АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ
ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИРИ МАСАЛАЛАРИ
Пулатов Б.Н.- А.Авлоний номидаги
ХТТРМХҚТМОИ доценти, физ.-мат.ф.н.
Бугунги кунда АКТ воситаларидан самарали фойдаланиш, ахборот
технологиялари, телекоммуникациялар тармоқларини, маълумотлар
узатишни, интернет хизматларига кириб боришни ривожлантириш ва
замонавийлаштириш республикамизда устувор вазифалар қаторидан жой
170
олди. Охирги йилларда республикамизда қабул қилинган қонунлар,
фармон ва қарорлар жамиятни ахборотлаштириш соҳасида ҳам илғор
мамлакатлардан ортда қолмаслик йўлида олиб борилаѐтган катта ҳажмдаги
ташкилий
ва
амалий
ишлардан
далолат
беради.
Мамлакат
иқтисодиѐтининг ривожланишини интенсив йўлга ўтказиш, ресурсларнинг
барча турларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга тобора
такомиллашган меҳнат қуролларини жорий этиш муҳим вазифа қилиб
қўйилган. Бу эса ахборотлаштиришнинг улкан имкониятларидан самарали
фойдаланишни тақозо қилади. Ахборотлар кўламининг тўхтовсиз ошиб
бораѐтгани асримизнинг ўзига хос хусусиятларидандир. Бугунги кунга
келиб ахборот ресурслари, ахборот банклари, ахборот бизнеси, ахборот
хавфсизлиги, интерактив хизматлар каби ахборотлашган жамиятга хос
бўлган янги тушунчалар пайдо бўлди ва улар доимий ишлатилмоқда.
Мамлакатда ахборотлаштириш, халқ хўжалигининг барча соҳаларига янги
ахборот технологияларини жорий этиш ва жамиятнинг барча
қатламларини ушбу технологиялардан самарали фойдаланишга ўргатиш
ишлари кенг кўламда олиб боришни тақозо қилади. Ахборот
технологиялари шунинг учун умумий ўрта, касб-ҳунар ҳамда олий
таълимда, қайта тайѐрлов ва малака ошириш курсларида ўқув режаларига
киритилган ҳолда ўқитилади.
Ахборот-коммуникация
технологиялари
ўқувчи,
талаба
ва
тингловчиларни ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнига фаол таъсир кўрсатади,
чунки у билимларни ва ўқитиш усулларини узатиш схемасини
ўзгартиради. Ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши
таълим технологияларига таъсир кўрсатибгина қолмай, жараѐнга
янгиларини
ҳам
олиб
киради.
Улар
компьютерлар
ва
телекоммуникациялар, махсус қурилмалар, дастурий ва аппарат воситалар,
ахборотни қайта ишлаш тизимларидан фойдаланиш билан боғлиқ.
Афсуски,
бугунги
кунда
таълим
муассасаларидаги
ўқув
жараѐнларининг кузатуви шуни кўрсатмоқдаки, ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланиш бу соҳадаги шиддатли ривожланишга
ҳамоҳанг амалга оширилмай қолмоқда. Бунга сабаб айрим таълим
муассасаларида моддий-техника базасининг талабга жавоб бермаслиги,
айрим таълим муассасаларда замонавий коммуникация тизимларига
боғланиш имкониятининг чекланганлиги, барча имкониятлар яратилган
таълим муассасаларида эса бу имкониятлардан самарали фойдаланишнинг
йўлга қўйилмаганлигидир. Аксарият ҳолатларда таълим муассасаларида
профессор-ўқитувчилар ва педагогларнинг дарс жараѐнларига тақдимот
тайѐрлаш билан чегараланиб, ахборот-коммуникация воситаларнинг
имкониятларидан бир томонлама фойдаланишга ўрганиб қолинганини
кузатиш мумкин. Хатто Microsoft корпорациясининг Windows иловалари
рўйхатидан, шу жумладан, Misrosoft office дастурларининг мавжуд
имконияларидан фойдаланиш суст йўлга қўйилган. Республикамиз
171
миқѐсида таълим муассасалари бўйича хилма-хиллик, ранг-баранглик
ўрнига
ахборот-коммуникация
технологияларининг
мавжуд
имкониятларидан фойдаланишда бир хиллик тенденцияси сақланиб
қолмоқда. Ваҳолангки, бугунги кунда ўқув жараѐнларида ахборот-
коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланишнинг бир қатор
афзалликлари мавжуд:
ўқув материали тақдимотини турли платформа ва дастурлардан
фойдаланиб тайѐрлаш;
электрон дарслик, энциклопедия ва тренажерлардан фойдаланиш;
жараѐнлар ва ҳодисаларни моделлаштириш;
масофадан ўқитишни таъминлаш;
интерфаол таълим телеконференциялар ўтказиш;
билимларни текшириш ва назорат дастурларидан фойдаланиш;
нашриѐт тизимлар дастурлари хизматидан фойдаланиш;
маълумотлар базаларини бошқариш тизимларининг мавжудлиги ва
бошқалар.
Шуни
таъкидлаш
лозимки,
таълим
жараѐнида
мультимедиа
воситаларидан самарали фойдаланиш:
ўқувчи ва талабаларни ўқишга рағбатлантиришга;
ижтимоий мақсадларни амалга оширишга;
ўқитиш жараѐнларини жонлаштиришга;
ўқувчи шахсини ривожлантиришга;
ўқув
материалини
мустақил
ўзлаштириш
кўникмасини
ривожлантиришга;
шахсийлаштириш ҳисобига таълим самарадорлигини оширишга олиб
келади.
Таълим жараѐнида компьютер воситаларидан фойдаланиш ахборот
таълим технологияларининг янги авлодининг яратилишига, таълим
сифатини оширишга, янги таъсир воситаларини яратишга, ўқитувчи ва
таълим
олувчининг
самарали
ҳамкорлигига
олиб
келди.
Мутахассисларнинг фикрича, компьютер воситалари асосидаги янги
ахборот таълим технологиялари етарли даражада таълим самарадорлигини
ошириш имкониятларини беради.
Мутахассисларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш курсларининг ўқув
режаларида назарда тутилган дастурий воситаларни ўргатиш ишларини
малака
ошириш
курсларида
муваффақиятли
давом
эттириб,
ўқитувчиларнинг эҳтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда компьютер
дастурларининг янги авлодларини ўрганишни ташкил этишни йўлга қўйиш
орқали мавжуд бўшлиқларни тўлдириш имкониятлари мавжуд.
172
Do'stlaringiz bilan baham: |