ТАЛАБА ЁШЛАРДА АХБОРОТ ИСТЕЪМОЛИ МАДАНИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Валиев Б.Н.-ЎзМУ доценти, ф.ф.н.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
фармони билан қабул қилинган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегияси‖нинг устувор йўналишларидан бири бўлган
Ёшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштиришда ―жисмонан соғлом,
руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ,
қатъий ҳаѐтий нуқтаи назарга эга ѐшларни тарбиялаш, демократик
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш
жараѐнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш‖ вазифаси белгилаб
қўйилган. Ушбу ―Стратегия‖нинг―Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва
миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлари‖да
эса, ―ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида
ва муносиб қаршилик кўрсатиш‖ таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2017
йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган ―Мурожаатнома‖сида
ҳам Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, ѐш авлодни муносиб
тарбиялаш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Интеллектуал маданиятга,
салоҳиятга эга ѐшларни тарбиялаш мамлакат тараққиѐтининг гарови
эканлиги ҳам долзарб вазифалардан эканлиги уқтириб ўтилган. Бундай
муҳим йўналишлардаги масалаларни ҳал этишда, улар учун умумий
бўлган вазифаларни амалга оширишнинг аҳамияти каттадир. Ана шундай
вазифалардан бири - талаба ѐшларда ахборот истеъмоли маданиятини
шакллантириб боришдир. Зеро, бу вазифа юқорида санаб ўтилган барча
йўналишдаги ишлар билан ҳамоҳангдир.
Ҳозирги даврга келиб, фан-техника тараққиѐти инсон ва жамият
эҳтиѐжларини қондириш учун улкан имкониятларни яратди. Ахборот
яратиш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш борасида илгари бўлмаган суръат
ва кўламга эришилди. Кишилар ўртасида тезкорлик билан хабар
етказишни таъминлашга қодир воситалар, алоқа тизими, интернет ва
351
бошқа ахборот технологиялари инсон фаолияти ва жамият ҳаѐтида
ахборотнинг аҳамиятини кескин ошириб юборди. Эндиликда, ижтимоий
тараққиѐт кўп жиҳатдан турли соҳаларда тўпланган ахборотлар ва
уларнинг алмашиниш суръати, ўзлаштирилиш тезлиги ҳамда улардан
фойдаланиш
самараси
билан
белгиланмоқда.
Бунда,
ахборот
истеъмолчиларининг ушбу ахборот билан боғлиқ билим ва тасаввурлари,
уни топиш ва ўрганишга оид кўникмалари, уларни баҳолаш ва самарали
ишлатишга доир малакаси ҳамда ахборотдан эзгулик ва бунѐдкорлик
фаолиятида фойдаланиш маҳоратининг уйғунлиги, бошқачароқ айтганда,
ахборот истеъмоли маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Ахборот
истеъмоли маданияти - ахборот маконидан инсон манфаатлари, камолоти
ҳамда жамият тараққиѐтига хизмат қилувчи маълумотларни мақсадли
излаш, тартиб билан қабул қилиш, тегишли мезонлар асосида саралаш ва
баҳолаш, тўғри тушуниш ва объектив талқин этишга хизмат қиладиган
билим, кўникма, малака ва уларга асосланиб амалга оширилаѐтган фаолият
тизимидир.
Бугунги кунда ахборот кишилар истеъмол қиладиган турли-туман
моддий ва маънавий неъматлар орасида ўзига хос муҳим қадриятга
айланган экан, ҳар бир инсон ѐки жамият учун уни истеъмол қилиш
маданиятини тарбиялаш эҳтиѐжи ортиб бораверади. Айниқса, жамият
ҳаѐтининг давомчилари бўлмиш ўсиб келаѐтган авлодда ана шундай
маданиятни тарбиялаб бориш долзарблигича қолаверади. Улар орасида
эса, жамият истиқболини кўп жиҳатдан белгиловчи фаол ижтимоий қатлам
сифатида, талаба ѐшлар ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириб
бориш муҳим вазифа ҳисобланади.
Бундай муҳим ва мураккаб вазифани бажаришда талаба ѐшларга
таълим-тарбия бериш жараѐнининг кенг имкониятларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Ана шу йўналишда бажариладиган кўплаб
ишлардан бири сифатида олий ўқув юртларида ―Ахборот истеъмоли
маданияти‖ махсус ўқув курсини жорий этишни таклиф этамиз. Бу борада
Тошкент ислом университетида (ҳозирги Ўзбекистон ҳалқаро ислом
академияси) маълум ижобий тажриба мавжуд бўлиб, ундан кенг
фойдаланиш мумкин.
―Ахборот истеъмоли маданияти‖ махсус ўқув курсининг аҳамиятини
унинг мазмунидан ўрин олган масала ва муммоларда ҳам кўриш мумкин.
Унда ―Ахборот истеъмоли маданияти‖га оид асосий тушунчалар, қоидалар
ва категориялар мазмуни; жамиятнинг ахборотлашуви, ахборот соҳасининг
глобаллашуви ва глобал ахборот макони хусусиятлари; ахборот оқимлари,
уларнинг тўқнашуви ва хавфсизлиги муаммолари; ѐшларда ахборот
истеъмоли маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари, асосий
йўналишлари ва услублари; компьютерлар яратилиши ва кишилик
ҳаѐтининг компьютерлаштирилиши масалалари; ахборот оқимидан
фойдаланиш имкониятлари ва ахборот хуружлари муаммолари; ғоявий ва
352
психологик хавфсизлик масалалари ва маънавий иммунитет; ахборот ва
оммавий коммуникация соҳасидаги жараѐнлар; Ўзбекистоннинг жаҳон
ахборот тизими субъектига айланиши; ахборот хуружлари ва ахборот
хавфсизлиги;
Ўзбекистонда
ахборот
тизимининг
ривожланиши
жараѐнлари; диний мазмундаги ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш
хусусиятлари ва бошқалар ўрин олиши мақсадга мувофиқдир.
―Ахборот истеъмоли маданияти‖ махсус ўқув курсини ўрганиш
орқали талаба ѐшлар глобал ахборот маконидаги кенг ва ранг-баранг
маълумотлардан ижодий ва ижобий фойдаланишга оид назарий ва амалий
билим ҳамда кўникмаларни ҳосил қилиши, ѐт ва зарарли ахборот
оқимларидан
муносиб
ҳимояланиши,
манфаатларимизга
мос
маълумотларни эркин ишлатиш малакасини шакллантириши осонлашади,
деб умид қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |