1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet150/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217
 
Муаммо
Мавжуд хом ашѐ заҳираларидан имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда юқори даромад келтирувчи ишлаб чиқариш режасини тузиш 
ва тегишли қарор қабул қилиш. Масаланинг математик моделини тузиб, 
умумий даромадини топиб оламиз:
 
 
Корхонага 
юқори даромад келтириши учун биринчи маҳсулотдан 6 
та иккинчисидан эса 4 та ишлаб чиқиши керак экан, шунда максимал 
даромад 24 бирликка тенг бўлади.
 
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАКТАБГА 
ТАЙЁРГАРЛИГИ 
 
Рихсиева Д. – Тошкент шаҳар 284-мактаб ўқитувчиси

 
Мактабга бориш бола ҳаѐтидаги жиддий ўзгаришлар даври 
ҳисобланади. Шу билан бирга боланинг ривожланишида янги босқич 
бошланади. Боланинг етти ѐшгача жисмоний ва руҳий ривожланиши жуда 
мураккаб ва шу билан бирга, жуда нозик жараѐндир. Мактабгача ѐш 
давридан мактаб ѐши даврига ўтиш анча қийин кечадиган даврдир. Етти 
ѐшдаги қийинчиликлар бу шундай кескин бурилиш ѐши. Кўп ҳолларда 
боланинг мактаб тизимига адаптацияси бироз қийинчиликлар билан юзага 
келади. Адаптация – ташқи муҳитнинг ўзгарган шароитларига мослашиш. 


278 
Энди у ўқувчи деган шарафли номга эга, унинг муайян вазифалари ва 
ўқувчилик бурчи бор.
Бола ўз ҳаѐтида янги давр бошланганлигини англайди, ўқиш 
масъулияти унинг хатти – ҳаракатларида, хулқ – атворига катта таъсир 
кўрсатади. Мактаб ѐшидги бола мактаб қоидаларига риоя қилиши, дарс 
машғулотларига кечикмай ўз вақтида келиши, дарсда ўқитувчи 
тушинтираѐтган материални тинглаб уқиб олиши, топшириқларни ўз 
вақтида бажариши лозим. Дарсда ўзини қандай тутиш, гигиена ва 
тозаликка риоя қилиш, ўқитувчи ва катталар томонидан берилган 
топшириқ ва вазифаларни бажариши, жамият орасида ўзини қандай тутиш 
лозимлигини билиши керак. Яшаш шароитидаги бундай ўзгаришлар 
боланинг психикасини ўсишига, хулқ – атворига, шахснинг таркиб 
топишига таъсир кўрсатади.
Мактабга кириш боланинг ҳаѐтида унинг фаолиятини тубдан 
ўзгартиради. Катталар ва тенгдошлар билан янги муносабатлар вужудга 
келади. Бола янги жамоага қўшилади. Ўқувчи олдига қўйилган бир қанча 
жиддий талабларни қўядиган бу янги фаолият ўқувчининг ўз ҳаѐтини 
қатъий тарзда ташкил қиладиган қонун ва қоидаларга бўйсунишга мажбур 
қилади. 
Мактабнинг бола шахсига қўядиган талабларидан бири психологик 
тайѐргарликдир. Бу жараѐн боланинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини 
ўзгариши ва кичик мактаб ѐш давридаги болалар ўқув фаолияти билан 
чамбарчас боғлиқ. Бунда боланинг мактабга психологик тайѐргарлиги 
доимий бир тарзда бўлмайди, балки у доимо ўзгариб боради.
Таълимнинг бошланиши билан бола психикасида кескин ўзгаришлар 
рўй беради. Бу ўзгаришлар психологок қайта қурилишдир. Психологик 
қайта қурилиш бошланғич синф ўқувчиларида, айниқса 1-синф 
ўқувчиларида қийинчиликлар билан ўтади.
Одатда мактабга бориш билан боғлиқ бўлган бир қанча 
қийинчиликлар ва муаммолар вужудга келтиради:
1.
Янги ўқув тартиби билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар. 1-
синф ўқувчилари кўп ҳаракатлари интизом қоидалари талаб қилган талаб 
даражасида чаққонлик билан, сифатли қилиб бажара олмайдилар. Лекин 
ўқиш фаолияти доимий равишда интизом, тартиб талаб қилади.
2.
Боланинг синф жамоасига мослашувидаги қийинчиликлари. Бу 
ҳолат болалар жамоаларида етарли даражада иштирок этмаганларда 
кўпроқ учрайди.
3.
Ўқитувчи билан ўқувчи муносабатларида юзага келадиган 
қийинчиликлар.
4.
Оилавий шароитлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар.
Бундай қийинчиликларни мустақил равишда енга билиш аста – секин 
ва мунтазам ўқиш жараѐнида материалларни осондан – қийинга, оддийдан 
– мураккабга тушунтириш, болаларни ўқиш фаолияига қизиқтириш, 


279 
дарсларни қизиқарли, эмоционал ва образли баѐн қилиш орқали бартараф 
этилади. 
Бу қийинчиликларни бартараф этилиши ўқувчининг ўйин 
фаолиятидан ўқув фаолиятига ўтганлигидан далолат беради. Бу эса 
ўқувчини бир мунча масъулиятли, ўқиш жараѐнига бўлган қизиқишини 
оширади. Агар ўқувчиларнинг ижтимоий қизиқишлари, жамоатчилик 
ҳислари рағбатлантирилса, ўқувчини ўқишга бўлган қизиқишларини 
ривожлантиради ва ўқиш фаолияти мотивлари ҳам шаклланади. Ўқув 
мотивини англаган ўқувчи яхши ўқиш, билим олиш, аълочи бўлиш 
мотивларини ҳис қилади. Мактабга кирган давридан бошлаб – ўқиш, 
билим орттириш вазифасидан иборат эканини билиб олади. Кичик мактаб 
ѐшидаги ўқувчиларнинг ўқиш фаолияти қатъий равишда мақсадга 
мувофиқлаштирилгандир. 
Кичик мактаб ўқувчиларининг ўқиш фаолияти билан бирга меҳнат 
фаолияти ҳам ўзига хос хусусиятларга эга.
Маълумки, мактабларда таълимнинг дастлабки босқичидан бошлаб 
ўқувчиларни мустақил меҳнат фаолиятига амалий ва психологик жиҳатдан 
тайѐрлашга эътабор берилади. Бу давр ичида болалар меҳнатга нисбатан 
онгли, ижобий муносабатда бўлиш асослари таркиб топа бошлайди. 
Уларда меҳнатга хавас уйғонади, бошқалар меҳнатини қадрлашга 
ўрганадилар. 1-4-синф ўқувчилари ўз- ўзига хизмат қилиши, синфдаги 
вазифаларни бажариши, уйдаги юмушларда кўмаклашиши орқали 
дастлабки кўникма ва малакалар ҳосил қиладиар. 
Кичик ѐшдаги ўқувчилар зарур бўлган хатти – ҳаракатларни дарҳол 
ўзлаштира олмайдилар. Бунинг учун анча вақт талаб қилади. Ҳаракатларни 
қайта- қайта машқ қилиш ва такрорлаш орқали бундай камчиликлар 
бартараф этилади. Бу эса болада кейинчали меҳнатга нисбатан фаол, 
ижодий ва онгли муносбатни шакллантиради. 
Мактаб таълимининг системали олиб борилиши бола тафаккурини 
ривожига кучли таъсир қилади. Мактаб таълимининг бошланиши билан 
болаларда тушунчали тафаккур тез ривожланади.
6-7 ѐш боланинг мактабга интеллектуал тайѐргарлигининг яна муҳим 
кўрсаткичларидан бири бу улардаги образли тафаккурнинг олий даражада 
ривожланганлигидир. Буларга таянган ҳолда бола атроф – муҳитдаги нарса 
– ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим хусусиятларни, муносабатларни 
фарқлай олиш имкониятига эга бўлади. Бу ўринда болалар чизмали 
тасвирларни шунчаки тушунибгина қолмай, балки улардан муваффақиятли 
фойдалана 
оладиган 
бўладилар. 
Бироқ 
уларнинг 
тафаккури 
умумлаштиритиш ҳисларига эга бўлсада, предметлар ва уларнинг 
(тафаккури) ўрнини босувчилар билан аниқ хатти – ҳаракати образлича 
қолаверади.
Мактабгача ѐш давридаѐқ бола кичик мактаб ѐш даврида етакчи 
фаолият тури бўладиган - ўқув фаолиятига тайѐрланган бўлиши керак. Бу 


280 
малакаларнинг асосий хусусиятларидан бири боланинг ўқув топшириғини 
ажрата олиши ва фаолиятни мустақил мақсадга айлантира олади. Бундай 
жараѐнлар биринчи синф ўқувчиларидан топшириқда ўзи белгилаган 
ўзгариш, янгилик аломатларини қидириб топа билиш ва улардан 
хайратланишни, қизиқишни талаб қилади. 
Шундай қилиб, интеллектуал тайѐргарлик боланинг мактабда 
муваффақиятли ўқиб кетиши учун зарур замин эмас.
Айтайлик, бола интеллектуал жиҳатдан юқори даражада бўлса – ю, 
ўқувчиликнинг ижтимоий ҳолатига шахсан тайѐр бўлмаса, мактабда ўқиб 
кетиши қийин бўлади. Бунинг натижасида бола мактабга боришдан бош 
тортиши мумкин. Бунинг асосий сабабчиси – ота- онадир. Шунинг учун 
ҳар бир ота – она мактаб таълимига борадиган фарзандлари билан 
муносабатда эҳтиѐткорона бўлишлари керак. Беихтиѐр айтилган сўз, яни 
―Санашни билмайсан, эртага мактабда қандай ўқийсан!‖, ―Ҳеч нарсани 
билмайсан, мактабга борсанг бизни уялтирасан!‖ ва х.к лар боланинг ўзига 
бўлган ишончини пасайтиради ва мактабга бўлган қизиқишларини эса 
сусайтиради. Бу ҳолатлар юзага келмаслиги учун ота – она ва фарзанд 
ўртасидаги мулоқот энг муҳим саналади.
Болалар тафаккури билан биргаликда уларнинг нутқи ҳам 
ривожланиб боради. Болалар мактабга келган даврларида нутқларидаги 
маъно етарли даражада бўлмайди. Нутқларидаги асосий фикрларини тўлиқ 
ифода эта олмайдилар. Бу вақтда боланинг сўз бойлиги анча ортган 
бўлсада, лекин у кўп ҳолларда пассив бўлади. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар тафаккури, нутқи билан 
биргаликда уларнинг ҳаѐли ҳам ривожланиб боради. Уларнинг ҳаѐлининг 
характерли хусусияти, унинг образлилигидир. Уларнинг ҳаѐллари 
тақлидчан бўлиб, бола кўрган, эситган, кузатган нарсаларини образли ҳаѐл 
яратади.
Демак, кичик мактаб ѐшида таълимнинг таъсири билан болаларнинг 
психик ривожланишида жиддий силжишлар юз беради. Бу уларни 
ҳаѐтларининг масъулиятли даври бўлмиш буришга, яни ўсмирлик даврига 
ўтиш учун тайѐрлайди.
Болаларнинг мактабга психологик тайѐргарлиги кенг ва мукаммал 
бўлиб ривожланган бўлиши даркор. Болалар қанчалик яхши билим берсак, 
улар келажакда Ватанга садоқат руҳида, етук инсон бўлиб етишадилар.


281 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish