1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   217
 
ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ 
ХИЗМАТИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ МУАММОЛАРИ ВА 
ЕЧИМЛАРИ 
 
Абдуллаев Ф.А. - ЎЗПФИТИ таянч докторанти 
Ўзбекистон 
Республикасида 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
ривожлантириш, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш давлат 
сиѐсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Шу маънода 
педагогика олий таълим муассасаларининг ахборот хизмати тизимини 
моделлаштириш контекстида таълим сифати бошқарувининг замонавий 
технологияларини амалиѐтга татбиқ этиш; халқ таълими (раҳбар, педагог 
ва мутахассис) ходимларининг малака оширишга бўлган эҳтиѐжларни 
ўрганиш, таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш, талабаларнинг келгуси 
педагогик фаолиятларини самарали ташкил этиш механизмларидан 
хабардор бўлиши учун шарт-шароит яратиш, илғор тажрибаларни 
ўрганиш, улардан энг самарали бўлганларини ўз иш фаолиятида қўллай 


152 
олишлари, бу орқали таълим-тарбиявий ишлар, педагогик жамоанинг 
маънавий-маърифий салоҳиятини кенгайтиришга талаб кучаймоқда. 
Шу 
маънода 
мамлакатимизда 
таълим 
сифатини 
ошириш 
менежментининг ахборот хизмати тизимини моделлаштиришнинг тарихий 
тажрибаларини қиѐсий-таҳлилий ўрганиш, амалий тажрибаларни танқидий 
мушоҳада қилиш асосида умумлаштириш, педагогика олийгоҳларида ўқув-
тарбия жараѐнининг инновацион фаолиятини оқилона ташкил қилиш, 
унинг истиқболли стратегиясини аниқлаш, педагогикадаги долзарб 
масалалар сирасига киради.
Олий 
таълим 
тизимидаги 
туб 
ислоҳотларнинг 
муҳим 
йўналишларидан бири таълим сифатини оқилона бошқариш, бунда 
ахборот-коммуникация хизматларидан кенг фойдаланиш, мазкур жараѐнга 
инновацион шакл, восита ва усулларни жорий этиш, бунинг учун махсус 
тайѐргарлиги мавжуд бўлган педагогик кадрларни етиштиришдан 
иборатдир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 май 
143-сонли «2013-2016 йилларда таълим муассасаларини замонавий 
ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари 
билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги Қарори эълон қилинди
18
. Қарорда таълим жараѐнида илғор 
педагогик 
услуб 
ва 
технологиялар, 
ахборот-коммуникация 
технологиялари, 
электрон 
таълим 
ресурслари 
ва 
мультимедиа 
тақдимотларидан фойдаланиш борасида чет эл тажрибасини чуқур ва ҳар 
томонлама ўрганиб чиқиш ва шу асосда таълим жараѐнини янги мазмунда 
ташкил қилиш учун янги ўқув режалари ва дастурларини қайтадан ишлаб 
чиқиш, уларда анъанавий мактаб таълими услубларидан воз кечиб, амалий 
машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиѐти ҳажмини ошириш белгилаб 
қўйилди.
Қайд этиш керакки, республикамизда педагогика олий таълим 
муассасаларининг таълим сифати менежментида ахборот хизматини 
моделлаштиришда оптимал-педагогик методлар изланмоқда. Аммо бу 
уринишлар қуйидаги муаммолар туфайли етарли даражада самара 
бермаяпти: 
- педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизматини 
моделлаштириш 
таълим 
эҳтиѐжларини 
қондиришга 
етарлича 
мослаштирилмаган; 
- таълим жараѐнининг ахборот хизмати тизимини моделлаштиришда 
бошқарув бир тизимнинг иккинчисига кўрсатган таъсирини акс эттиради. 
Бунда бошқарув субъектнинг бошқарув объектига кўрсатадиган мақсадга 
йўналтирилган ва объектнинг ўзгаришига олиб келадиган таъсири 
сифатида қаралади. Бундай ѐндашиш бошқарувнинг субъектлараро 
18
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 283-модда, 34-сон, 453-модда


153 
табиатини эътиборга олмайди, чунки фаоллик фақат бошқарувчи 
томонидан амалга оширилиши кўзда тутилади, бошқарилувчи эса ҳеч 
қандай акс таъсир қобилиятига эга бўлмаган пассив элемент сифатида 
намоѐн бўлмоқда; 
- таълим жараѐнининг ахборот хизмати тизимини моделлаштиришда 
бошқарув таълим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатини тартибга 
келтириш билан боғлиқ фаолият сифатида изоҳланишига эҳтиѐж пайдо 
бўлганлиги, чунки таълим менежментида бошқарув бу фаолият демакдир. 
Бундай ѐндашиш таълим жараѐнини унда иштирок этувчи шахсларга 
боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрганиш зарурлигини англатади. 
- таълим жараѐнининг ахборот хизмати тизими бошқарув 
субъектларининг ўзаро таъсир фаолияти сифатида етарлича эътироф 
этилмаѐтганлиги; 
-Таълим сифати менежментининг ахборот хизмати тизимида ўзаро 
таъсир этувчиларнинг барчасида ўзгаришлар юз беришини ва мазкур 
ўзгаришлар, маълум даражада, бир-бирига боғлиқликда намоѐн бўлишига 
етарли даражада эътибор қаратилмаѐтганлиги; 
- педагогика олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари таълим сифатини 
ошириш менежментининг ахборотли хизматини моделлаштириш бўйича 
тизимли технологияларга эҳтиѐж сезишаѐтганлиги, бу борада шахсий 
ташаббуснинг етарли эмаслиги; бўлажак информатика ўқитувчиларини 
инновацион фаолиятга тайѐрлашда мутахассислик фанлари блокига 
кирувчи ―Информатикани ўқитиш методикаси‖ дарсларини замонавий 
модификациялашга талаб кучайганлиги. 
Таълим сифати менежментида ахборот хизмати бир-бирига таъсир 
этувчи субъектлардаги ўзгаришларнинг мутаносиблиги ва субъектлараро 
ўзаро тўғри ва тескари алоқаларнинг узвий боғлиқлиги талаб даражасида 
эмаслиги; талабаларда таълим эҳтиѐжларини шакллантиришга, уни 
қониқтириш учун шароитлар яратишга интилиш етарли даражада 
эмаслиги; 
- педагогика олий таълим муассасаларида ―Информатика‖ ўқув 
курсларида моделлаштириш технологиялари, дидактик вазиятли 
топшириқларни такомиллаштириш заруратининг пайдо бўлиши; 
- ―Информатика‖ ўқув курсларида келгуси мутахассисликлари 
бўйича 
моделлаштириш 
технологияси 
кўпинча, 
тасодифий 
топшириқлардан фойдаланиш эвазига амалга оширилмоқда (уларнинг 
мазмуни шаклидан ташқарида қаралади, ўзаро боғлиқ ҳолда 
ифодаланмайди, шакли эса - мазмунидан алоҳида олиб борилиши 
кузатилади); 

тадқиқот 
доирасида 
педагогик 
жараѐнда 
виртуал 
лабораторияларга эҳтиѐж сезилиши; 
- бўлажак информатика ўқитувчилари – эртанги кун умумий ўрта 
таълим мактаб ўқитувчилари мазкур муаммонинг замонавий 


154 
методологик ҳамда назарий асослари (айниқса, назарий-педагогик) 
бўйича тавсияларга эҳтиѐж сезадилар. Шундай қилиб, таълим сифати 
менежментида ахборот хизмати даражаси суст эканлиги таҳлиллар 
натижасидан маълум бўлди. 
Таълим сифати менежментида ахборот хизматини моделлаштириш 
масалалари бўйича мавжуд адабиѐтларнинг ўрганилиши, бу муаммо турли 
мамлакатларда ўзига хос миллий хусусиятлар ва ижтимоий-иқтисодий 
муҳитдан келиб чиқиб анчагина фарқ қилиши кузатилади. Тадқиқотда 
асосий эътибор иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда таълим 
сифати менежментида ахборот хизматини моделлаштириш ижтимоий-
иқтисодий, ахборот-технология ҳамда миллий анъана сифатида давлат 
томонидан тартибга солинишидаги тажрибаси кузатилди. Тўпланган 
тажрибалар мамлакатимиздаги педагогика олийгоҳлари таълим тизимини 
янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 
Яратилган янги авлод адабиѐтлари, методикалар асосида педагогика 
олийгоҳларининг таълим сифати менежментида ахборот хизматини 
такомиллаштиришга замин яратилади, маълумотлардан кенг фойдаланиш 
имкониятига эга бўлинади. Бундан ташқари масофада ташкил этилган 
педагогик консилиумлар, семинарлар, тренинглар, дарслар педагогик 
тажриба алмашиш билан биргаликда таълим сифатини оширишга хизмат 
қилади. Таълим муассасаларининг ҳар бирида олиб борилаѐтган намунали 
ишлар оммалаштирилади, мониторинги олиб борилади ва қуйидаги 
вазифалар амалга оширилади: 
- Белгиланган мақсадни амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммолар 
ечимини топиш учун тадқиқот доирасида қуйидаги вазифаларни амалга 
ошириш лозим:
1)
ахборот хизматини моделлаштиришга оид назарий-методологик 
ѐндашувларни ўрганиш ва илмий асослаш. Мамлакатимиз ва хорижий 
давлатларнинг таълим сифати менежментида ахборот хизматини 
моделлаштириш борасидаги йиғилган тажрибалар ва нашрий ишларни 
ўрганиш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш.
2)
педагогика 
олий 
таълим 
муассасалари 
таълим 
сифати 
менежментида ахборот хизматини такомиллаштириш ва амалиѐтга тадбиқ 
этиш бўйича методикалар ишлаб чиқиш ва амалиѐтда қўллаш. 
3)
педагогика 
олий 
таълим 
муассасалари 
таълим 
сифати 
менежментида ахборот хизматини моделлаштириш мазмун-моҳиятини 
чуқур таҳлил этиш ва улардан татбиқий тизим ишлаб чиқиш. 
4)
педагогика олийгоҳларининг таълим сифати менежментида 
ахборот хизматини такомиллаштиришга мўлжалланган илмий-методик 
тавсиялар ишлаб чиқиш, педагогиканинг ―Таълим менежментида ахборот 
хизматини ташкил этиш‖, ―Ахборот-коммуникацион воситалар асосида 
таълим жараѐнини самарали ташкил этиш‖, ―Таълим-тарбия жараѐнини 
моделлаштириш‖, ―Концептуал педагогикада ахборот-коммуникацион 


155 
хизмат моҳияти‖, ―Таълим менежменти‖ соҳаларини бойитувчи 
материаллар такдим этиш ва улар асосида методик мажмуалар тайѐрлаш. 
Шундай қилиб, таълим ўз таркибига турли ташкил этувчиларни 
қамраб олган мураккаб ижтимоий тизим сифатида уни бошқаришга 
алоҳида ѐндашишни талаб қилади ва янги ижтимоий-иқтисодий шароитлар 
сабабли вужудга келаѐтган таълим фалсафасининг ўзгаришлари янги 
бошқарув парадигмасига ўтишни тақозо этади. Шу билан бирга, таълим 
жамият ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг бир қисми сифатида, жамият 
бошқарувининг умумий қоида ва тамойилларини таълим бошқарувида ҳам 
қўллаш имкониятини рад этмайди. Шунинг учун ҳам таълим тизимини 
бошқаришга доир тадқиқотларда ижтимоий соҳаларни бошқаришни 
таҳлил 
қилишда 
қўлланиладиган 
методологик 
ѐндашувлардан 
фойдаланилади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish