1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet75/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   217
 
 
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Тожибоева Д.О.-ТДЮУ катта ўқитувчиси 
 
Эскини ўзлаштирган ва янгини тушунишга 
 қодир бўлган инсонгина тарбиячи бўла олади.
Конфуций 
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ѐшлар тарбияси 
жамиятимиз олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланиб 


125 
келмоқда. Баркамол авлод демократик жамият таянчи, порлоқ келажак 
асосидир. Ватанимизнинг келажаги бугунги ѐшлар зиммасидадир. Ушбу 
мураккаб ишни амалга оширишда мамлакатимизнинг жаҳон миқѐсидаги 
обрў-эътиборини таъминловчи, миллий урф-одатлар, қадриятлар, 
аждодларнинг буюк меросини илм-фан, бунѐдкорлик ишларида тўла 
намоѐн қила оладиган баркамол авлодни тарбиялаш ҳозирги даврнинг энг 
долзарб вазифаларидандир.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Мирзиеѐв 
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим 
йўналишларига 
бағишланган 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таълим-тарбия соҳасини янада 
ислоҳ этиш ва танқидий баҳолаш, уни такомилаштириш масаласига 
алоҳида эътибор қаратиб: ―Аввалги учрашувларда таълим ва илм-фан, 
давлатнинг ѐшларга доир сиѐсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, 
замонавий 
усулларини, 
жумладан 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш соҳасидаги ишлар аҳволи таҳлил қилиб 
берилган эди. Бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш 
ѐшларимиз, жамиятимиз ва мамлакатимиз келажаги учун стратегик 
аҳамиятга эга‖, дея таъкидлади
17

Ахборот асрининг ўзига хос хусусиятлари, мафкуравий ва маънавий 
тажовузларнинг кучаяѐтганлиги Ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан 
―Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар‖ фани ўқитувчиларининг 
масъулиятини ўн чандон оширади. Бугунги кун мазкур фан 
ўқитувчиларидан сиѐсий ҳушѐрликни, бугунги кун талабларига жавоб бера 
оладиган юксак интеллектуал салоҳиятни ва педагогик қобилиятни талаб 
қилмоқда. Дунѐдаги ѐвуз ниятли сиѐсий ҳаракат ва кучлар ўз таъсир 
доирасини миллатчилик, ахлоқсизлик, диний экстремизм, шовинизм, 
неофашизм, ирқчилик, сепаратизм, демократияни экспорт қилиш, ғарбона 
оммавий маданият каби ниқобланган ғоялар ва мафкуралар орқали 
кенгайтиришга ҳаракат қилиб, янгидан-янги усул ва воситаларни кашф 
қилмоқда. Шу туфайли, ―Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар‖ 
фани ўқитувчилари ўз фаолиятида масъулиятни ҳис этган ҳолда сиѐсий 
жиҳатдан ҳушѐр бўлиши, воқеликни тўғри баҳолаши ва ҳар бир дарсга 
алоҳида ѐндашишлари керак. 
Асосий мақсад – шахсни, энг аввало мустақил фикрлайдиган, ўз куч 
ва имкониятларига қатъий ишонадиган, ислоҳотлар моҳиятини чуқур 
тушунган ва мустақилликни олий қадрият даражасида англайдиган
ватанпарвар, меҳнатга иштиѐқманд, тиришқоқ ва серғайрат, билимга 
чанқоқ ѐшларни тарбиялашдан иборат. 
17
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга 
оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола. – Т.: 2017 й.


126 
―Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар‖ фани бошқа 
фанлардан фарқ қилади, у талабаларнинг нафақат онги, балки қалбига 
сингиши лозим. Шунинг учун ўқитувчиларнинг ҳар бир сўзи таъсирчан, 
жозибали, тингловчини онгу-шуурида мустаҳкам ўрнашадиган, феъл-
атворини яхшилик сари буришга таъсир ўтказадиган бўлиши керак. Шу 
билан бирга ўқитувчиларнинг ҳар бир фикри жиддий далиллар билан 
асосланган, эътироз уйғотмайдиган ҳаѐтий маълумотлардан, аниқ 
ахборотлардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир. Лекин бунинг ўзи 
етарли эмас, ваъз айтиш ва маъруза ўқиш билан миллий ғояни талабалар 
онги ва қалбига сингдириб бўлмайди. Замонавий педагогикада 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish