1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet179/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   217
 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТАЛАБИ 
 
Рамазонова К. –Жиззах ДПИ талабаси 
 
Тажрибасиз ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади қўяди,
тажрибалиси эса, уни топишга ўргатади. 
А.Ф.Дистевег – немис педагоги. 
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим самарадорлиги, ҳамда кадрлар 
тайѐрлаш сифатини ошириш, малакали мутахассислар тайѐрлаш мақсадида 
кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий мамлакатларнинг етук 
мутахассисларининг тажрибалари оммага тарғиб қилинмоқда. Илғор 
педагог кадрлар томонидан таълим сифатини ошириш мақсадида 
замонавий 
технологиялар, 
ноанъанавий 
усуллардан 
кенг 
фойдаланилмоқда.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ривожланган мамлакатлар 
қаторидан жой эгаллашини таъминлаш ѐш авлодни комил инсон ҳамда 
малакали мутахассис қилиб тайѐрлашга боғлиқдир. Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг ИХ сессияси (1997-йил 29-август) да 
қабул қилинган ―Таълим тўғрисида‖ ги қонуни ва ―Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастури‖ малакали, етук кадрлар тайѐрлашда катта аҳамиятга эга 
бўлди. Малакали кадрлар тайѐрлаш жараѐнининг ҳар бир босқичи ўзида 
таълим жараѐнини самарали ташкил этиш, уни юқори босқичларга 
кўтариш, шу билан бирга жаҳон таълими даражасига етказиш борасида 
муайян вазифаларни амалга ошириши лозим. 
Янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнига жорий 
этиш кўламини кенгайтириш, бу йўналишда илғор тажрибаларни тадбиқ 
қилиш, ҳар бир фан бўйича бу соҳада аниқ режаларни тузиш ва амалга 
ошириш,дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда дастурлар ва маъруза 
матнларини электрон дискетларга кўчириш, улар билан ҳар бир талабани 
таъминлашга эришиш, илмий ва илмий-методик ишларда, шунингдек, 
ўқув-тарбия 
жараѐнида 
замонавий 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологияларининг кенг жорий этилишига эришиш, таълим тизимини 
зарур ахборот воситалари билан етарли даражада таъминлаш, таълим 
муассасаларини коммуникацион тармоқларга боғлаш каби вазифалар 
муҳим ҳисобланади. Педагогик технология – ўқитиш жараѐнларини 


333 
оптимал ташкил этишдир. Ўқув материалларини танлаш, қайта ишлаб 
ўқувчи ѐки талабанинг кучига, ўзлаштириш хусусиятларига мослаб шакл 
ва ҳажмини ўзгартириш ҳам таълим технологиясига дахлдор. Педагогик 
технология, ўз навбатида, таълим-тарбиянинг обектив қонуниятлари ва 
диагностик мақсадлари асосида ўқув жараѐнлари, таълим-тарбиянинг 
мазмуни, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш 
тизимидир, 
яъни, 
фан 
ва 
техника 
янгиликларини 
ўзида 
мужассамлаштирган ўқув жараѐнидир. 
Таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг 
бошларида Ғарбий Европа ҳамда АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, 
таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг ижтимоийлашувини 
таъминлаш учун муайян шарт-шароитлар яратиш борасидаги ижтимоий 
ҳаракат юзага келган даврда илк бора ўртага ташланди. Мазкур ғоя 30-
йилларда таълим жараѐнига ―педагогик техника‖ (―таълим техникаси‖) 
тушунчасининг олиб кирилиши билан асосланди. Ушбу даврларда 
яратилган махсус адабиѐтларда ―педагогик (таълим) техника(си)‖ 
тушунчаси ―ўқув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга 
кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси‖ тарзида талқин этилди ҳамда 
ўқув жараѐнига ўқув ва лаборатория жиҳозларининг олиб кирилиши, 
улардан самарали, унумли фойдаланиш, материал мазмунини кўрсатмали 
қуроллар ѐрдамида тушунтириш каби ҳолатлар таълим самарадорлигини 
оширишга ѐрдам берувчи омиллардир, дея баҳоланди. 
ХХ асрнинг 50-йилларида таълим жараѐнида техник воситаларни 
қўллаш ―таълим технологияси‖ йўналишини белгилаб берувчи омил дея 
эътироф этилди, асосий этибор ўқувчилар аудиториясини кенгайтириш 
техник воситалардан фойдаланиш эвазига амалга оширилиши, техник 
воситаларнинг имкониятларини янада такомиллаштириш, уларнинг 
ахборот сиғимини кенгайтирш, техник воситалардан фойдаланиш эвазига 
амалга оширилиши, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил 
этиш, таълим олишни индивидуаллаштириш каби масалаларга қаратилди. 
Бу борада олиб борилган тадқиқотларнинг обекти, таянч нуқтаси сифатида 
техник воситалар имкониятлари, уларни такомиллаштириш жараѐни қабул 
қилинди, шуниндек, ўқув жараѐнини ―технологиялаштириш‖нинг 
ташкилий жиҳатларини ўрганишга алоҳида урғу берилди. 
Педагогик технологияда дидактик масалаларнинг ўз ечимларини 
топиши-миллий дастурни рўѐбга чиқаришнинг муҳим босқичидир. Агар 
педагог қўлида билимга чанқоқ талабалар, фан мақсадига мос мазмундаги 
дастур, дарслик ва қўлланмалар мавжуд бўлса, у дидактик жараѐнни 
муваффақиятли амалга ошириш учун билиш фаолиятининг ташкилий 
шаклларидан самарали фойдаланиб янги педагогик технологияни 
амалиѐтга изчил ва кетма-кет жорий этиши мумкин. Замонавий педагогик 
технология ўзининг педагогика ва бошқа фан ютуқлари билан боғлиқ 
хусусий назариясига эга: у биринчи галда ўқув тарбиявий жараѐнини 


334 
илмий 
асосда 
қуришга 
йўналтирилган, ўқитишнинг 
ахборотли 
воситаларидан ва дидактик материаллардан, фаол методлардан кенг 
фойдаланишга асосланган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги 
фаолиятига замин яратади. Таълим ижтимоий тизимнинг бир қисми бўлиб, 
у ўз ривожланишида жамият тараққиѐтининг йўналишларига боғлиқ 
равишда рўй бераѐтган аксарият ўзгаришларга мувофиқ ўзгара боради. Ана 
шу доирада инновациялар таълим олдида турган вазифаларни 
муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шартларидан ҳисобланади. 
Шуни айтиш мумкинки, таълимда педагогик технологиялардан 
фойдаланиш дарс жараѐнида бир нечта масалаларни ҳал этиш 
имкониятини беради. Булардан асосийси ўқувчиларнинг мулоқот олиб 
бориш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантиради, ўқувчилар 
орасида эмоционал алоқалар ўрнатилишига ѐрдам беради, уларни жамоа 
таркибида ишлашга, ўз ўртоқлари фикрини тинглашга ўргатиш орқали 
тарбиявий вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish