1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet178/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   217
-
 
таълимда ДТС талаблари ижросини сифатли кафолатлаш; 
-
 
жамоа ва ўқувчилар орасида онгли интизомни шакллантириш; 
-
 
ҳар бир касбдош педагогга самимий муносабатда бўлиш; 
-
 
ижодкорлик, тезкорлик ва ишончни қозонишга, кенг қамровли фикр 
юритиш; мақсад ва истиқболни аввалдан кўриш, қилинган ишларни таҳлил 
этиш; танқидий қараш, таклиф киритиш, тадбиқ этишга эришиш; 
-
 
педагогик жамоанинг ички тартиб-қоидаларига амал қилиш; 
-
 
таълим-тарбиявий ишларни олиб бориш учун соғлом муҳит ва моддий 
шароит яратиш; 
-
 
иш юритишда давлат, нодавлат ташкилотлар, таълим муассасаси, оила, 
маҳалла билан самимий ҳамкорлик ўрнатиш ва таълим-тарбия сифатини 
ошириш; 
-
 
таълим-тарбия жараѐнида сифат ва самарадорликни таъминлаш 
кабилардан иборат. 
Бунда, педагог фаолияти қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим: 
-
 
тарбия ва таҳсил олувчиларга таъсир ўтказа олиш; 
-
 
талабчанлик; 
-
 
масъулиятни ўз зиммасига олиш; 
Педагогдан талаб қилинадиган жиҳатлар: обрў-эътиборга эга бўлиш, 
педагогик жамоа ишончини оқлаш, ўқувчилар фаолиятини тўғри идрок 
этиш, таълим-тарбия натижаларини кузата билиш, баҳолай олиш, зарур 
ҳолатларда танқид қила олиш. 
Замонавий бозор иқтисодининг шаклланиши корхоналар орасидаги 
рақобат асосида, халқ хўжалигини барча тармоқ ва звеноларнинг кескин 
ривожланишини тақозо этади. Чунки бозор иқтисодиѐтини рақобатсиз 
тасаввур этиб бўлмайди. Корхоналар орасидаги рақобат ўз навбатида, фан 
-техника ва технологияни, яъни илмий техника тараққиѐтининг (ИТТ) 
жадаллашувига олиб келади. 


331 
ИТТ нинг жадаллашуви, ҳаѐтнинг барча соҳаларида тубдан ислоҳ 
қилиниши натижасида жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш имкониятини 
беради.
Бу ерда ҳам биринчи қаторда қўйилган масалаларни ҳал қила 
оладиган кадрларни тайѐрлаш муаммоси келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам республикамизда ―Таълим тўғрисида‖ ги ва 
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ‖ қонунлари қабул қилинди.
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурининг мақсади-таълим соҳасини 
тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва 
сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар 
даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори 
малакали кадрлар тайѐрлаш Миллий тизимини яратишдир.
Ривожланган демократик давлатлар даражасида юқори малакали 
кадрларни тайѐрлаш, қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши лозим: 
Биринчидан - ИТТ нинг ҳозирги замон ҳолати илм-фаннинг юксалиб 
бораѐтган роли билан белгиланади.
ХХ асрда, айниқса унинг иккинчи ярмида илм-фаннинг ривожланиш 
тезлиги суръати ошди. Охирги, ҳар 10-15 йил ичида илмий фаолиятнинг 
асосий кўрсаткичлари 2 марта ошиб бормоқда. ХХ асрнинг иккинчи 
ярмида олинган маълумотлар инсониятнинг тўла тарихи давомида 
тўпланган билимларини катта қисмини ташкил этди.
Шунинг учун илм-фан ривожининг асосий қонуни экспоненциал 
қонун ҳисобланади. Ҳозирги пайтда илм-фан ривожининг юқори 
суръатлари ақлий меҳнатнинг борган сари автоматлаштирилиши туфайли 
амалга ошмоқда.
Илм-фан ривожининг жадаллашуви илмий техникавий ахборотнинг 
жадал ўсишига ва тез-тез янгиланишига олиб келади. Илм-фан ривожининг 
экспоненти қонун бўйича ривожи унинг шиддатли ўсишини англатади. 
Демак, илмий-техникавий ахборот ўсиш ҳам, шиддатли жараѐн 
ҳисобланади. Жаҳонда ҳар йили минглаб китоблар, журналлар чоп этилади 
ва ўн минглаб диссертациялар ҳимоя қилинади.
Таълим-тарбия жараѐнини бошқаришда педагог ўз устида кўп 
ишлаши, педагогик жараѐннинг фаол бошқарувчиси бўлиши шарт. 
Шундагина, у юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг тараққий этишида 
етакчилик қила олади. Демак, педагогик маҳорат тушунчаси бир-бири 
билан боғлиқ бўлган бир неча қисмлардан ташкил топар экан. Бундай 
ҳолда педагогик маҳоратни «педагогик система» сифатида тасаввур 
қилинади ва у қуйидагича таърифланади: Педагогик маҳорат шахс 
сифатлари мажмуи ва ўқитувчи томонидан профессионал-педагогик 
фаолиятни мустақил равишда юқори савияда ташқил этишни таъминлаш 
бўлиб, у педагогни ўз фаолияти моҳирлигининг энг юқори чўққисига 
эришганлигини билдиради. Бундан кўриниб турибдики, педагогик 
маҳорат- бу педагогик фаолиятнинг барча турларини энг қулай ва 


332 
самарали ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти ва ҳар томонлама 
ривожлантириш мақсадларига йўналтириш, ўқувчиларда дунѐқараш, 
қобилиятни шакллантириш ва уларда ижтимиоий зарур меҳнатга мойиллик 
уйғотишдир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish