ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ ФУҚАРОЛИК
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Бакиева М.К. - АДУ хузуридаги
ХТҲҚТМҲМ катта ўқитувчиси
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳаѐтимизнинг барча
соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда мисли кўрилмаган
юксалишлар содир бўлмоқда. Ушбу жараѐн жамиятимиз тинчлигини янада
мустаҳкамлайди ҳамда халқимиз фаровон ҳаѐт кечиришини таъминлайди.
Мазкур жараѐнларда таълим-тарбия тизимида ѐш авлодни тарбиялаш,
уларнинг онгида ватанга муҳаббат, яшаб турган юртига меҳр-оқибат,
унинг азалий қадриятлари ва урф-одатларини асраб-авайлаш каби
ҳиссиѐтларни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда ўқувчи
ѐшларга таълим- тарбия беришнинг компетенциявий ѐндашувга асосланган
давлат стандартларининг ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
томонидан 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон ―Умумий ўрта ва ўрта –махсус,
касб-хунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги қарорида белгиланган талабларда ўз аксини топмоқда. Унда
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида таянч компетенцияларни
шакллантиришга қаратилган талаблар берилган. Масалан, ижтимоий фаол
фуқаролик компетенцияси яъни, жамиятда бўлаѐтган воқеа, ходиса ва
жараѐнларга даҳлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш,
ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя этиш, меҳнат ва
фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш
лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади.
Жамият билан доимий муносабатни ушлаб турувчи, ўз-ўзини англаб,
ҳар бир ҳаракатини мувофиқлаштирувчи шахсга хос бўлган энг муҳим ва
умумий хусусият – бу унинг фаоллигидир.
Фаоллик (лотинча ―active‖ – ҳаракат, ―activity‖ – фаол сўзларидан
келиб чиққан тушунча) шахснинг ҳаѐтдаги барча ҳатти-ҳаракатларини
намоѐн этишини тушунтирувчи категориядир. Қўлимизга қалам олиб,
75
бирор чизиқча тортиш билан боғлиқ элементар ҳаракатимизданижодий
уйғониш пайтларимизда амалга оширадиган мавҳум фикрлашимизгача
бўлган мураккаб ҳаракатларга алоқадор ишларимизни тушунтириб беради.
Ижтимоий фаоллик эса, шахснинг ҳар соҳадан хабардорлик, комиллик
даражасини кўрсатувчи мезондир.
Ўқувчи-қизлардаги ижтимоий фаоллик такомиллашувининг бош
мезони, маънавий-мафкуравий тарбиянинг пойдевори – ўзликни англаш ва
ўз-ўзини бошқаришга ўргатишдир. Чунки шахсдаги ижтимоий
фаолликнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва ўзлигини англаш ташкил
этади. Қизларни ижтимоий фаоллик руҳида тарбиялаш комплекс тарзда
олиб бориладиган жараѐн бўлиб, асосан меҳнат фаолияти, ижтимиой
муҳит, маҳалла, жамоатчилик таъсирида ижтимоий топшириқларни
бажаришда амалга оширилади.
Ижтимоий фаоллик тарбияси қизлар ҳаѐти тараққиѐтида ҳал қилувчи
роль ўйнайди. Биринчидан, замонавий педагогик технологиялар асосида
муҳит таъсир қила олмаган нарсалар ўрганилади, яъни билим, маълумот
эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ бўлган кўникмалар ва
малакалар ҳосил бўлади. Иккинчидан, қизларнинг келажакда ҳаѐтда ва
фаолиятида юксак чўққиларни забт эта олишлари кўникмалари
шакллантирилади.
Қизлар шахсининг фаоллиги энг кўп даражада унинг ўзини
тарбиялаш
хусусида
жиддий
ўйлай
бошлаганида,
ўзини
мукаммаллаштириш дастурини ишлаб чиқара бориб, бу дастурни бажариш
учун алоҳида, махсус куч-қувват, имкониятларини сарфлаб, ўз шахсини
фаол тарзда шакллантириб боришда кўпроқ намоѐн бўлади.
Айтиш мумкинки, замонавий педагогик технологиялар қизларнинг
ижтимоий муҳитда ўзи фаол иштирок этгандагина унинг туғма лаѐқатини
уйғотишга, истеъдод, қобилиятларини ўстиришга хизмат қилади.
Маълумки, таълимда қизларнинг фаоллигини оширишда педагогик
технологиялардан фойдаланмасдан, уларнинг фаоллигида мустақилликни
таъминлаб бўлмайди. Зеро, қизларнинг фаоллиги уларнинг мустақиллиги
орқали вужудга келади. Мустақиллик туфайли қизлар таълимнинг фаол
субъектига айланади. Бу эса фаоллик учун шарт-шароит вазифасини
ўтайди, фаоллик эса ўз навбатида ўқувчиларда мустақилликни тарбиялаш
учун асос бўлади. Демак, фаоллик тушунчаси хоҳ ўқув-тарбия, хоҳ
ижтимоий ва маънавий ҳаѐт тўғрисида бўлмасин, инсоннинг онгли, ақлий
фаолиятини ифодалаш учун ишлатилади.
Ижтимоий фаолиятга киришишдан аввал қизларга унинг мақсади,
ҳаѐт, турмушдаги аҳамиятини кўрсатиш зарур. Ижтимоий фаоллик
мақсади олдиндан англанган натижа бўлиб, қиз боланинг барча ҳатти-
ҳаракатини, интилишларини ягона йўлга солади. Мақсадни тўғри англаш
фаолиятларнинг истиқболлигини, самарадорлигини таъминлайди. Бу эса
педагогик технологиянинг мақсади сифатида намоѐн бўлади.
76
Бугунги
кунда
таълим-тарбия
масканларида
қизларнинг
ташаббускорлиги, мустақиллиги ва ишга ижодий ѐндашуви, ижтимоий
фаоллиги масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунга кўра
қизларнинг
ташаббускорлиги
ва
мустақиллиги
ҳар
томонлама
рағбатлантириб ва ривожлантириб бориб, улар билан муносабатларини
корректировка қилиш ва бу борадаги ортиб бораѐтган эҳтиѐжларини
тўлароқ қондиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш зарурати
долзарб аҳамият касб этади. Бугунги кунда қизлар, уларнинг ҳар
томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини
рўѐбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш,
эскича ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш,
республикада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий мақсад ва
ҳаракатлантирувчи кучидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |