1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet180/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   217
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ 
ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
 
Рахматова Р. Э. – Тошкент шаҳар 300-мактаб ўқитувчиси 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Чет тилларни ўрганиш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 
қарорининг ижроси сифатида ўтган йили биринчи маротаба ўтказилган 
тажриба- 1-синфларга чет тилларнинг ўқитилиши хорижий тилларни 
ўрганиш муҳитини тубдан ўзгартириб юборди. Бунда нафақат 
ўқитувчилар, балки ота-оналарнинг ҳам тил ўрганишга эътибори ортди. 
Бошланғич синф ўқитувчилари, психологлар, амалиѐтчи олимлар, 
тажрибали педагогларнинг доимий ҳамкорлигида бошланғич синфлар 
учун чет тиллардан дарслик ва мажмуалар такомиллаштирилган шалда 
фойдаланишга топширилди. 
Энди навбат устозларга юклатиладиган маъсулият ҳақида. Бунда 
устозлар, албатта чет тилини яхши билишлари, ахборот-коммуникация 
технологияларидан самарали фойдалана олишлари ҳамда юқори тажрибага 
эга бўлишлари лозим. Ана шундагина хорижий тилда эркин мулоқотга 
киришиб юклатилган вазифани яхши бажара оладилар. Бундан ташқари 
улар ота-оналар фикрларидан ҳам самарали фойдаланишлари лозим 
бўлади.
Ўқитувчи учун тайѐрланган қўлланмада мавзулар бўйича 
технология, методларнинг тўғри танланганлиги, ўргатиш учун тавсия 
этилган қўшиқ, шеър, ўйинларнинг мавзуга мослиги, қизиқарлилиги, 
ўқувчиларнинг муносабати, уларни зериктириб қўймаслигига диққатни 


335 
қаратишлари керак. Ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини инобатга олган 
ҳолда машғулотларни асосан суҳбат, ўйин ва савол-жавоб методларига 
асосланган ҳолда олиб борилса натижа самарали бўлади. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг психологик ѐш хусусиятларига 
кўра, бу ѐшда болалар ҳаракатчан ва қизиқувчан бўлишади. Бу табиий ҳол, 
шунинг учун шу ѐшдаги болалар бутун дарс давомида тинч ўтиришлари 
қийин албатта. Ҳар бир ўқитувчи буни инобатга олиб дарсга ижодий 
ѐндашишлари керак. Машғулотларни ўйинлар орқали ташкил этиш ўқувчи 
ва ўқитувчи учун қизиқарли ва самарали бўлишига ѐрдам беради. 
Дарсни мазмунига қараб муносиб ўйин турини танлай олинса 
мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, «ҳаракат ўйинлари». Бунда ўқувчилар 
доира шаклида туриб, ўрганилган сўзларни такрорлаш ва текшириш 
мақсадида ҳар бир ўқувчига сўз айтиб копток узатилади. Улар эса 
сўзларни тўғри талаффуз қилиб, таржимасини айтадилар
Замон талабларига мувофиқ компьютер, техник воситалари мавжуд 
синфларда кўп ўйинларни компьютер орқали бажарса ҳам бўлади. 
Масалан, мониторда расмлар кўрсатилади. Ўқувчилар сўзларни такрорлаб 
қайси мавзуга оидлигини топишлари сўралади. 3-4 мавзу ўтилганидан сўнг 
«кластер» усулидан фойдаланиб, ўқувчилар 3-4 гуруҳларга бўлинади, 
ўқувчиларга мониторда ўтилган 4 та мавзудан сўзлар аралаштирилиб 
кўрсатилади ва ҳар бир гуруҳга, мавзу номи ѐзилган варақ берилади. Ҳар 
бир гуруҳ сўзларни мавзуга оид топиб ѐзиши керак бўлади. 2-3дақиқадан 
сўнг жавоблар мониторда кўрсатилади, гуруҳлар жавобларини 
солиштиришади ва ўзларини билимларини мустақил текширадилар. Дарс 
якунида сўзларни мустаҳкамлаш ва такрорлаш мақсадида ―Сирли қутича- 
A magic box‖- ўйини тавсия этилади. Бир қутига ҳамма ўтилган сўзлар 
ѐзилиб, кесилиб жойлаштирилади. Ҳар бир ўқувчи ўз билими ва сўз 
бойлигини текшириши мумкин. 1-2та сўз қутидан олиниб ўқилади ва 
таржима қилинади.
«Грамматик ўйин- the grammar game‖- 2-синфдан бошлаб 
ўқувчиларга грамматика ўтилади. Шу сабабдан уларга грамматикадан 
қизиқарли ўйинлар тавсия этилади. Масалан, гаплар тузиш. 
Ex: live, in , Tashkent , I
Ҳар бир партага ѐки гуруҳга кесилган сўзлар конвертда берилади. 2 
дақиқа ичида берилган сўзлардан гап тузиш талаб қилинади. Ўқитувчи 
ўқувчиларни жавобларини текшириб, тўғри жавобни мониторда кўрсатади. 
Ўқувчилар жавобларини мустақил текширишади. Ҳарфлардан сўзлар, 
сўзлардан гаплар ясаш ва шунга ўхшаш ўйинлар, мавзуга ва ѐшига қараб 
тавсия этилади. Ҳар бир ўйин , албатта, вақт ва изланишни талаб қилади. 
Шунинг учун замонавий ўқитувчи замон талабларига биноан ўз устида 
ишлашни давом эттириши керак.
«
Занжир ўйини
» - қўллар ушланади ва ҳар бир ўқувчи чап қўлидан 
ўнг қўлига сўзни оширади. Масалан 1дан 10 гача санаш, рангларни айтиш , 


336 
алфавитни такрорлашда бу ўйин қўл келади. Такрорлаш усули орқали 
ўқувчи сўзларни қайтаради ва ѐдда сақлаши осон бўлади. 
Кўп ўйинлар кўргазмали тарзда яъни расмлар, ўйичоқлар ѐрдамида 
бажарилса дарс қизиқарли ўтади. Масалан, доскага мавзуга оид расмлар 
жойлаштирилади ва битта расм яширилади. Ўқувчилар яширилган расмни 
топиши керак бўлади. Ғолиб ўқувчи расмни ўзи яширади ва ҳоказо. Шунга 
ўхшаш ўйинлани бир нечатаси мавжуд бўлиб, ўқитувчилар улардан 
моҳирона фойдаланишса мақсадга мувофиқдир. 
Ўқув жараѐнининг барча шаклларини энг мақбул ва самарали 
ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон 
йўналтириш, ўқувчиларда қобилиятни ривожлантириш, уларда жамият 
учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотиш - бу педагогик 
маҳоратдир. Таълим методларини тўғри танлаш ва қўллаш эса педагогик 
маҳоратнинг энг юқори чўққисидир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish