УЧИНЧИ АНАЛИТИК ГУРУҲ КАТОНЛАРИ (КИСЛОТА-
АСОС СИСТЕМАСИ БЎЙИЧА) МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Эсонова Г.А., Иминова Х.О, Исақова О.А - АДУ талабалари
Жамиятимизда мустақил эркин фикрловчи, ўз қадр-қимматини
англайдиган, иродаси бақувват, ҳаѐтда аниқ мақсадга эга бўлган замонавий
мутахассисларни тайѐрлашга талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бу талабни
қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5-июндаги ―Олий та`лим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва
уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда
фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тоўғрисида‖ ги ПҚ-3775-сонли қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини замон
талаблари даражасига кўтариш энг муҳим устувор йўналишлардан бирига
348
айланди. Дунѐнинг ривожланаѐтган давлатлари ХХI-асрда ѐшларнинг
саводхонлик даражасини кўтариш, уларни таълим жараѐнига тўлиқ қамраб
олиш масаласини ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяѐтган бир паллада,
мустақил Ўзбекистонимизда бу масала аллақачон ўз ижобий ечимини
топган. Мамлакатимизда ҳозирги кунда таълим-тарбия мазмунини юқори
босқичга кўтариш масаласи мувофаққиятли амалга оширилмоқда.
Олий таълим муассасаларида аналитик кимѐ фанини ўқитишнинг
замонавий шаклларини ташкил этишнинг аҳамияти каттадир. Масалан,
ўқитувчи томонидан ўқувчилар билимининг доимий назорат қилиб
борилиши, уларнинг мазкур фандан янги билимларни эгаллашларига
хизмат қилади. Бунда албатта таълим тизимида йўлга қўйилган илғор
хорижий ўқув-методик ва интерфаол усуллардан фойдаланиш самарали
ҳисобланади. Шиддат билан ривожланаѐтган ахборот асрида ѐшларга
билим беришда илғор педагогик технологиялардан фойдаланмасдан туриб
кутилган натижага эришиб бўлмайди. Шу боисдан аналитик кимѐ
лаборатория машғулотларини ўтказишда ―Кейс-стади‖ технологиясидан
фойдаланиш, дарс унумдорлигини оширади.
Кейс-стади (инг. cаsе - аниқ вазият, stady - ўқитиш) - бунда чинакам
вазиятга асосланган, талаба юзма-юз келган, топширилган вазиятдан
иложини топиб чиқиб кетиши ѐки тўғри қарор қабул қилиши лозим.
Муаммонинг ҳал бўлишидан аввал қидирув, таҳлил, қўшимча
маълумотдан фойдаланиб фаразларни илгари суриш, назарий билимлардан
фойдаланиш ва амалиѐтга тадбиқ қилиш каби фаолиятлар бажарилади.
Кейс-стади ўз белгилари билан қуйидагиларни мўлжаллайди:
-
вазиятда қатнашувчилар (талаба);
-
ҳолат шартлари билан таништирувчи раҳбар (ўқитувчи);
-
чинакам, ҳақиқатга яқин, аниқ бўлган муаммо ва масалаларни
кўрсатувчи вазиятни мўлжаллайди.
Олинадиган натижа ҳилига маълумот манбаси бўйича шахсга
маълумот бериш (тақдимот). Ўқитувчи субъект бўлиб, талабалар - вазият
қатнашувчиларидир.
Маълумот манбаи реал (ҳақиқий) вазиятдир. Олинадиган натижа -
муаммо-саволнинг ечилиши, бажарилиши.
Қуйида ―Кейс-стади‖ методини кислота-асос системаси бўйича III-
аналитик гуруҳ катионларининг хусусий реакциялари ва аралашма
анализида қўлланилиши келтирилган: аввал кислота-асос системаси
асосида бу гуруҳ катионлари, уларнинг хусусий реакциялари бўйича
талабаларга маълумотлар берилади.
349
III-аналитик гуруҳ катонларини Ба
2
, Ср
2
ва Cа
2
ионлари ташкил
қилиб, улар учун 2H сулфат кислота эритмаси гуруҳ регенти бўлиб
ҳисобланади. Бу гуруҳ катонлари сульфатлари кислота ва ишқор
эрималарида эримайди. Сўнг, талабалар гуруҳларга бўлиниб кейс
топшириқларини бажаришади.
Учинчи гуруҳ катионлари аралашмаси анализи.
Сирка кислота
муҳитида К
2
CрО
4
фақат барий катиони билан сариқ рангли чўкма ҳосил
бўлади. Шу сабабли барий катионини стронций ва кальций катионидан
ажратиш ва уларни ҳалақит бермаслиги учун назорат учун берилган
эритмага натрий атсетати қўшинг. Бу эритмага калий дихромати қўшилса,
Ба
2
ионлари БаCрО
4
cифатида чўкмага тушиб, эритмада Ср
2
ва Cа
2
ионлари қолади. Чўкмани эритмадан сентрафуга усулида ажратиб,
сентрофугатнинг бир томчисига гипсли сув қўшинг ва 7–10 дақиқа
иситилади. Агар бир оз вақтдан сўнг оқ чўкма ҳосил бўлса, бу стронций
иони борлигидан дарак беради. Аралашмада Ср
2
иони бор бўлса,
сентрофугатнинг (гипсли сув қўшилган ) қисмига натрий карбонат
эритмаси қўшилганда ҳосил бўлган чўкма ажратилиб, 2 марта
дистилланган сув билан ювилади ва сирка кислотада эритилади. Ҳосил
бўлган эритмага аммоний сульфат қўшилса, стронций ионилари СрСО
4
сифатида чўкмага тушиб, эритмада эса қисман Cа
2
ионлари қолади.
Кейс топшириқлари:
Ушбу маълумотни тахлил қилинг. III гуруҳ катионларини
систематик анализ қилиш схемасини тўғри келтирилганми? Реаксия
тенгламалари ѐзинг? Эритмада қолган Cа
2
ионлари қандай қилиб
топилади?
Систематик анализ усулида анализ қатъий кетма-кетликка мувофиқ
амалга оширилади. Ионлар аралашмаси алоҳида группаларга бўлинади,
реагентлар қўллаб айрим чет ионлар эритмадан ажратилади. Сўнгра айни
ион ҳалал берувчи омиллар бўлмаган шароитларда сифат реакцияси
ѐрдамида аниқланади.
Кейс топшириқлари:
Cа
2+
катиони учун қўлланиладиган хусусий реагант мавжуд эмас.
Cа
2+
катионини аниқлашда (НҲ
4
)
2
C
2
О
4
тузидан фойдаланилади. Аммо у
Ба
2+
билан ҳам оқ рангли чўкма ҳосил қилади. Cа
2+
аниқлаш учун қандай
ишларни амалга ошириш лозим? Фикрингизни ѐзма тарзда баѐн
этинг(реакция тенгламалари асосида).
Гуруҳлар кейс топшириқларини 30 дақиқа ичида бажаришлари
лозим. Ўқитувчи қийналаѐтган гуруҳга амалий маслаҳат бериб туриши
мумкин. Белгиланган вақт тугаганидан сўнг, талабалардан кейс
топшириқларига жавоблар олинади, камчилик ва хатолар тўғирланади.
Дарс охирида энг фаол гуруҳ ва ўқувчи ўқитувчи томонидан баҳоланади.
Бу усул дарс жараѐнида барча ўқувчиларнинг фаоллигини оширишига,
қизиқиб ишлашларига, ўз ижодий маъсулиятини асослашга ва ҳимоя
350
қилишга ўргатади. Бу каби лаборатория машғулотларини ўтказиш, кейинги
лабораторияларнинг мукаммал ва тўлақонли ташкил этилишига замин
яратади.
Таълим жараѐнида шу каби илғор педагогик технологиялардан
фойдаланилса дарснинг самарали ва мазмунли ўтишига, талабаларнинг
лаборатория машғулотларини осон ўзлаштиришига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |