1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet87/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   217
 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ-
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
Аллаярова С.Н. – ЎзМУ доценти в.б., ф.ф.н. 
Ризаева Л.Т. – ЎзМУ магистранти 
 
Тобора кенг ва тез ривожланаѐтган техноген цивилизациянинг 
тўлқинлари таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўказмоқда. Зеро, ―Бугунги 
кунда шиддат билан ўзгариб бораѐтган ҳаѐт олдимизга қўяѐтган бир-
биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, 
уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ѐшларнинг дунѐқарашини 
билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ 
эканига яна бир бор ишонч хосил қиламиз‖
19
. Шундай экан, олий таълим 
сифатини оширишда билим ва тарбияни замон талабига мос равишда 
тақдим этиш, қўллаш ҳар бир педагог-ўқитувчилар олдида турган касбий 
вазифалардан биридир.
Олий маълумотли кадрлар тайѐрлашда республикамизда ўзига хос 
тажриба, ютуқлар мавжуд. Шу тажрибаларга таянган ҳолда замон 
талабидан келиб чиқиб ўқув жараѐнига ахборот-коммуникация 
технологиялари элементларини татбиқ этиш орқали таълим сифатини 
оширишга республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида эътибор 
қаратилмоқда. ―Айни вақтда таълим-тарбия муассасаларининг моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар 
малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим муассасалари билан 
илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, ўқув-тарбия жараѐнларига 
замонавий 
таълим 
ва 
ахборот 
технологияларини, 
янги 
ўқув 
19
Мирзиѐев Ш. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Т.: 
Ўзбекистон, 2018. – 448.


156 
методикаларини жорий этиш бўйича хали олдимизда кўплаб долзарб 
вазифалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг ечими устида доимий 
иш олиб борамиз‖
20
.
Ахборот-коммуникация технологиялари ўқув жараѐнинг ҳар бир 
босқичида педагогнинг энг яқин кўмакчиси, малакали педагогнинг дарсга 
тайѐргарлик кўришидан бошлаб уни сифатли, қизиқарли ва натижали 
ўтказишгача бўлган барча жараѐнлардаги энг қулай воситадир. Ўқитувчи-
педагоглар дарсга тайѐргарлик кўришда АКТ орқали дидактик, тарқатма 
материаллар, кўргазмали қуроллар, слайд ва дарс ишланмаларини 
тайѐрлаши, интернет ѐрдамида эса уларни турли қўшимча маълумотлар, 
қизиқарли сурат, аудио, видео лавҳалар билан бойитиши мумкин. Ўқув 
жараѐнида ахборот-коммуникация технологиялари талабалар дунѐқараши, 
билим ва кўникмаларини кўриш, эшитиш ва мустақил бажариш орқали 
ривожлантиришга кўмаклашади.
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг илмий 
механизмларини ишлаб чиқиш, уни амалиѐтга жорий этиш, ўқишни, 
мустақил билим олишни индивидуаллаштириш, масофавий таълим 
технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, янги 
педагогик ҳамда ахборот технологиялари асосида электрон таълимдан 
фойдаланган ҳолда талабалар ўқишини жадаллаштириш ҳам соҳадаги 
вазифалар доирасига киради.
Ўқув жараѐнига ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ 
этиш технологик, педагогик-методик, ташкилий ишлар билан боғлиқ 
мураккаб ва кўп қиррали масалаларни хал этишни талаб этади. АКТ 
воситасида машғулот олиб боришни ўзлаштирган педагог, аввало, 
дастурий таъминот ва электрон ўқув-методик воситалар яъни таълимий 
электрон ресурсларни яратиши ѐки улардан ўринли фойдаланиш 
малакасига эга бўлиши зарур. Ҳозирги кунда республикамизнинг кўплаб 
олий ўқув юртларида ушбу жараѐн жадал йўлга қўйилмоқда (масалан, 
Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент Давлат юридик 
университети ва бошқалар). Бошқа қатор олий таълим муассасаларида ҳам 
электрон таълим, масофавий таълим элементларидан фойдаланиш йўлга 
қўйилмоқда. Бироқ, шунга қарамай бу соҳада ҳали олдимизда турган 
ечилиши лозим бўлган вазифалар кўплигини ѐддан чиқармаслик лозим. 
Чунки 
ҳозирги 
техноген 
цивилизация 
ютуқларидан 
ўқитувчи-
педагоглардан аввал ѐшлар – талабалар хабардор бўлмоқда ва улар бу 
объектив жараѐннинг биринчи истеъмолчисига айланган. Ҳозир олий 
таълим ўқитувчиси аудиторияда ўтаѐтган мавзуси бўйича дунѐдаги энг 
сўнгги янгиликдан хабардор бўлиб ўқув машғулотига кирмаса, талабалар 
олдида уятга қолиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам замонавий таълим 
профессор-ўқитувчи компетенциясига янги талабларни қўймоқда.
20
Мирзиѐев Ш. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Т.: 
Ўзбекистон, 2018. -448 б.


157 
Олий таълимда АКТлардан оптимал фойдаланиш учун ўқитувчи-
педагоглар ўз устида доимий ишлаши, ўқитиладиган барча фанлар бўйича 
электрон ахборот-ресурс майдончаларини яратишлари ва уларни тармоққа 
жойлаштириш ишларини бошлаши керак. Бу вазифалар юқорида 
келтирганимиздек ташкилий, технологик ва методик тайѐргарликни талаб 
қилади. Бироқ, ўқитувчи университет қачон технологик ѐки ташкилий 
масалада ѐрдам берар экан, деб кутиб турмаслиги лозим, балки ҳар бир 
ўқитиладиган фан бўйича электрон ахборот майдончасига талаб 
этиладиган маълумотларни йиғиши, яъни методик таъминотни яратиши 
лозим. Бу учун фаннинг ўқув-услубий мажмуаси таркибига кирадиган 
барча элементлар, жумладан, 
-фан дастури; 
-маъруза матни; 
-мавзулар кесимида слайдлар; 
-мавзулар кесимида тестлар; 
-мавзулар кесимида тавсия этилаган манбаларнинг электрон 
версиялари; 
-мавзулар кесимида аудио-визуал манбалар (видеолекциялар) ҳамда 
йўналиш ѐки мутахассислик профилидан келиб чиққан ҳолда қўшимча-
тушунтирувчи материаллар тақдим этиши лозим.
Электрон манбаларни дастурий таъминот воситасида тармоққа 
жойлаштириш технологик ва ташкилий вазифалар сирасига киради. 
Бизнинг фикримизча, агар ҳар бир ўқитувчи-педагог муайян фан бўйича 
электрон манбаларни сифатли тайѐрласа, уни ташкилий ва техник 
талабларини бажариш муаммо бўлмайди. Бундан шундай хулоса чиқариш 
мумкинки, профессор-ўқитувчилар ҳар бир фаннинг фундаментал асоси 
(электрон манбаси)ни яратиш билан АКТ воситасида олий таълим 
сифатини оширишдаги энг муҳим вазифани бажаради.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish