1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet158/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   217
МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Бекмуродов Б. Б. - ЎзМУ талабаси 
 
Мутахассисларнинг 
таъкидлашларича, 
математикани 
яхши 
ўзлаштирган ўқувчининг таҳлилий ва мантиқий фикрлаш даражаси юқори 
бўлади. У нафақат мисол ва масалалар ечишда, балки ҳаѐтдаги турли 
вазиятларда ҳам тезкорлик билан қарор қабул қилиш, муҳокама ва 
музокара 
олиб 
бориш, 
ишларни 
босқичма-босқич 
бажариш 
қобилиятларини ўзида шакллантиради. Шунингдек, математикларга хос 
фикрлаш уни келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишлар, теварак-
атрофда содир бўлаѐтган воқеа-ҳодисалар ривожини башорат қилиш 
даражасига олиб чиқади. 
Математиканинг ҳаѐтимизда тутган беқиѐс ўрни инобатга олинган 
ҳолда мазкур фан биринчи синфданоқ мактаб дарсликларига киритилган 
бўлиб, юртимизда барча аниқ фанлар қатори математика таълимини замон 
талаблари асосида такомиллаштириб бориш, уни ўқитишда энг сўнгги 
педагогик ва инновацион усуллар, мультимедиа воситалари ҳамда ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Айниқса, ўқув фанини академик билим беришдан кўра 
кўпроқ ҳаѐт билан боғлаш, амалий мисол ва масалаларни ечиш, 
ўқувчиларни мустақил изланиш, ўқиб-ўрганишга жалб этишнинг аҳамияти 
беқиѐс. Дарс жараѐнида ўқувчи ўзини мажбуран партага михлаб 
қўйилгандек ҳис этмаслиги, аксинча, машғулотларда катта иштиѐқ, кучли 
хоҳиш билан қатнашишига эрилиши лозим. 
Математик билимлар нафақат баҳо олиш учун савол-жавоблар ѐки 
имтиҳонларда, балки уйда, иш жараѐнида, спорт ва санъат билан 
шуғулланишда, савдо-сотиқ, олди-берди – ҳаѐтнинг ҳар бир лаҳзасида 
ўқувчига наф беришини у чуқур англаб етиши муҳим. Бунинг учун эса 
мазкур фан ўқитувчиси ўтаѐтган мавзуларини бевосита ҳаѐт билан боғлаб, 
бирор мисол ѐки масала, топшириқларни турмушдаги оддий вазиятлар 
ѐрдамида ечишга ўргатиши зарур. Мисол учун: 
Бахтиѐр аканинг пластик карточкасига 900 минг сўм ойлик маоши 
тушди. У ойлигининг 35 фоизини пластик карточкасига олади. Унинг 
жами ойлиги неча сўм? Унинг нақд пулда оладиган маоши қанча? 
Буни тўғри пропорция усулида осонгина ечиш мумкин: 
900 000 – 35% 
Х – 100% 
(900 000 х 100 / 35 = 2 571 428.6) 
Демак, 2 571 428.6 сўм – унинг жами маоши. Шундан 900 минг сўм 
пластик карточкага тушса, 1 671 428.6 сўм нақд пул олади. 


298 
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Энг муҳими, ўқувчи 
китоб-дафтарида рақам, ҳар хил амалларни эмас, балки оддий ҳаѐтни, 
келажагини кўра олиши керак. Бу каби мисолларни келтириш билан бир 
қаторда, педагог ўз ўқувчиларини мустақил изланиш, тадқиқот олиб 
бориш, ўзи ҳам ана шундай қонуниятларни онгли равишда топишга жалб 
қилиши катта фойда беради.
Кейинги 
йилларда 
компьютер 
технологиясининг 
жадал 
ривожланиши янги информатсион технологияларнинг яратилишига ва 
уларнинг хам интенсив ривожланишига олиб келди. Янги информацион 
технологиялар ўз навбатида фаннинг барча соҳалари иқтисод, техника, 
физика, математика, химия ва ҳатто физиология соҳаларига кириб 
бормоқда ва қўлланилмоқда. Интернет тармоқларининг кенгайиши ва 
интернет хизмати турларининг кўпайиб бориши ҳам илмий техник 
тараққиѐти ривожига салмоқли хисса қўшмоқда. Янги информацион 
технологиялар ўқув жараѐнларига ҳам кенг кўламда қўлланила бошланди. 
Жумладан, масофадан ўқитиш интернет маълумотларидан ўқув жараѐнида 
фойдаланиш имкониятлари пайдо бўлди. Бу эса янги педагогик 
технологияларини ҳосил бўлишига ва ривожланишига олиб келди. Энди 
компьютер билан осон ечиладиган бир масалани кўрайлик: 
Бизга n- тартибли фибоначи сонини топиш масаласи қўйилсин. Бу 
масалани оддий математик йўл билан ҳисоблаш анча қийинчиликларни 
олиб келади. Айтиш жоизки, бугунги кунда электрон қурилмалар 
ҳаѐтимизга чуқур кириб келди, деярли ҳар бир уйда компьютер, интернет, 
мобил телефонлар, смартфон ва планшетлар мавжуд. Математик ҳисоб-
китобларни улар ѐрдамида осонгина бажариш мумкин. Ҳаттоки энг 
мураккаб тенгламаларни ҳам онлайн тарзда ечиш ѐки бу жараѐнга 
дунѐнинг исталган нуқтасидаги математика билимдонини жалб қилиш 
мумкин. Бу эса айрим ўқувчиларда нотўғри тушунчаларнинг 
шаклланишига олиб келмоқда. Бу фан менга нимага керак, бирор ҳисоб-
китоб бўлса ана – компьютер ѐки телефонимда ечиб оламан, шунгаям 
бошимни қотиришим шартми, дея мустақил ўқиб-изланиш, ўз кучи билан 
амалларни бажаришни ташлаб қўяди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш 
ҳам бугунги кун математика ўқитувчиси қаршисига бир қатор долзарб 
саволларни қўймоқда. Хўш, ўқувчиларни фикрий дангасалик, ақлий 
ишѐқмасликдан 
қандай 
қилиб 
қутқариш, 
уларни 
замонавий 
технологияларга қарамликдан қай йўл билан асраш мумкин? Бу борада 
айтиш керак бўлган энг муҳим масала ўқувчилар онгида меъѐр ва чегара 
тушунчасини сингдириш зарур. Ҳаѐтда турли вазиятлар бўлиши, электрон 
қурилмалар ҳам кишига панд бериши, интернет ўчиб қолиши, 
смартфоннинг қуввати тугаб қолиши мумкинлигини айтиш мақсадга 
мувофиқ. Инсон эгаллаган билимлар эса бутун умр уларга ҳамкроҳлик 
қилади. 


299 
Шу билан бир қаторда, замонавий технологиялар имкониятларини 
бутунлай инкор этиб бўлмайди. Ахир замонавий технологиялар ҳам 
инсонлар оғирини енгил, машаққатини осон қилиш, қимматли вақтини 
тежаш 
мақсадида 
ишлаб 
чиқарилмоқда-ку. 
Улар 
ҳисоб-китоб, 
режалаштириш, моделлаштириш жараѐнида инсонларга катта ѐрдам 
бермоқда. Албатта, қўшиш-айириш, кўпайтириш-бўлиш каби энг муҳим 
амалларни ҳар бир ўқувчи мустақил бажара олиши қатъий талаб сифатида 
белгиланиши шарт. Аммо айрим ўринларда (ҳар доим ҳам эмас), муайян 
мавзуларни ўтишда уларни замонавий электрон қурилмалар билан боғлиқ 
ҳолда тушунтириш ўқувчилар ўзларига яхши таниш ва қизиқ бўлган 
маълумотларни зарур ва фойдали бўлганлари билан боғланган ҳолда эслаб 
қолишлари мумкин. Бу хотирани мустаҳкамлашда қўлланиладиган 
мнемониканинг айни ўзидир. Яъни, бирор академик билим доимий 
хотирадан ўрин олган бошқа бир маълумот билан биргаликда эслаб 
қолинади. Шунда қайсидир бири ѐдга олинганида, иккинчиси беихтиѐр 
эсга тушади. 
Масалан, смартфонларда математика, геометрия қоидаларидан 
фойдаланиб чиройли, таъсирли суратга олиш мумкин. Ўқувчиларга 
параллел чизиқлар ҳақида тушунтириш бераѐтган вақтда рассомчилик, 
фотография ва дизайнда қўлланиладиган ―учдан бир қисм‖ қоидаси ҳақида 
ҳам маълумот бериш мумкин. Унинг асосий моҳияти шундаки, расмга 
олаѐтган вақтда экран тасвир иккита горизонтал ва иккита вертикал 
параллел чизиқлар билан асосий уч қисмга бўлинади (барча смартфонлар 
камераси созламасида мазкур имконият ўрин олган). Тасвирга олинаѐтган 
марказий объект умумий экраннинг учдан бир қисмини эгаллаши ҳамда 
мазкур чизиқлар билан устма-уст ѐки чизиқлар кесишмасида жойлашган 
бўлиши лозим. 
Технология сўзи грекчадан таржима қилинганда санъат, махорат, 
кўникма каби маъноларни англатади. Жараѐн деганда эса қўйилган 
мақсадга етишиш борасидаги барча харакатлар мажмуаси тушинилади. 
Жараѐн инсон танлаган стратегия билан белгиланиши ва усуллар 
мажмуаси ѐрдамида амалга ошириши даркор. Информатсион технология 
обекти жараѐн ѐки ходисалар ҳолати ҳақидаги маълуматларни 
информатсион маҳсулотни бир кўринишдан иккинчи кўринишга, сифат 
жиҳатдан мутлоқ янги кўринишга келтирувчи, маълумотларни тўплаш, 
қайта ишлаш ва узатишнинг 6 асосий ва усуллари мажмуасидан 
фойдаланиш жараѐнидир. Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг 
мақсади инсон ѐки тизим эхтиѐжларини қондирувчи маҳсулот чиқаришдан 
иборат бўлса, информацион технологиянинг мақсади-таҳлил қилиш, бирор 
бир хулосага келиш ва қарор қабул қулиш учун зарур бўлган 
маълумотларни амалга ошириш учун дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва шу 
каби техник воситалар ѐки қурилмалар ѐрдамида амалга оширилгани каби, 
информацион тизимларда ҳам ҳудди шундай техник воситалар мавжуд. 


300 
Уларга компьютерлар, тармоқ воситалари ва алоқа каналлари программа 
ва математик таъминотлар киради. Информацион технология ўзи учун 
асосий бўлган информацион тизимлар билан бевосита боғлиқдир. Чунки 
информацион технология информацион тизимларда мавжуд бўлган 
маълумотлар устида бажариладиган турли хил мураккабликдаги 
операциялар бажаришдан иборат бўлган тартиблаштирилган жараѐндир. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кун ўқувчисини бугунги 
замоннинг талаблари асосида ўқитиш лозим. Зеро, янги технологиялар 
замонида дунѐга келаѐтган ўғил-қизлар ўзининг бир қатор умумий 
сифатлари билан ажралиб туради. Турмуш тарзимиз, қизиқиш ва хоҳиш-
истакларимиз глобал маконда қарийб ўхшаш тус олаѐтган бир вақтда 
кечаги ўқитиш усуллари билан мақсадга эришиб бўлмайди. Замон билан 
ҳамқадам ривожланиб боргандагина юксак интеллектуал авлодни 
тарбиялаш имконига эга бўламиз. 
Янги 
информацион 
технологиялар 
жамият 
информацион 
ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг энг муҳим усулларидан бири 
бўлиб, ҳозирги вақтга қадар у бир неча эвалюцион босқичларни босиб 
ўтди. Бу босқичларнинг алмашинуви аксари илмий техникавий 
прогреснинг ривожланиш, маълумотларни қайта ишлашнинг янги техник 
воситалари пайдо бўлиши билан белгиланади. Ривожланган жамиятда 
ахборотни қайта ишлашнинг асосий техник воситаси сифатида шахсий 
компьютерлар иштирок этади. Бу маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш 
жараѐнларига ва фойдаланиш усулларига сезиларли таъсир кўрсатади. 
Информацион доирага шахсий компьютерларни жорий қилиниши, 
телекомуникацион алоқа воситаларини қўлланилиши информацион 
технологияни ривожланишида янги босқичи белгилаб берди. Натижада 
«янги» ва «замонавий» каби синонимлар ҳосил бўлди. Янги сифатли бу 
технологиянинг эволюцион эмас, новаторлик характерини ифодалайди. 
Унинг тадбиқ этилиши, шунинг учун ҳам янгиликни яратди. Бу муассаса 
ва корхоналар фаолияти мазмунини сезиларли ўзгартиради. Янги 
информацион технология тушунчасига камуникацион технология ҳам 
қўшилади, чунки бу технология маълумотларни турли радио, телефон, 
космик алоқа каналлари ѐрдамида узатишни таъминлайди. Информацион 
технологияни ривожланиши тўғрисида бир неча нуқтаи назар мавжуд. 
Уларнинг ҳар бири учун асосий мезонлар шахсий компьютернинг пайдо 
бўлиши ва маълумотларнинг тармоқланган қайта ишлаш услубини кашф 
этилиши. Бу эса информацион технология тараққиѐтида янги босқич 
бошланганини англатади. Ҳозирги кунда мутахассислар, гуруҳлар йирик 
ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасаларнинг фаолияти кўп жиҳатдан 
уларнинг қай даражада зарурий маълумот билан тўла таминланганлигига, 
ҳамда ушбу маълумотлардан қай даражада самарали фойдалана 
олаѐтганликларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари интернетнинг 
кириб келиши ва унинг ўзига хос йўли фан цивилизациясининг юксак 


301 
чўққиларидан биридир. Шу кунгача келиб бирор бир маълумотни олиш, 
янгилик билан танишишда турли хил ахборот воситалари орқали (журнал, 
газета, радио ва телевидения) фойдаланар эдик. Энди бўлса, маълум 
дақиқалар ичида ўзингиз истаганча маълумотга эга бўлишингиз мумкин. 
Бундан ташқари интернет хизматидан фойдаланиш орқали чет эл билан 
алоқа қилишингиз, конференцияларда қатнашиб (шу ернинг ўзида) илмий 
салоҳиятингизни оширишингиз мумкин. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish