1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet91/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217
 


165 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
– 
ТАЪЛИМ 
САМАРАДОРЛИГИНИНГ АСОСИ 
 
Нишанбаева Э.З. – ЎзМУ доценти в.б.
 
Глобаллашув сари бораѐтган ҳозирги дунѐда юксак тараққий этган 
давлатларнинг асосий устунлиги – таълим тизимининг ҳолати билан 
аниқланадиган, шахсни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан 
боғлиқ. Давлатнинг бугунги ва истиқболдаги барқарор иқтисодий ўсишини 
таъминловчи омиллар ҳам айнан таълим соҳасини ривожлантиришга 
бевосита боғлиқдир. 
Шундай экан, давлатимиз мустақиллигининг илк кунларданоқ барча 
соҳаларда бўлгани каби таълимни ривожлантириш, ѐш авлодни ҳам маънан, 
ҳам жисмонан етук кадрлар этиб вояга етказишга ва уларда рақобатга 
бардошлилик сифатини тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу 
эътиборнинг самараси сифатида узлуксиз таълим тизими шакллантирилди. 
Олий таълим тизими олдига қўйилган энг муҳим вазифа – бу умумий фанлар 
ҳамда касбий билим асосларини пухта ўзлаштирган, ҳар қандай вазиятда 
фаоллик кўрсата оладиган, мавжуд рақобатга бардошли ҳамда доимий 
равишда ижодий изланишда бўла олувчи, шунингдек, жаҳон таълими ва 
ишлаб чиқариш соҳалари стандартларига жавоб бера оладиган етук 
мутахассисларни тайѐрлашдан иборат. 
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом 
Каримов таъкидлаганларидек, ―Биз учун давлат сиѐсати даражасига 
кўтарилган устувор вазифа– маънавий етук, зукко, билимдон, талабчан, 
ирода ва эътиқоди бақувват, беллашувларда чиниққан, мард фарзандларни 
тарбиялаш ҳаммамизнинг фуқаровий, касбий бурчимиздир‖. 
Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим 
даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни 
қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига 
боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола 
тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб 
чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга 
бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш– таълим-тарбия 
соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим‖ 
21

Албатта, мана шундай масъулиятли вазифа таълим тизимини ва 
мазмунини педагогик технологиялар асосида янада такомиллаштиришни 
талаб қилмоқда.
Бугунги кунда ўқув-услубий фаолиятни модернизациялаш ҳамда 
инновацион технологияларни таълим-тарбия жараѐнига татбиқ этиш орқали 
комил инсонни тарбиялаш биз педагог ходимлар олдидаги долзарб 
21
Каримов И. Юксак маънавият-енгилмас куч. - Т: Маънавият, 2008. -61 б.


166 
вазифалардан бирига айланган. Бу вазифани амалга оширишда 
мамлакатимизда жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг мазмунини ва 
таълим-тарбия жараѐнини замонавий фан ютуқлари ва ижтимоий тажрибага 
таянган ҳолда туб ислоҳотларни кўзда тутади. Бунинг учун аввало, таълим 
тизимининг барча шаклдаги муассасаларида таълим жараѐнини илғор, илмий 
услубий жиҳатдан асосланган янги ва замонавий услубиѐт билан амалда 
таъминлаш, таълим-тарбия жараѐни сифатини бошқариш механизмларини 
ишлаб чиқиб амалга жорий этиш зарурати мавжуд. 
Бу эса ўз навбатида, узлуксиз таълим тизимини мазмунан янада 
такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига 
кўтаришга хизмат қиладиган таъсирчан чораларни кўришни тақозо қилади. 
Ёш авлодни тарбиялашда инновацион технологияларни қўллаш 
анъанавий дарсларга қараганда юқори даражадаги натижани кафолатлаши 
бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳаѐтий ҳақиқат, чунки нафақат олий 
таълим муассасаларида, лицей ва коллежларда, умумий ўрта таълим 
мактабларининг бошланғич босқичида ҳам бунга эҳтиѐж сезилмоқда. Чунки, 
инновацион технологиялар асосида ўтказилган машғулотлар ѐшларнинг 
муҳим ҳаѐтий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига 
интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини 
асослашга имконият яратади. Талаба ѐшларда янги ахборотларни 
ўзлаштириш ва ўзлаштирилган билимларни ўзлари томондан баҳолашга 
қодир, зарур қарор қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган 
шахсларни тарбиялаб етказиш имконини беради. 
Айниқса, ҳозирги кунда таълим жараѐнида интерфаол услублар 
(инновацион педагогик ва технологиялардан)дан кенг фойдаланиб, 
таълимнинг самарадорлигини оширишга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-
кунга 
кучайиб 
бормоқда. 
Замонавий 
технологиялар 
қўлланилган 
машғулотлар талабалар эгаллаѐтган билимларни мустақил ўрганиб, таҳлил 
қилишларига ва шу юзасидан хулосалар чиқаришларига қаратилган. 
Ўқитувчи бу жараѐнда талаба ва гуруҳнинг шаклланиши, билим олиб 
тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, 
йўналтирувчилик вазифасини бажаради. 
Таълим-тарбия жараѐнида педагогик технологияларнинг тўғри 
қўлланилиши ўқитувчининг бу жараѐнда асосий ташкилотчи ѐки маслаҳатчи 
сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талаба ѐшлардан кўпроқ 
мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади.
Педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ѐшларнинг 
муҳим ҳаѐтий ютуқ ва муаммоларга ўз муносабатларини билдиришлари ўз 
фикрларини эркин баѐн этишлари ва ўз нуқтаи назарларини асослашга 
имконият яратади. Инновацион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда 
ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни 
амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади. Интерфаол 
(―Интер‖-бу ўзаро, ―аcт‖-ҳаракат қилмоқ) - ўзаро ҳаракат қилмоқ ѐки ким 


167 
биландир суҳбат, мулоқот тартибида бўлишни англатади. Педагогик 
технология эса фақат ахборот технологияси билан боғлиқ ҳамда ўқитиш 
жараѐнида қўлланилиши зарур бўлган ўқитишнинг техник воситалари, 
компьютер, масофали ўқитиш ѐки турли хил техник воситалар ҳисобланади. 
Ўқув жараѐнидаги педагогик технология – бу аниқ кетма-кетлик, 
изчилликдаги яхлит жараѐн бўлиб, у талабанинг эҳтиѐжидан келиб чиққан 
ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта лойиҳалаштирилган ва 
кафолатланган натижа беришга қаратилган педагогик жараѐндир. 
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаѐтган ѐшларда билим ва 
кўникмаларни шакллантириш, ўз йўналиши, мутахассислиги бўйича етук 
кадр сифатида катта ҳаѐтга тайѐрлаш асосий вазифа қилиб белгиланган экан, 
ўқитишда анъанавий воситалар, ўқув қўлланма, маъруза матни, тарқатма 
материаллар билан бир қаторда чизмали органайзерлар компьютер ва 
ахборот технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Дарсларда замонавий педагогик технологияларни қўллашда: 
-таълим жараѐнини демократлаштириш. Талабаларга ўз фикрини эркин 
баѐн этиш ҳуқуқини бериш; 
-талабаларнинг 
билиш 
фаолиятини 
шакллантириш, 
ўзаро 
ҳамжиҳатликка асосланган дўстона ва қулай ижтимоий психологик муҳит 
яратиш; 
-маъруза, 
семинар, анъанавий ва синов дарсларида таълим 
технологиялари ва методларидан фойдаланишни лозим деб ҳисоблаймиз. 
Хулоса 
ўрнида 
шуни 
таъкидлаш 
лозимки, 
педагогик 
технологияларининг ривожланиши ва уларнинг ўқув-тарбия жараѐнига кириб 
келиши оқибатида, шунингдек, ахборот технологияларининг тез алмашинуви 
ва такомиллашуви жараѐнида ҳар бир инсон учун ўз касбий тайѐргарлигини, 
маҳоратини кучайтириш давр талаби эканлиги намоѐн бўлмоқда. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish