138
алоқага киришиш қонуниятларини, айни шу нуқтаи назардан ҳар
томонлама ўрганиш талаб этилади. Бунда гап инновация билан ижтимоий
институт ва жараѐн сифатидаги таълимнинг ўзаро алоқаси ҳақида боради.
Бунда таълим, ўз навбатида ривожланишнинг муҳим
ресурсларидан бири
сифатида қаралади. Зеро, ―...таълимсиз инсон, унинг қобилиятлари ва
ижодий кучлари ўсиши мумкин эмас. Таълим ҳам (фан билан бир қаторда)
ривожланишнинг муҳим ресурсига айланади‖. Таълим жамиятнинг
ривожланиш ресурси сифатида ҳар бир инсон жамият аъзоси ва индивид
сифатида моддий ва интеллектуал ривожланиши учунгина эмас, балки,
ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши
учун ҳам шарт-шароитлар яратиши, одамлар эркин шахслар сифатида амал
қилишларини
таъминланиши
лозим.
Таълимдаги
инновациялар
ривожланиш ресурсини таъминловчи ноѐб ижтимоий механизмга айланади
ва шу тариқа бўлажак ижтимоий тузилиш қиѐфасини,
инсоннинг табиат,
жамият ва бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатлари доирасини
белгилайди.
Аммо, инновация ўзини муайян технологик тизим сифатидагина
эмас, балки мавжуд фаолиятни янгича сифатга ўтказиш борасидаги
алоҳида фаолият сифатида ҳам намоѐн этади. Бунинг сабаби шундаки,
―фаолият умуман олганда органик тизим ҳисобланади‖.
Инновацияга
таълимнинг ривожланиш омили сифатида ѐндашувчи тадқиқот
воқеликнинг икки йўналиши: таълимдаги инновацияни тизимларнинг
ўзаро алоқаси сифатида тавсифлаш ва инновацион фаолиятни ўрганиш
ўзаро кесишган тақдирдагина конструктив хусусият касб этади.
Инновация инсон ҳаѐт фаолиятининг турли хилларидан бири
сифатида мазкур ҳаѐт фаолиятининг бошқа йўналишлари билан узвий
боғлиқликда. Бунда таълим соҳасидаги жараѐнлар ва ўзаро алоқаларни
тушуниш учун имконият яратади, уларни лойиҳалаш ва ташкил этишнинг
асосий йўналишларини белгилаб беради. Реалистик мақсадларни қўйилшга
ѐрдам беради, юз бераѐтган ҳодисалар ва жараѐнларни тушуниш, англаш
ва тавсифлаш имкониятини берувчи тушунчалар ва
тасавурлар тизимини
таклиф қилади. Инновацион жараѐнларни туркумлашда унинг макро ва
микро даражаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Макродаражада
инновациялар жамият, инновацион фаолиятни ташкиллантириш ва унинг
субъектини ўз ичига олган инновацион тизимни назарда тутади. Бу
ѐндашув мазкур тизимдан ўрин олган барча элементларнинг ижтимоий
хулқ-атворига шак-шубҳасиз таъсир кўрсатувчи умумий қонуниятларни
аниқлаш имкониятини беради. Ушбу даражада
давлатнинг инновацион
инфратузилмани яратиш, инновацион имкониятларни ривожлантириш,
инновацион жараѐнга аниқ мақсадга йўналтирилган инвестицияларни жалб
қилишга қаратилган инновацион сиѐсати алоҳида ўрин эгаллайди.
Макродаражадаги инновациялар хусусиятлар шу билан бегиланадики, у
ҳатто техник-технологик ѐки илмий-техникавий инновациялар асосида
139
ташкил этилган бўлса ҳам жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларига
таъсир кўрсатади, чунки маҳсулот ѐки хизматнинг қиммати ва истеъмол
хоссаларида ўзгариш ясайди. Шу тариқа, инновацион сиѐсат
ижтимоий-
иқтисодий ва ижтимоий-маданий элементларга таъсир кўрсатиш орқали
қулай инновацион муҳитни яратади.
Таълим тизимида инновацион социал технологиялар эса ўз ўрнида
мазкур тизим фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ва тартиблашни
назарда тутади. Чунки,
Do'stlaringiz bilan baham: