1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet156/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   217
 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЁШЛАР НИГОҲИДА 
Абдумухторова Г. – ТАТУ Фарғона филиали талабаси 
 
Ҳозирги кунда юртимиз турли хил соҳаларда жадал ривожланиб 
келмокда, шу жумладан, таълим соҳасига ҳам катта эътибор берилмоқда. 
Кейинги 
йилларда 
мамлакатимизда 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар 
талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг 
кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим 
муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайѐрлашнинг замонавий 
таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки 
бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг 
оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотларнинг яққол мисоли 
хисобланади. Ҳаѐтимизнинг барча соҳалари каби таълим тизимини ҳам 
модернизациялаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб 
қолмоқда. Инновацион таълим муҳитини яратиш, уни халқаро андозаларга 
тўлиқ мослигини таъминлаш ѐшларимизни бугунги тез ўзгарувчан 
ижтимоий ҳаѐтга муваффақиятли ижтимоийлаштиришнинг муҳим 
омилидир. «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»ни амалга ошириш 
узлуксиз таълим тизимининг тузилмаси ҳамда мазмунини замонавий фан 
ютуқлари ва ижтимоий тажриба асосида такомиллаштиришни кўзда 
тутади. Бунинг учун, аввало, барча таълим муассасаларидаги дарс 
жараѐнларини илғор, илмий-услубий жиҳатдан асосланган замонавий 
услубиѐт билан таъминлаш лозим. Ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг 
мақсади, вазифалари, мазмунини янгилаш тизими олдида турган долзарб 
муаммолардан бири ҳисобланади. Барчамиз бугун чуқур англаб олдик – 
фақатгина замонавий асосда таълим-тарбия олган, жаҳоннинг манаман 
деган мамлкатларидаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, жисмоний 
ва маънавий жиҳатдан баркамол ѐшлар биз бошлаган ишларни муносиб 
давом эттириш ва янги босқичга кўтаришга қодир бўлади. 


294 
Демак, 
ҳозирги 
даврда 
олий 
таълим 
самарадорлигини, 
мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш, педагог 
кадрларни 
инновацион 
фаолиятга 
йўналтириш, 
олий 
таълим 
муассасаларидаги ўқув жараѐнига инновацион таълим ва ахборот-
коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий 
тажрибаларни тадбиқ этиш олий таълим тизимини модернизациялашнинг 
муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Олий таълим тизими олдида турган долзарб вазифалардан бири 
ўқитишда замонавий педагогик технологиялар ва ютуқлардан кенг 
фойдаланиш, уларни ўқув жараѐнига жорий қилиб бориш ҳамда 
ривожланган давлатларнинг ўқитиш тажрибаларини мамлакатимиз таълим 
тизимига 
тадбиқ 
этиш 
ҳисобланади. 
Олий 
таълим 
тизимини 
модернизациялаш (ингл. modern – янгиланган, замонавий, тезкор ўсиш) 
таълим жараѐнига нисбатан инновацион ѐндашувни талаб этади. 
Фикримизча олий таълимни янада ривожлантириш учун қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириш керак: 
-
биринчидан, олий таълим сохасида талаба мустақил изланиши учун 
шарт-шароитлар яратилиши зарур, уларга кўпроқ ўз келажак 
сохаларида ишловчи мутахассислар билан суҳбатлашиб, керак 
бўлса тегишли топшириқлар амалга оширилиши лозим; 
-
иккинчидан, абитуриентларни қабул қилиш жараѐнида улар билан 
психологик тестлар ўтказилса ва озгина бўлса ҳам сухбатлашилса, 
уларнинг касбга бўлган қизиқишларини тўғри баҳолай оламиз; 
-
учинчидан, таълим жараѐнини янада қизиқарли қилиш учун 
замонавий технологияларни жорий этиш керак; 
-
тўртинчидан, талабалар ўртасида ўз йуналишлари бўйича танловлар 
ўтказиш ва шу танловлар асосида ишга қабул қилиш; 
-
бешинчидан, талабаларнинг битирув малакавий химоя ишини 
корхоналар талабидан келиб чиққан холада амалга ошириш, шу 
билан биргаликда уларнинг айрим муаммоларига ечим топиш ва 
шу соҳада инновацяларни амалга ошириш; 
-
олтинчидан, педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ 
этишга 
нисбатан 
ўқитувчининг 
касбий-инновацион 
компетентлигини ривожлантириш лозим. 
Шунингдек, 
талаба-ѐшлардаги 
маълумотлилик 
даражаси, 
интелектуал салоҳият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини 
ривожлантиришга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг 
самарали ташкилий шакллари, технологияларини яратиш ва амалиѐтга 
татбиқ этиш керак. 
Агар юқорида келтирилган ғоялар аста секинлик билан 
ривожлантириб борилса, Ўзбекистонда олий таълим ривожланиши ҳам 
тубдан ўзгариб борарди деб ҳисоблаймиз. 


295 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish