1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet101/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   217
 
 
КОММУНИКАТИВ ЖАРАЁНЛАР ГЛОБАЛЛАШУВИ 
 ВА АХБОРОТ БОСИМИ 
 
Сапаев Ў.Т. - ТДЮУ катта ўқитувчиси 
 
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги 
инқилоб натижасида, муайян структуралар фаолияти таъсирида глобал 
ахборот маконида сифатий ўзгаришлар рўй бермоқда. Замонавий ахборот 
технологиялари нафақат инсонлар, маданиятлар, мамлакатлар ўртасида 


182 
ўзаро мулоқот, балки ҳар бир фан ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
ахборотлар алмашинувига ҳам кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Мазкур 
жараѐн ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий ва техникавий ривожланишга 
ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу боисдан, бугунги кундаги техноген 
типдаги цивилизацияни ахборот-коммуникацион технологияларисиз 
тасаввур этиш қийин. 
Ахборот технологиялари соҳаси мураккаб тизим сифатида диалектик 
табиатга эгадир. Чунки, мазкур соҳа ривожи, аниқроғи, ундан восита 
сифатида қандай мақсадларда фойдаланиш ахборот хуружи, ахборот 
босими, оммавий манипуляция, маънавий таназзул ва бошқа шу каби 
муаммоларни ҳам вужудга келтирмоқда. Бир томондан, бу ҳол табиийдир. 
Зеро, ҳар қандай илмий муаммонинг конкрет-амалий ечими геометрик 
прогрессия асосида содир бўлиб, улар янгидан янги, олдин мавжуд 
бўлмаган бир қанча муаммоларни вужудга келтиради. Яъни, ҳар қандай 
тараққиѐт маълум бир регрессив жиҳатлардан ҳам иборат жараѐндир. 
Бошқа томондан эса, азалдан манфаатлашган, аммо манфаатлар 
тўқнашуви кучайган ҳозирги дунѐда глобал ахборот маконидаги кўпчилик 
ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий, 
маданий 
мазмундаги 
ахборотлар 
холислигини инкор қилиш бироз қийин. Аксарият ижтимоий йўналишдаги 
илмий 
ахборотлар 
муайян 
мафкуравий 
мўлжаллар 
асосида 
тарқатилаѐтгани ҳам сир эмас. Бинобарин, ижтимоий, сиѐсий-ҳуқуқий, 
иқтисодий мазмундаги ахборотлар ҳам, ижтимоий фанларга доир илмий 
ахборотлар ҳам, кўпинча муайян манфаатлардан келиб чиқада ва муайян 
манфаатларга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам глобал ахборот 
маконидаги ўзига хосликни, умуман, иинформацион-мафкуравий таъсир 
орқали ҳам бошқариладиган ―бошқариладиган хаос‖ни геосиѐсий, 
иқтисодий манфаатлар негизида тушунишни тақозо этади. 
Ахборот ва ахборот тарқатишдан турли мақсадлар йўлида 
фойдаланаѐтган манфаатдор кучлар, глобал ахборот маконида монопол 
мавқега эга медиаструктуралар муайян геосиѐсий, геоиқтисодий ва 
геомафкуравий манфаатлари йўлида ахборот оқими, унинг йўналишлари 
ва мазмунини белгилашга интилишлари натижасида дунѐнинг турли 
минтақаларида информацион-мафкуравий урушлар ―қайноқ уруш‖ларга 
айланиб улгурган ва улгурмоқда. Бошқача айтганда, ахборотни олиш, 
қайта ишлаш ва тарқатиш мафкуравий курашлар билан узвий боғлиқдир. 
Зеро, коммуникатив жараѐнлар глобаллашуви даврида ҳарбий куч билан 
эришиб бўлмайдиган мақсадларга информацион воситалар, жамоатчилик 
фикрини тегишли тарзда шакллантириш, индивидуал ва ижтимоий ва 
коллектив онг манипуляцияси орқали бевосита эришиш мумкин. Шунинг 
учун ҳам, инглиз сиѐсий арбоби У. Черчиллнинг ―Ким ахборотга эга бўлса, 


183 
дунѐга ҳам эгалик қилади‖
24
деган фикри бугунги даврнинг асосий 
хусусиятларини ифодалай олади. 
Коммуникатив жараѐнлар глобаллашувининг ўзига хос жиҳати 
шундаки, ахборотни тарқатиш глобал иқтисодиѐтнинг таркибий 
сегментига айланиб улгурган. Айни вақтда, ахборотлардан ғаразли 
мақсадларда фойдаланиш амалиѐти ҳам мавжуддир. Эндиликда сохта 
ахборотлар (дезинформация), ахборот босими ва ахборот хуружи орқали 
муайян мамлакатларда қонуний ҳокимиятга қарши чиқишларни келтириб 
чиқариш фан ва санъат даражасига чиққан. Хусусан, бу ҳолни АҚШ 
Президентлигига номзод бўлган П.Бьюкенен шундай таърифлайди: ―... 
масс-медиа маданиятлараро тўқнашувда ўзига хос муҳосара қуроли, ѐшлар 
онги ва қалбини забт этишнинг энг зўр ва ишончли воситасига айланди‖
25

Шунингдек, дунѐнинг турли минтақаларида амалга оширилган ―рангли 
инқилоблар‖ информацион-мафкуравий жиҳатдан тайѐргарлик кўриш 
натижасидагина амалга ошиши мумкин бўлди. ―АҚШ ва Ғарб давлатлари 
Яқин Шарқдаги стратегик манфаатларни зудлик билан қондиришларида 
янги информацион технологиялардан, яъни интернет, мобиль алоқалардан, 
мухолифат кучларидан фойдаланилди‖
26
. Бу эса, табиийки, шахсга 
информацион-психологик таъсир кўрсатиш, жамоатчилик онгида муайян 
мафкуравий стереотипларни шакллантириш орқали кечадиган жараѐндир. 
Яъни, ахборот психологик қуролга айланган бўлиб у ҳар қандай халқ, 
миллатнинг менталитети, маданияти, маънавияти, дини, давлатнинг 
информацион-технологик, ҳарбий инфратузилмасига деструктив тарзда 
салбий таъсир кўрсатадиган махсус дезинформацион воситага айланган.
Беларусда 2018 йилнинг иккинчи кварталида ўтказилган социологик 
сўровлар натижасига кўра, ѐшларнинг 91,5 фоизи ахборотларни интернет 
ресурслардан олишар экан
27
. Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаша жараѐнлар 
содир бўлмоқда. Аммо, сўнгги вақтларда интернет тармоғидаги ҳар хил 
ахборотлар, турли уйдирмалар ҳам кўплаб тарқатилмоқдаки, уларнинг 
таъсирида инсон ижтимоий воқеликни холисона англаши, у ҳақда аниқ 
тасаввурга эга бўлиши, билиши муаммо бўлиб қолади. (Эҳтимол шунинг 
учун ҳам машҳур физик П.Капица интернет ахборотларнинг 80 фоизини 
ахлатдан иборат деб таърифлайди). Энг ѐмони, ―глобал ўргимчак тўри‖дан 
диний экстремистик, миллатчилик, ирқчилик, сектантчилик ҳаракатлар 
мафкуралари тарқалишига ҳам шароитлар бор. Шунингдек, Ғарбга хос, 
лекин миллийликка зид ғоялар, қарашлар, маънавий тубанлик, ахлоқий 
бузуқликни очиқ ва яширин тарзда тарғиб-ташвиқ қиладиган ахборотлар 
ҳам шахс руҳияти, жамиятнинг маънавий асосларини емиради. Умуман 
олганда, янги технология воситалари орқали амалга оширилаѐтган ахборот 
24
Ван Янмин. Ҳақиқат манзаралари: 96 мумтоз файласуф. -Т.: 2000. Б.43.
25
Бьюкенен П. Смерть Запада. -М.: 1999. С.78.
26
Ғойибназаров Ш. Оммавий маданият. -Т.:Ўзбекистон, 2012. Б.16.
27
https://nn.by/?c=ar&i=215751&lang=ru


184 
хуружларининг ўзига хослиги шундаки, интернет тармоғида бутун дунѐга 
тезкор етказилаѐтган маълумотларнинг аниқ манзили ва манбаини билиш 
ҳам мушкул бўлиб бормоқда. 
Ахборот технологияларининг интенсив ривожланиши, ахборот 
кўлами 
ортаѐтганлиги, 
ахборот 
сифати 
масаласининг 
эса, 
долзарблашаѐтганлиги ҳисобга олинса, у ҳолда инсонларда, ѐшларда 
ахборотни қабул қилиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш 
муҳим вазифалардан эканлигини тўғрисида хулоса чиқади. 
Мафкуравий босимлар, турли ахборот хуружларидан комплекс 
ҳимояланиш, биринчи навбатда
 
жамиятда ижтимоий фанлар устувор 
даражада ривожланишини, интегратив характердаги фундаментал 
тадқиқотларга эътиборни кучайтиришни тақозо қилади. Чунки, глобал 
медиаструктуралар, глобал ахборот майдонини назорат қилувчи ОАВ, 
оммавий маданият индустриясисининг зарарли таъсирлари, турли 
мафкуравий тазйиқлар, умуман, гуманитар интервенция – маданий 
гегемониянинг таркибий элементларидан бири бўлиб қолмоқда. Унга 
қарши туриш учун эса шахсда конструктив дунѐқараш, фаол фуқаролик 
маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш ва 
ҳоказо муаммолар, пировард натижада, яъни субстанциал даражада 
фалсафий маданият каби маънавий базиснинг ролини ҳеч бир мукаммал 
механизм бажара олмайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish