ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА
ТАЛАБАЛАРДА ТАНҚИДИЙ ТАФАККУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ибрагимова Д. З. - АДУ талабаси
Бугунги кунда таълим жараѐнида янги ахборот технологияларнинг
кириб келиши жадаллашмоқда ва бу таълим жараѐнини янада сифатли
ташкил этишга таъсир кўрсатаѐтгани кўзга ташланмоқда. Талабаларнинг
онги ва тафаккурини ривожлантиришда ўқитувчининг маҳорати, унинг
замонавий технологияларни таълим жараѐнига моҳирона тадбиқ эта
олиши, таълимнинг янги-янги йўл ва усулларини излаши, илғор педагогик
тажрибалардан ижобий фойдалана олиши жуда муҳимдир. Шунинг учун
ҳам замонавий педагогик технологияларни таълим жараѐнига жорий этиш,
таълим самарадорлигини ошириш учун тинимсиз изланиш бугунги
куннинг эҳтиѐжига айланди.
Талабаларни мустақил ва танқидий фикрлашга ўргатишда онгини
ўстиришда, дунѐқарашини шакллантиришда, нутқни бойитишда билимга
иштиѐқ ва қизиқишини оширишда бир сўз билан айтганда, таълим
самарадорлигини оширишда педагогик технологиялар асосида дарсларни
ташкил этиш муҳим рол ўйнайди ва мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Педагогик технологияда асосий мақсад ҳар бир дарсда аниқ
топшириқ шаклида берилган материални ўзлаштиришга эришиш
ҳисобланади. Ҳар бир ўқитувчи ўз дарсига програмамага асосланган ҳолда
ўқувчилар эгаллаши зарур бўлган билимлар хажмини аниқ белгилайди.
Педагогик технологияда билимларни ўзлаштиришга талабанинг фаол
ишлаши ва фикрлаши зарурий элемент ҳисобланади. Янги педагогик
технологияда талабаларни танқидий фикрлашга ўргатиш талаб этилади.
Танқидий фикрлаш деганда ўрганилаѐтган билимнинг турли томонлари
ҳақида мулоҳаза юритиш назарда тутилади. Танқидий фикрлашни
мулоҳазали фикрлаш дейиш ҳам мумкин.
Танқидий фикрлаш маълумотни ҳеч қандай мулоҳаза юритмай
пассив қабул қилиб қарама-қарши қўйилади. Таълим жараѐнида ўқувчи
ўрганилаѐтган материални анализ ва синтез қилиш таққослаш,
умумлаштириш, абстракциялаш хужум ва хулоса чиқариш каби фикр
юритиш операцияларини билиш керак. Санаб ўтилган фикр юритиш
сохалари логика фанининг муаммолари ҳисобланган. Ҳозирги вақтда
логика фани эътибордан четда қолган. Шунинг учун фикр юритиш
304
оператсияларини ҳар бир фан ўқитувчиси талабаларга тушунтириши
керак. Танқидий фикрлар шаклланиши учун талаба ўзи ўрганаѐтган соҳани
чуқур эгаллаши, кўп ўқиши билим тўплаши зарур. Танқидий фикрлаш
тафаккурнинг юксак даражада шаклланганлигини ифодалайди. Таълим
жараѐни талабанинг мустақил фикрлаш даражасига кўтарилгандагина
самарадор бўлади. Таълим технологиясининг асосий мақсади ва моҳияти
танқидий фикрлашни ўстириш, фикрлашга ўргатишдир.Чунки фақат
мустақил ўқиб, фикрлаб ўзлаштирилган билим мустаҳкам бўлади ва билим
эгаси уни турли шароитларда қўллаши мумкин. Танқидий фикрлаш билим
олишнинг барча босқичида амалга оширилади. Айниқса, муаммоли-
изланувчан босқич танқидий фикрлашга асосланади. Бу босқичда
талабанинг мустақиллигига кенг йўл берилади ва у таълим жараѐнида ўз
кашфиѐти (изланиши) асосида янги билимларни ўрганади. Бу ―Кашфиѐт
орқали билим‖ деб юритилади. Бу технологик жиҳатдан қуйидагича амалга
оширилади:
талаба учун аҳамиятли бўлган муаммони яратиш;
ўрганилаѐтган мавзуда (объектда) қарама-қаршиликни ва талабага
тушунтириш (талаба номутаносиблик муаммо эканини тушуниши керак);
шу муаммодан келиб чиқадиган ижодий натижани ифодалаб бериш.
Талаба билимларини ўзлаштириш билан бирга, уни ўзининг ижодий
кашфиѐти сифатида ҳис этиши керак. Танқидий фикрлашга мўжалланган
таълим анъанавий усулдан тубдан фарқ қилади. Чунки анъанавий усулдан
фақат ўқитувчининг информация манбаи бўлиб қолиши, талабага билим
беришида унинг қизиқиши, билимга муносабати ва шу вақтгача талаба
эгаллаган билими ҳисобга олмаслик хозирги кунда таълимдаги
қийинчиликни келтириб чиқармоқда. Дидактикадаги асосий муаммолардан
бири таълимда талабанинг етуклик даражасини ҳисобга олиб ишлашдир.
Анъанавий таълимда дарс ўтилганда ўқувчиларга маълумот бериш ва уни
мустахкамлаш асосий вазифа ҳисобланган. Педагогик технология билим
беришга шу билимга ўқувчиларни қизитиришга, янги билимни билиши
аввалги билимларига, ҳаѐтий тажрибасига боғлашга эътибор қаратмоқда.
Болада янги информатсия қизиқиш ва кутиш хосил бўлиши керак.
Танқидий фикрлаш стратегияси таълимда қуйидаги уч босқич мавжуд
бўлишини тавсия этади:
даъват;
англаш;
фикрлаш
Даъват босқичида талабага мавзу баѐн этилади ва шу соҳадаги унинг
билимлари аниқланади. Айрим тушунчаларга изоҳ берилади. Маълум
инфоматсия, қоидалар эслатилади. Мавзуни ўрганиш асосида қандай
натижага эришиш маълум қилинади. Даъват босқичида мавзу бўйича
―Ақлий хужум‖ ўтказилиши, мавзу бўйича аввал эгалланган билимлар
қисқа қайд этилиши, савол-жавоб ўтказилиши, кластер тузилиши мумкин.
305
Дават босқичида талаба шу соҳада ўзининг билими етарли эмаслигига
тушуниши ҳам фойдалидир. Чунки шу асосда талабада фаол харакат келиб
чиқиши мумкин. Даъват босқичида талаба билимини аниқлаш
имкониятини берадиган тестлардан билимларини ҳисобга олиш
варақларидан фойдаланиш мумкин. Англаш босқичида ўрганиладиган
материал устида фаол ишланади. Талабаларда билим, кўникма ва
малакалар ҳосил бўлади. Талабалар билан индивидуал, жуфтликлардаги ва
гуруҳдаги ишлар амалга оширилади. Талабаларга аниқ вазифалар
берилади. Улар фаол ишлаб, мақсадга эришишлари керак. Англаш
босқичида лекция, суҳбат тушунтириш асосида мустақил ўқиш,
жуфтликларда ва кичик гурухларда ишлаш, сурилган лексия, мунозара,
ишларни ўзаро тақризлаш, ѐзма ишлар ўтказиш, мунозара, конференция ва
бошқа усуллардан фойдаланилади.
Фикрлаш босқичида эришилган натижа аввалига билимлар билан
таққосланади. Янги ўзлаштирлган билим ифодаланади. Ўқувчи ўқиш
натижасида эришган даражаси баҳоланади. Ўрганилган ўқув материали
умумлаштириш ва ѐзма иш, чизма, хулоса фикр ва бошқа кўринишда
ифодаланади. Бу босқичда талаба таълим жараѐнида қўйилган мақсадга
эришиши керак. Режалаштиришда қўйилган вазифа амалга оширилади.
Таълим жараѐни даъват, англаш ва фикрлаш босқичларга асосланиб
ўтилса, талабанинг юқори даражада фаоллиги таъминланади. Ўқитувчи
мулоҳазали тафаккурга асосланиб дарс ўтишда талаба томонидан маълум
билимлар тизимини ўзлаштиришга эришиш билан бирга, билимларни
ўзлаштириш жараѐнида талабанинг мустақил фаолиятга эътиборни
қаратиши керак. Талаба дарс давомида мустақил билим олиш кўникмасини
ўзлаштирса, кейинги ҳаѐти ва фаолиятида мустақил ишлаш унинг
хусусияти бўлиб қолади.
Мулоҳазали тафаккур ҳар бир босқичининг ўзига хос хусусиятлари
мавжуд. Биринчи босқич даъватда талабаларнинг янги билимни
ўзлаштиришга асос бўладиган информация билан баҳоланиш ҳосил бўлса,
билим мустаҳкам бўлади. Даъват босқичининг иккинчи вазифаси
талабаларни фаоллаштиришдир. Талаба ѐзма ѐки оғзаки шаклда аввалдан
олган билимларни баѐн этади ва муаммолар бўйича фикр юритади. Даъват
босқичидаги учинчи мақсад ўрганилаѐтган аниқ мавзуга қизиқиш
шаклланади, уни ўрганиш мотиви келиб чиқади. Мавзуни ўрганишга
қизиқтириш таълимий мақсадларни талабанинг шахсий мақсадига
айлантириш талабани ҳаракатга келтирувчи энг яхши таъсир (стимул)
ҳисобланади.
Англаш босқичида янги информация даъват босқичида хотирада
фаоллаштирилган билимлар билан боғланади. Бу фазанинг асосий мақсади
янги ўқув материалини тушунишини таъминлашдир. Талаба ўзининг
мақсади янги ўқув материалини тушуниши қандай ўтаѐтганини кузатиши
306
керак. Талабанинг ўзида содир бўлаѐтган ички субъектив психик жараѐн ва
ҳолатларни акс эттириши рефлексия деб юритилади.
Фикрлаш босқичида ўрганилаѐтган соҳа аввалги билимларга
боғланади ва янги информациялар асосида хулосаларга келинади. Ўқувчи
аввалги билимларига нисбатан юқорироқ бўлган янги босқичга
кўтарилади.
Бу агар ўқувчи янги ғоя ва информацияларни ўз сўзи билан ифодалай
олса содир бўлади. Бу босқичда ўқувчилар ўртасида икки томонлама ва
кўп томонлама фикр алмашиниш содир бўлиши керак. Фикрлаш босқичига
мунозара ва рефлекция жорий этилса, кўп томонлама фикрлаш содир
бўлади. Ўқитувчи ўз саволлари орқали ўқувчиларнинг билиш фаолиятини
бошқариб боради. Саволларни тўғри қўя олиш ўқувчининг педагогик
маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчининг мулоҳазали тафаккурини ўстиришга
мўжалланган саволар намунасини келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |