1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet94/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   217
ТАЪЛИМДА АКТНИ ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ 
 
Ражаббоев С.Р. – ТДЮУ катта ўқитувчиси 
 
Маълумки, таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланишнинг таълим сифатини оширишдаги, юқори малакали кадрлар 
тайѐрлашдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки, таълимда АКТни қўллаш 
таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Хусусан, малакали педагог 
кадрлар томонидан ўтказилаѐтган маъруза машғулотларини кўп сонли 
таълим олувчиларга масофадан туриб етказиш, таълим муассасасида битта 
фанни ўқитишда педагог кадрлар ўртасида бир хил ѐндашувга эришиш, 
виртуал лабораториялардан фойдаланиш орқали лаборатория хоналари 
етишмовчилигини олдини олиш, талабаларнинг ютуқ ва камчиликларини 
шаффоф тарзда тақдим этишни таъминлаш, электрон таълим 
манбаларидан эркин фойдаланиш, анимацияли, график, аудио, видео 
кўринишдаги таълимий маҳсулотларни осон тақдим этиш каби 
имкониятларни яратади. 
Бундан 
ташқари, 
Индонезиянинг 
Ёгякарта 
университети 
профессорларининг Social and Behavioral Science журналида эълон 
қилинган мақолага кўра, интернет технологиялари ва АКТга асосланган 
таълим қуйидаги имкониятларни тақдим этади: 
-
талаба билан ўқитувчи ѐки инструктор ўртасидаги интерактив 
мулоқот даражаси ошади; 
-
ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда таълим олиш мумкин, (3) 
кенг ва глобал аудиторияларга қўшилиш қобилияти 
-
ўқув материалларини осон ва тез янгилаш ҳамда сақлаш. 
Қолаверса, АКТга асосланган таълим тизимида анъанавий таълим 
тизимига қараганда таълим олувчилар учун 30% вақтини тежашга, 30-40% 
харажатларини тежашга, талабалар шахсий ютуқларини оширишга ѐрдам 
беради
22

Таълимда АКТни қўллашнинг имкониятларидан тўлақонли 
фойдаланишимиз учун, таълим муассасаси бир қатор техник, дастурий 
ресурсларга ҳамда таълим муассасасининг педагог кадрлари тегишли 
малака ва кўникмаларга эга бўлишлари керак. 
Техник таъминотга қўйиладиган минимум талабларни санаб 
ўтадиган бўлсак, ҳар бир ўқув аудиториясига битта компьютер ва 
проектор, таълим муассасасидаги талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар 10 
нафар талаба учун битта компьютер етарлилигини ҳисобга олган ҳолда 
компьютер хоналари, ҳар бир педагог кадр учун битта компьютер, бир 
Мб/с дан юқори тезликдаги интернет, таълим муассасидаги барча 
комьютерларни қамраб олган локал тармоқ, ҳар бир ўқув аудиториялари 
22
Yudi Perbawaningsih / Procedia - Social and Behavioral Sciences 103 ( 2013 ) 717 – 724


173 
учун кузатув камералари, педагог кадрлар сонидан келиб чиқиб, ҳар 20 
нафар педагог учун битта, мультимедиа воситалари билан таъминланган 
компьютер хоналари билан таъминланган бўлиши керак. 
Дастурий таъминотга қўйиладиган минимум талабларни санаб 
ўтадиган бўлсак, таълим муассасасида бирорта LMS (Learning management 
system – таълимни бошқариш тизими) тизими ўрнатилган бўлиши керак; 
электрон тестлар, электрон китоблар яратиш, видео дарслар яратиш ва 
видео таҳрирлаш имконини берувчи дастурлар ўрнатилган бўлиши керак, 
шунингдек, таълим муассасаси педагог кадрлари эса юқорида санаб 
ўтилган техник ва дастурий ресурслардан фойдалана олиш малакасига эга 
бўлишлари зарур. 
Аммо, 
юқорида 
келтирилган 
техник 
ҳамда 
дастурий 
таъминотларнинг яхлит тўплами республикамизнинг саноқли ОТМларида, 
айрим хусусий мактабларда ва хорижий нуфузли ОТМларнинг 
республикамиздаги филиалларидагина мавжуд холос. 
Таълим муассасаларида АКТдан фойдаланишни юқори даражага 
олиб чиқиш учун қуйидагилар таклиф қилинади: 

юқорида санаб ўтилган техник ва дастурий воситалар тўплами 
билан таъминлаш; 

республикамиздаги таълим сифатини таъминловчи ваколатли 
органлар томонидан таълим сифатига АКТни таъсири ҳақидаги ва 
таълимда АКТдан самарали фойдаланиб келаѐтган таълим муассасаси 
тўғрисидаги видеороликлар тайѐрлаб тарқатиш; 

таълим муассасаларида мультимедиали таълимий ресурслар 
яратиш бўйича мутахассис кадрлардан ибора бўлим очиш ва ушбу 
мутахассислар томонидан мультимедиали таълимий ресурслар ишлаб 
чиқиш. 
Балки электрон таълим (АКТга асосланган таълим), айниқса 
ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа муҳим бўлган соҳаларда, ҳеч қачон 
юзма-юз ҳолатда таълим беришнинг ўрнини боса олмас, шунга 
қарамасдан, электрон таълим, таълим жараѐнининг жуда муҳим қисми 
бўлиб бормоқда
23

 
23
Sarka Hubackova and Marketa Ruzickova / Procedia - Social and Behavioral Sciences 186 ( 2015 ) 522 – 525


174 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish