим жараѐнида дастурнинг мазкур дарсга мўлжалланган 
қисмини тўлиқ ўзлаштиришга эришиш; 
- таълим жараѐнида ўқувчи ва талабаларни тўлиқ фаоллаштириш; 

таълимни 
шундай 
уюштириш 
зарурки, 
дарс 
охирида 
режалаштирилган мақсадга эришиш таъминлансин; 
- таълимда интерактив методлардан фойдаланишни таъминлаш; 


74 
- таълимни режалаштириш ва ўтказишда мосланувчан қайта 
боғлнишни таъминлаш зарур; 
Таълим-тарбия жараѐнини замон талаби асосида такомиллаштириш 
учун куч ва маблағ сарфлаш, кенг илмий изланиш ўтказиш талаб этилади. 
Шунингдек, таълим-тарбия жараѐнини такомиллаштиришда фақатгина 
ўқитувчиларгина маъсул бўлиб қолмай, балки бу ишда кенг жамоатчилик, 
маҳалла ва ҳар бир ота-онанинг маъсулияти оширилиши зарур.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish