1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet146/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   217
Бошқарув йўналиши
ўз ичига ахбороталмашинувивамурожаат 
усуллари,қўллаб-қувватлашвоситалариҳамдаэлектронтаълим 
сохасидаги 
асосий жараѐнлар олади.
Маънавий-аҳлоқий йўналиш 
таълим олувчи тўғрисидаги шахсий 
ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган аҳлоқий ва хуқуқий 
меъѐрлар ўз аксини топади.


273 
Технологик йўналишга 
электрон таълим муҳитини инфраструктура, 
стандарт, техник ва дастурий таъминотларни режалаштириш қиради.
Юқоридагиларга асосан қуйидагиларни таълим муассасаларига 
тавсия этиш мумкин: 

ўқув жараѐнига АКТлариникенг жорий этишни янада ривожлантириш;

профессор-ўқитувчиларида АКТ-компетенциясини шакллантириш; 

фанларниўқитишбўйичахорижий тажрибаси билан мунтазам танишиб 
бориш ва ўз вақтида таълим муассасаларига жорий қилиш бўйича 
чоралар кўриш;

таълим сифатини ошириш бўйича янги интерфаол педагогик усул ва 
услубларни ишлаб чиқиш;

ўқув жараѐнида дарс сифатини назорат буйича замонавий АКТ 
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 
аудиторияларга 
видеокузатув 
аппаратларини 
ўрнатиш. 
Бунда 
профессор-ўқитувчилар дарсларини кузатиш орқали келгусида амалга 
оширилиши керак бўлган вазифалар белгиланади;

талабаларнинг мустақил билим олиш учун шароитлар яраташ.
 
 
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИГА СИФАТЛИ ТАҚДИМОТ 
ТАЙЁРЛАШ - ДАРС МАҚСАДИГА ЭРИШИШНИНГ ГАРОВИ 
 
Мадаминов Ф. – НамДУ ўқитувчиси 
 
Маълумки, таълим жараѐнларини замонавийлаштириш, жаҳон 
талабларига мос мутахассисларни тайѐрлаш, уларга таълим бериш ва 
таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига 
ѐрдам бериши мумкин бўлган замонавий педагогик ва ахборот 
технологиялари ўқитиш жараѐнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, 
ўқитиш технологиясида тақдимот методи ўқувчиларни қизиқтира олиши, 
маълумотларни ѐритиб беришда қулайлиги билан алоҳида ажралиб туради. 
―Тақдимотлар ўзаро ижтимоий ва бизнес алоқаларнинг энг муҳим 
қуролига айланди‖-деб таъкидланади Ненси Дуартенинг ―Slide:ology‖ 
номли китобида. Дунѐнинг машҳур инсонларидан бири Стив Жобс ҳам- 
―Aгар сиз уни тайѐрлашнинг энг оддий усулларини ўзлаштира олсангиз 
ҳам шубҳасиз аудиторияда сиз етакчи бўла оласиз‖-деб таъкидлайди.
Тақдимот методи ўз ичига турли график дастурлар ѐрдамида слайдли 
тақдимот тайѐрлаш ҳамда уни ўқувчиларга сифатли етказиб беришни 
қамраб олади. Тақдимотлар асосан Power Point дастурида тайѐрланади. 
Аммо, шуни эътиборга олиш муҳимки, тақдимот слайдларининг сифатли 
ва юқори савияда тайѐрланиши ўқувчиларнинг ўзлаштирадиган билимлар 
фоизини юқори бўлишини таъминлайди, аксинча бўлса, ўқувчида фанга 
ѐки мавзуга бўлган қизиқишни йўқолишига ҳам олиб келиши мумкин. 


274 
Тақдимот тайѐрлашнинг ҳам ўз қонун-қоидалари ва талаблари бор. 
Ана шу талаблар асосида тайѐрланган тақдимот эса ўқув машулотларида 
педагогнинг тақдимотчи сифатида яхши таассурот қолдириши ҳамда ўқув 
машғулоти мақсадини амалга оширишда ўқитувчининг муҳим кўмакчиси 
ҳисобланади. 
Биринчи навбатда тақдимотнинг мазмуний ва техник талабларига 
эътибор қаратиш лозим. Алексей Каптеревнинг ―Мастерство презентации‖ 
номли китобида таъкидланишича: ―Шуни ѐдда тутиш керакки, тақдимотчи 
бу- Сиз, сизнинг тақдимотингиз эмас!...‖. Яъни маълумотни ўзлаштиришда 
тингловчининг асосий эътибори ўқитувчи ѐки тақдимотчида бўлишини 
инобатга олиш лозим. 
Шунингдек, слайдларга маълумотларни жойлаштиришда мантиқий 
кетма-кетликка амал қилиш лозим.
 
Биринчи навбатда, тақдимот 
ўқитилаѐтган мавзу мазмунини тўлиқ ва тушунарли тарзда етказиб 
беришга хизмат қилиши керак. Иккинчидан, саҳифалардаги мазмун ва 
фикр ўзидан аввалгиси билан мантиқан боғлиқ бўлиши ва уни давом 
эттириши муҳим аҳамиятга эга. Учинчидан, слайдларга меъѐрдан ортиқ 
матн 
жойлаштирилмаслиги 
мақсадга 
мувофиқ. 
Келтирилаѐтган 
маълумотларни майда ҳарфларда ѐзишдан ҳамда бутун бошли саҳифани 
эгаллайдиган ѐзувлардан йироқ бўлиш керак. Чунки, матннинг кўпайиши 
ҳарфларнинг майда кўринишига ҳамда уни ўқишни қийинлаштиришга 
олиб келади. Шунинг учун, слайдларга фақат фикрнинг асосий мазмунини 
жойлаштириш ва қўшимча маълумотларни педагогнинг ўзи етказиб 
бериши керак. Қолаверса, шрифт ҳам мақбул танланиши мақсадга 
мувофиқ. Мисол учун, титллар учун:

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish