1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet102/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   217
 
 
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ЁШЛАРГА ОИД 
МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ 
 
Топилдиев О. Р. – НамДУ кафедра мудири т.ф.н., доцент 
Бугунги глобаллашув даврида соғлом, юксак маънавиятли ѐшларни 
тарбиялаш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш жамоатчилик 
олдида турган долзарб вазифадир. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М. Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Биз ѐшлар билан кўпроқ 
гаплашиб, уларнинг қалбига қулоқ солиб, дардини билиб, муаммоларини 
ечиш учун амалий кўмак беришимиз керак‖
28
. Шунинг учун ҳам, 
мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатда ѐшларни ижтимоий ҳимоя 
қилиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш, ѐшлар таълим-тарбияси, 
маънавиятини 
юксалтириш 
соҳасидаги 
ислоҳотларнинг 
тизимли, 
босқичма-босқич амалга оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. 
Мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак 
сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М. Мирзиѐев томонидан 2017 йил 5 июлда ―Ёшларга оид 
28
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиѐевнинг 2017 йил 30 июнь куни "Камолот" ѐшлар 
ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқи // Халқ сўзи, 
2017 йил 6 июль
.


185 
давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида‖ги фармон
29
қабул қилинди. 
Фармонга мувофиқ, ѐшларга оид давлат сиѐсатини изчил ва самарали 
амалга ошириш, ѐшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш 
мақсадида Ўзбекистон ―Камолот‖ ѐшлар ижтимоий ҳаракати негизида 
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи 
ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда ―Ёшлар куни‖ 
сифатида нишонланадиган бўлди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги 
ислоҳотларда ѐшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва 
муҳим долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда аҳолининг асосий қисмини ташкил этадиган 
ѐшларнинг ҳали тўла ечилмаган муаммоларига эътиборни жалб этиш, 
соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш фақат давлат органлари, таълим 
муассасаларинигина эмас, балки кенг жамоатчиликнинг иштирокини ҳам 
талаб қилади. Ушбу муҳим стратегик вазифани ҳал қилишда оила, 
маҳалла, таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтларининг 
ҳамкорликда самарали фаолият олиб бориши долзарб масала 
ҳисобланади. Ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган инсонлар, яъни 
оилада – ота-оналар, маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, 
таълим муассасасида – ўқитувчи ва мураббийлар келажак авлод 
баркамоллиги йўлида ѐшларнинг улуғ аждодларимизга муносиб 
бўлишлари учун масъулдирлар. Шу маънода, оила, маҳалла, таълим 
муассасалари – ҳақиқий маънавий тарбия омили муҳити бўлиб, миллий 
тарбияга хос илк тушунчалар катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, 
одамийлик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, ўз Ватанига, халқига садоқатли 
бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила, маҳалла ва таълим 
муассасалари муҳитида шаклланади.
Ёшларда болаликдан бошлаб соғлом эътиқод, юксак маънавий 
дунѐқарашни шакллантира олсак, улар маърифатли, мустақил фикрли ва 
баркамол инсон бўлиб вояга етадилар. Ёшлар жамиятнинг шундай 
ижтимоий гуруҳига мансубки, улар ўткир ҳиссий билиш қобилиятига эга 
бўлиб, сўз билан амалиѐтнинг номутаносиблиги ҳолатларини кучлироқ 
сезадилар. Катталар учун одатий бўлган айрим ҳолатлар ѐшларнинг ҳали 
тўлиқ шаклланмаган онгига, дунѐқарашига кучли таъсир этиши мумкин. 
Шунинг учун ѐшларнинг олдида ҳақиқатни айтишдан чўчимаслик, 
сохтакорликдан қочиш, мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин баѐн этиш 
лозим. Лекин айрим ота-оналар фарзанди тарбиясини таълим муассасалари 
29
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва 
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида‖ 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 
сонли фармони // Халқ сўзи

2017 йил 6 июль.


186 
ѐки жамият зиммасига ағдариб қўйиб, ўғли-қизи тақдири билан қизиқмай, 
―Пешонасида борини кўради‖ деб лоқайдлик қилишмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда ѐшларнинг хулқ – атворига, маънавий 
тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва муаммолар асосан 
қуйидагилар: 
- интернет орқали кириб келаѐтган турли хаѐсиз, порнографик 
мазмундаги ахборот воситалари (дисклардаги фильмлар, клиплар, қўл 
телефонларидаги видео, расм ва ҳокозолар) ѐшларга маънавий 
таҳдидларни олиб келмоқда; 
- ѐшлар орасида ―оммавий маданият‖га қизиқишнинг ортиши ва 
интернетдан 
тарқатилаѐтган 
нотўғри, 
ѐлғон 
ахборотлар 
ҳамда 
зўравонликка асосланган компьютер ўйинлари; 
- ѐшлар орасидаги носоғлом турмуш тарзи (ичкиликбозлик, кашандалик, 
наркомания ва бошқалар); 
- ота-оналарда тарбиявий савиянинг пастлиги туфайли ѐшлар 
тарбиясида назоратсизлик ва қаровсизлик (ижтимоий етимлик) каби 
муаммоларни мавжудлиги; 
- айрим ѐшларда таълимга бўлган қизиқишнинг пастлиги ва ѐшлар бўш 
вақтининг бесамара ўтиши; 
- фарзандини ота-она томонидан ҳаддан ташқари эркалатиш ва оиладаги 
моддий муаммолар туфайли келиб чиқадиган зиддиятлар; 
- ишсизлик натижасида ѐшларнинг турли жиноят йўлларига кириб 
қолиши; 
- ота-онанинг фарзандидаги ўзгаришларни сезмаслиги, бефарқлиги ва 
лоқайдлиги.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ѐшларнинг маънан етук, 
жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши учун аввало уларга салбий таъсир 
кўрсатувчи омил ва муаммоларни бартараф этиш лозимдир. Бу эса, ўз 
навбатида, оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида амалга 
оширилиб, ҳар бир фуқародан масъулият, фидоийликни талаб этади. Шу 
жиҳатдан олганда, оила, маҳала ва таълим муассасаларининг асосий 
вазифаси жамият талабига мос баркамол ѐшларни тарбиялаб вояга 
етказишдир. Ёшларнинг ватанпарварлиги оиладаги тарбия, маҳалла ва 
таълим муассасаларидаги маънавий муҳитдан бошланади. Ўз оиласи, 
маҳалласи ва таълим муассасасини қадрламаган инсон Ватанини ҳам 
қадрлаши қийин кечади. Бугунги кунда тарбиянинг барча йўналишлари ва 
соҳаларининг яхлитлигини талаб этадиган тарбиявий ишларга комплекс, 
тизимли ѐндашувни таъминлаш долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish