1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet152/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ 
ИЖОДКОРЛИГИ 
 
Турсуметова Ф.Р.- Тошкент шаҳар 86-мактаб директори 
 
Республикамиз ҳукумати томонидан олий таълим ва халқ таълими 
соҳасига қўйилаѐтган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. 
Яъни иқтисодий шароитда таълим-тарбиядан кўзда тутилаѐтган мақсадга 
етишиш, талаба-ѐшларнинг хилма-хил фаолиятларини уюштириш, уларни 
билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, ижтимоий фаол, баркамол инсон 
қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. Халқимизнинг келажаги, 
Мустақил Ўзбекистоннинг истиқлоли кўп жиҳатдан ўқитувчига, унинг 
савиясига, тайѐргарлига, фидоийлигига, ѐш авлодни ўқитиш ва тарбиялашга 
бўлган муносабатига боғлиқ. Шу муносабат билан ўқитувчилар маҳоратини 
ошириш, уларнинг фалсафий жиҳатдан кенг фикрловчи, юксак мулоҳазали 
бўлишларига эътибор берилмоқда. Шуни айтиш керакки, ўқитувчилик 
шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик 
назарияни эгаллашнинг ўзи етарли эмас. Чунки, педагогик назарияда 
болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун-қоидалар, 
умумлаштирилган услубий ғоялар баѐн этилади. 
Ўқувчиларнинг ѐш индивидуал ҳусусиятларини эътиборга олиш 
таъкидланади. Лекин, олий ва ўрта махсус таълим ҳаѐти, амалий жараѐни эса 
хилма-хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. 
Бу эса ўқитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайѐргарликни, 
юксак педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб этади. Шунинг учун ҳам 
таълим муассасаларида ишлайдиган ўқитувчи ўз фаолиятида қобилиятли, 
ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни 
дунѐвий, диний билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий баркамол, 
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган, 
ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли, психологик, педагогик 
билимли ва маҳоратли бўлиши муҳимдир. 
Маҳоратли ижодкор ўқитувчи талабалар руҳиятини, билим ва камолат 
даражасини ҳисобга олади. Баъзи ўқитувчиларга дарсликдаги ўқув материали 
оддий, тушунарли ва қандайдир алоҳида изоҳли талаб этмайдигандек туюлади. 
Бундай ўқитувчилар талабаларни эмас, балки ўзларини назарда тутадилар. 
Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзини талабанинг ўрнига қўя олади. У 
фаннинг илмий-назарий асосларини талабаларга тушунтириш мақсадида иш 
тутади. Шунинг учун у баѐн этишнинг характер ва шаклини алоҳида ўйлаб 
чиқади. 
Маҳоратли ижодкор ўқитувчи дарс материалини баѐн этиш жараѐнида 
талабаларнинг қандай ўзлаштираѐтганларини кузатувчанлик асосида пайқаб 
олади ва зарур ҳолларда баѐн қилиш усулини ўзгартиради. Шунингдек, 
ўқитувчи талабаларни саводли ўзлаштиришлари учун замин тайѐрлаб, 


285 
уларни дам олишдан ишга ўтишлари, бўшашини, ланжлик, лаѐқатликларини 
барҳам бериш учун минимал даражада фойдаланиш учун вақт ажратиш 
зарурлигини ҳисобга олади. У тегишли вазият юзага келгунга қадар иш 
бошламайди. 
Ўқитувчининг одоби, маданияти юксак бўлсагина, талабаларга 
нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади. Ўқитувчи умуминсоний 
қадриятларни ижодий ўрганиб, таълим-тарбия жараѐнига татбиқ этиши 
лозим. Шу билан бирга миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган 
анъаналаримизни, ҳамиша иймон-эътиқод билан яшаш каби ҳаѐтий 
тамойилларимизни ҳам сақлаб, ҳам юксалтириб бориши ва уларни талабалар 
қалбига сингдириш зарур. Ўқитувчи фаолияти ўз моҳиятига кўра ижодий 
характерига эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина 
ижодкорликка эҳтиѐж туғилади. Ўқитувчи фаолияти ана шундай хусусиятга 
эга. Педагогик ижодкорларнинг асосий моҳияти фаолиятининг мақсади ва 
характери билан боғлик. Педагогик фаолият талаба шахсини, унинг 
дунѐқараши, эътиқоди, онги, хулқ-атворини шакллантиришдек умумий 
мақсадга бўйсунган сон-саноқсиз масалаларни ечиш жараѐнидир. Ўқитувчи 
фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни 
ҳал қила олиш йўлларини қидириб топа олишида ифодаланади. 
Ўқитувчи тинимсиз ҳаракатда, изланишда бўлсагина ўқувчиларга 
билим бериб, уларни етук инсонлар бўлиб етишишларида муҳим ўрин 
эгаллайди. Ўқитувчи дарсни ташкил қилар экан, ўқувчилар ўқув 
фаолиятини 
фаоллаштирувчи 
ижодий 
фикрлаш 
кўникмаларини 
шакллантиришнинг муқобил режаларини амалга оширишни кўзда тутмоғи 
лозим. Дарсга бирмунча тарбиявий талаблар қўйилади. Ҳар дарс маълум 
даражада ғоявий йўналган аниқ тарбиявий вазифаларни бажариши, 
олинган илмий билимлар асосида дунѐқарашни, юқори ахлоқий 
фазилатларни, эстетик дидни шакллантириб, таълимнинг ҳаѐт билан 
мустақил алоқаларини таъминлаши зарур. Ўқувчиларда билимга 
қизиқишни, билимларни мустақил эгаллаш кўникмаларини қарор топтирш 
ижодий ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тасаввурлари 
чуқурлиги тарбиявий талаблардан ҳисобланади. Дарсга қўйиладиган 
ташкилий талаблар: мавзу (календарь) асосида дарс ўтказишнинг ишлаб 
чиқилган аниқ режаси мавжуд бўлиши, дарс ўз вақтида тугаши керак. 
Дарснинг мантиқий изчиллиги, тугалланмаганлиги ва дарснинг бошидан 
то охиригача ўқувчилар онгли интизоми таъминламоғи лозим. Дарсни 
ташкил этишда турли-туман воситалардан, ўқув –техник, компьютер, 
стационар ва динамик кўргазмали қуроллардан фойдаланиши кўзда 
тутилади. Дарснинг таркибий тузилиши ўрганилаѐтган материалнинг 
мазмунига, дарсда фойдаланиладиган таълимнинг усул ва услубларига, 
ўқувчиларнинг тайѐрланиш ҳамда ривожланиш даражасига, ўқув 
жараѐнида дарснинг ўрнига боғлиқ.


286 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish