1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИШ ВА ЎЙИН ФАОЛИЯТИНИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet83/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217
 
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИШ ВА ЎЙИН ФАОЛИЯТИНИ 
УЙҒУНЛАШТИРИШ 
 
Эрйигитова Д. - Чирчиқ шаҳри 25- мактаб ўқитувчиси 
 
Тарих фанини ўқитишда инновацион технологияларнинг мақсади 
бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий тайѐргарлигини ривожлантириш, 
педагогик тафаккурини кенгайтириш, уларда фанни ўқитишда замонавий 
педагогик технологияларни қўллаш учун зарур бўлган методик билим, 
кўникмаларни 
шакллантиришдан 
иборатдир. 
Ўқув 
фанининг 
вазифаларига: 
-―Таълим тўғрисида‖ги қонун ва Кадрлар тайѐрлаш Миллий 
дастурида акс этган вазифаларни амалга ошириш; 
- дидактика назарияси билан таълим амалиѐти алоқасини таъминлаш; 
-талабаларни таълим - тарбия жараѐнида педагогик технологияларни 
қўллашга ўргатиш орқали уларни замонавий таълим технологияларини 
ишлаб чиқа олиш, дарсларини юқори савияда ўтказа олишни ўрганиш; 
-талабаларда тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан 
фойдаланиш учун зарур бўлган назарий ва услубий билимларни 
шакллантириш, кўникмаларни таркиб топтириш; 
-талабаларнинг педагогик фаолиятга ўз тайѐргарлигини таҳлил 
қилишга ўргатиш, таҳлилий – танқидий, ижодий ва мустақил фикр 
юритиш кўникмаларини ривожлантириш; 
-тарих фанини ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан 
фойдаланиш бўйича дарс ишланмаларини лойиҳалаш кўникмаларини 
таркиб топтириш; 
-тарих фани ўқитувчисининг инновацион фаолиятини лойиҳалаш 
кўникмаларини таркиб топтириш; 
-тарих фанини ўқитишда замонавий педагогик технологояларни 
самарадорлик ва кафолатланган натижага эриштириш киради. Педагогик 


144 
мақсаднинг амалга ошиши ҳам кафолатланган натижага эришиши 
ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорликдаги фаолияти, улар қўйган мақсад, 
танлаган мазмун, услуб, восита, шаклга яъни технологияга боғлиқдир. 
Ўйинли технологиялар турли шаклда бўлсада, уларнинг барчаси ўз 
мазмунига кўра ягона мақсад сари йўналтирилган, яъни улар 
талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кенгайтириш, 
эгалланган назарий билимларидан амалиѐтда мустақил ва самарали 
фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилиш, уларни ижтимоий-
иқтисодий муносабатларни уюштиришга тайѐрлаш, ижтимоий фаолликни 
шакллантириш, етук ахлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва 
соғлом фикр, кенг дунѐқараш эгаси бўлган комил шахсни камол 
топтиришдан иборат вазифани ҳал этади. 
Психологларнинг таъкидларича, ўйинли фаолиятнинг психологик 
механизмлари шахснинг ўзини намоѐн қилиш, ҳаѐтда ўз ўрнини барқарор 
қилиш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг 
фундаментал эҳтиѐжларига таянади. Ўйин ижтимоий тажрибаларни 
ўзлаштириш ва қайта яратишга ѐғналган вазиятларда, фаолият тури 
сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши 
шаклланади ва такомиллашади. Л.С.Выгодский ўйинни боланинг ички 
ижтимоий дунѐси, ижтимоий буртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида 
таърифлайди. 
А.Н.Леонтев ўйинга шахснинг ҳаѐлотдаги амалга ошириб 
бўлмайдиган қизиқишлари (манфаатлари)ни хаѐлан амалга оширишдаги 
эркинлиги сифатида қарайди. 
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти 
киши ѐшига боғлиқ эмас, лекин ҳар бир ѐшдаги шахс учун ўйин ўзига хос 
бўлади. 
Ўйинли фаолият муайян функцияларни бажаришга қаратилган.Улар 
қуйидагилар: 

мафтункорлик 

коммуникативлик (уюштирувчилик) 

ўз имкониятларини амалга ошириш 

даволовчилик 

ташхис 

миллатлараро мулоқат 

ижтимоийлашув 
Таълим жараѐнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли 
дарс шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда талабаларнинг билим олиш 
жараѐни ўйин фаолияти орқали уйғунлаштирилади. Шу сабабли 
талабаларнинг таълим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашган 
дарслар дидактик ўйинли дарслар деб аталади.
 
Ўқитувчи-педагог аввал талабаларни индивидуал (якка тартибдаги), 
сўнгра гуруҳли ўйинларга тайѐрлаши ва уни ўтказиши, ўйин 


145 
муваффақиятли чиққандан сўнг эса, уларни оммавий ўйинларга тайѐрлаши 
лозим. Чунки талабалар дидактик ўйинли машғулотларда фаол иштирок 
этишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, 
гуруҳ жамоаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ўзаро ѐрдам вужудга келиши 
лозим. 
Ўйин ижодийлиги билан ажралиб туради. У мумкин қадар бой, фаол 
характерга-«ижод майдони»га эга бўлади. Ўйин учун ҳиссий кўтаринкилик 
хосдир. У ўзаро кўраш, мусобақалашиш, рақобат шаклида намоѐн бўлади. 
Ўйиннинг ўйин мазмунини акс эттирувчи, уни ривожлантиришнинг 
мантиқий ва вақтинча изчиллигини кўзда тутган бевосита тегишли ва унга 
нисбий алоқадор қоидалари бўлишини кўрсатадилар. 
Тадқиқотчилар назарий аспектда ўйинга фаолият, жараѐн ва ўқитиш 
методи сифатида қарайдилар.Ўйин фаолият сифатида мақсадни белгилаб 
олиш, режалаштириш ва амалга ошириш, натижаларни таҳлил қилишни 
қамраб олади ва бунда шахс субъект сифатида ўз имкониятларини тўла 
амалга оширади. Ўйинли фаолиятни мотивациялаш ўйин характерининг 
мусобалақалашиш шартлари, шахснинг ўзини намоѐн қила олиши, ўз 
имкониятларини амалга ошириш эҳтиѐжларини қондиришдан келиб 
чиқади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан 
натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиѐрида, 
чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга 
қаратилган бўлиб, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳхҳарактери, 
шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага 
эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм (ѐки 
тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборат технологияси, турли 
адабиѐтлар) керак бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва талабаларга 
боғлиқ.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish