1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet78/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   217
 
 
ТАЪЛИМ-ТАРИЯНИ БОШҚАРИШДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯНИНГ РОЛИ 
 
Худойқулов Х.Ж. - ЎзМУ профессори 
Жабборова О.М. - ЧДПИ катта ўқитувчиси 
 
Таълим-тарбияни бошқаришда инновацион технология бугунги 
кунда энг кўп қўланадиган технология ҳисобланади. Халқ маорифини 
бошқариш давлатимиз сиѐсатининг бевосита ифодасидир. Умумий ўрта 
таълимининг ривожланиши уларнинг мақсад ҳамда вазифаларини тобора 
яқинлаштириб, бирлаштирмоқда. 
Бошқарув органлари баркамол авлодни ўқитиш ва тарбиялаш 
соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга оширишлари, етилган 
масалаларни ўз вақтида ва ижодий ҳал этишлари, барча ўқув юртларининг 


132 
иш савияси ҳозирги замон талабларига мувофиқ оширилишини 
таъминлашлари керак. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини амалга оширишни бош мақсад 
халқини манфаатларига садоқатли ѐрқин шахсларни вояга етказишда 
намоѐн бўлади. Бу барча давлат ва жамоат ташкилотлари, табиийки, энг 
аввало, узлуксиз таълим тизими муассасалари фаолияти мазмунини тубдан 
қайтадан кўриб чиқишни тақозо этадиган мураккаб жараѐндир. Ижтимоий 
амалиѐт, жамоатчилик тарбияси, таълим ва тарбиянинг аниқ мақсадга 
қаратилганлиги эркин шахсни шакллантиришнинг асосини ташкил этади. 
Эркинлаштириш, ѐш авлодга миллий анъаналар, инсонпарварлик ва 
демократик қадриятларни сингдириш орқали таъминланади. Ана шулар 
асосида таълимни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Таълим ва тарбияга оид ишларнинг ҳаммаси юқоридан пастгача 
режалаштиришни билдиради. Халқ таълимининг барча соҳаларини 
ривожлантириш режалари тузилади, барча ўқув-тарбия муассасаларининг 
иш мазмуни белгиланади. Ҳар бир мактабда перспектив режа (режа камида 
уч йиллик), йиллик иш режаси тузилади. Бошқариш жараѐнида турли 
инновацион усуллардан кенг фойдаланилади.
Масалан, семинар мусобақа дарсларини ташкил этиш. Бу усул бир 
неча йилдан бери қўлланилиб келинади. Бу усул талабаларнинг 
қизиқишини ва активлигини оширади. Бу усулга тайѐргарлик кўриш учун 
талабалар олдиндан огоҳлантирилади ва мавзу эълон қилинади. Талабалар 
гуруҳи икки кичик гуруҳчаларга бўлинади. Уларнинг ҳар бири мавзу 
бўйича саволлар тайѐрлаб келиши лозим. Семинар бошида талабалар 
мусобақа шартлари билан таништирилади. Бунда фақат жавоблар учун 
эмас, балки саволларни тўғри ва аниқлиги учун, қўшимча ва тузатишлар 
учун ҳам маълум баллар белгиланади. Гуруҳ талабаларининг барчаси фаол 
қатнашишлари учун эса минус баллар ҳам кўрсатилиши мумкин, масалан, 
+3 дан –3 гача нотўғри жавоблар ва саволлар учун балларни айириш усули 
ишлатилиши мумкин. Мусобақа давомида доскага тўпланган баллар ѐзиб 
борилиши мумкин. Семинар охирида ғолиб гуруҳ қатнашчилари қўшимча 
баллар билан рағбатланиши мумкин. Педагог эса синчковлик билан 
жавобларни эшитиб, ҳар бир талабага баҳо қўйиб бориши лозим. Бу усул 
билимларни янада мустаҳкамроқ эгалланишига, нутқ маданиятини 
ошишига, саволларни тўғри тузилишига, ўз фикрини баѐн этишга 
ўргатади. Энг муҳими эса талабаларда мустақил билимларни эгаллаш
қидириш, мавзуга ижодий ѐндашиш ошади. Ўрганилаѐтган мавзу ҳар 
томонлама таҳлил этилади ва ҳаѐтий жараѐнлар билан боғланади.
Кичик гуруҳчалар усули. Бу усулда гуруҳ талабалари бир неча 
гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳда 4-5 тадан талаба бўлиши мумкин. Ҳар 
бир гуруҳнинг раҳбари тайинланади. Уларга олдиндан вазифа берилади. 
Гуруҳ талабалари семинарга биргаликда тайѐрланиб ўз саволларини тўлиқ 
очиб беришга ҳаракат қилишлари керак. Бошқа гуруҳлар асосий 


133 
маърузачига саволлар беради, саволларга гуруҳнинг талабалари жавоб 
беришда ѐрдам берадилар. Асосий маърузачи ҳимоясидан сўнг 
оппонентлар саволни янада тўлиқроқ изоҳлаб беришлари керак. Учинчи ва 
тўртинчи гуруҳ талабалари ўзларини фикрларини билдиргач, тадқиқот 
олиб борган гуруҳга баҳо қўйиб изоҳ беришлари керак. Бундай усулда иш 
олиб бориш учун гуруҳларни тузишда талабаларнинг билими тенг 
бўлишига ҳаракат қилиш керак. Гуруҳ раҳбари қилиб яхши ўзлаштирувчи 
талабаларни танлаш лозим. Бу усулда талабаларнинг мустақил ишлаши, 
ижодий ѐндашиши, коллектив бўлиб иш бажариш каби малакалари 
ривожланади. Талабаларнинг ўзаро муносабати чуқурлашади ва 
индивидуал хусусиятлар намоѐн бўлиши ортади. 
Маълум бўлимлар тугагач эса, бўлим юзасидан турли мусобақалар 
ўтказиш мумкин. Экспресс методи, КВН методи, бўш занжирларини 
топиш методи, мунозара методи, муаммоли вазиятлар методи ва бошқалар. 
Бу борада дидактик ўйинларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Педагогика фанида дидактик ўйинларни концепцияси ҳали 
тўлиқ ишлаб чиқилмаган, шунинг учун ҳам унга турли хил таърифлар 
берилади. Бу ҳол дидактик ўйинларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш 
ишини қийинлаштиради. Лекин шунга қарамасдан ҳозирда ўқув жараѐнида 
дидактик ўйинлардан фойдаланиш оммалашиб бормоқда. Чунки бу метод 
ўзининг кўпгина ижобий томонларига эга. Бу метод орқали бир вақтнинг 
ўзида бир неча иш бажарилади:
-эгалланган билимларни текшириш; 
-янги билимларни эгаллаш ва амалиѐтда текшириб кўриш; 
-касбий тайѐргарлик (малака, кўникма ҳосил қилиш). 
Дидактик ўйинлар хаѐтий вокеийликка энг яқин келувчи метод 
бўлиб ҳисобланади ва у кўпроқ амалий аҳамиятга эгадир. Дидактик 
ўйинларни олийгоҳларда ташкил этиш ва қўллашда қуйидаги психологик 
ва педагогик принципларга амал қилган ҳолда йўлга қўйиш лозим: ишлаб 
чиқаришдаги реал вазиятни моделини кўчириш ва ишлаб чиқариш 
динамикасини ҳисобга олиш. Ишлаб чиқариш жараѐнини ривожланиш, 
доимий ўзгариш характерига эга эканлигини яхши биламиз. Ана шу 
ўзгарувчанлик ва динамик ривожланиш ишбилармон ўйинларни ташкил 
этиш жараѐнида албатта ҳисобга олиниши талаб этилади. Бугунги талаба 
эртага ишчи жамоасига қўшилар экан, у жамоанинг бир қисми сифатида 
маълум бир функцияни бажаради. Шу жамоанинг бошқа аъзолари билан 
биргаликда умумий ишни олиб боради. Шунинг учун жамоа бўлиб иш 
бажаришни ўрганиш ҳам жуда муҳим.


134 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish