1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШДА



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet157/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   217
 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШДА 
ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Азизова М.- ЎзМУ магистранти 
 
Ҳар бир фанни ўқитишда самарали натижага олиб келувчи ўқув 
жараѐнини ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Самарали ва 
кафолатланган натижага эришиш учун ҳар бир ўқитувчи-педагог 
қуйидаги уч босқичли механизмга асосланиши керак:
1.
Аниқ белгиланган мақсад – дарсни мавзу юзасидан тўғри 
ташкил қилиш, мавзуни тўлиқ ва изчилликда ѐритиб бериш, ўқувчилар 
фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш, белгиланган аниқ вақт давомида 
ўқувчиларнинг мавзуни қай даражада тушунганлиги, улар томонидан 
ўқув топшириғини тўғри бажарилганлигини баҳолаш, шунингдек, агарда 
хатоликка йўл қўйилган бўлса, яна мустаҳкамлаш чора-тадбирларига 
олдиндан тайѐргарлик кўриши тушунилади. 
2.
Таълим воситалари – ўқув материалини кўргазмали тақдим 
этиш ва шу билан бирга ўқитишнинг самарадорлигини оширувчи ѐрдамчи 
материаллар ҳисобланади.
3.
Қоида ва принциплар– давлат таълим стандартлари 
қоидаларига, ўқув муассасаси низомига, умуман меъѐрий-ҳуқуқий 
нормаларга амал қилиш, шунингдек ўқитувчи-кадрларнинг аудитория 
муҳити учун яратган ўз қоидаларига амал қилиши.
Ҳар бир соҳада бўлганидек, олий таълим жараѐнида ҳам 
инновацион ѐндашувлардан фойдаланиш, самарали ва кафолатланган 
натижага эришиш учун таълимни технологиялаштириш бугунги кун 
замон талаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Таълимни технологиялаштириш
– ўқитиш жараѐнини технологик 
ѐндашув асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари 
ва самарали воситаларини тадқиқ қилувчи ва қонуниятларини очиб 
берувчи педагогик йўналишдир.
Таълим бериш усули
 
– белгиланган таълим бериш мақсадига 
эришиш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчилар ўзаро фаолиятини 
тартибли ташкил этиш усули. Усулларни танлашнинг асосий қоидаси: 
турлича эмас, балки айнан таълим мақсадига мос келадиган йўналишни 
танлаш.
Таълим технологиясининг модели: 1) ўқув машғулотининг 
тузилишини 
аниқлайди; 
2) 
ўқув 
машғулотининг 
мақсадини 
шакллантиради, ўқув фаолиятининг кутилажак натижаларини аниқлайди 
ва педагогик вазифаларни белгилайди. 


296 
Аудитория кирганда таълим берувчи қисман таълим олувчиларнинг 
дарсга тайѐрлик даражасини билади ва вазиятни ҳисобга олган ҳолда 
уларнинг диққатини машғулотга қаратиш учун 
“ақлий ҳужум”
 
усулидан 
фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Бунда ўқитувчи томонидан берилган 
саволларга ўқувчилар фикр билдиришади, эркин мулоқот муҳитини 
яратишга муваффақ бўлингандан сўнг охирги хулосани ўқитувчининг ўзи 
аниқлаштиради.
Гуруҳларда ишлаш
 
– ўқув топшириғини ҳамкорликда бажариш учун 
ташкил этилган, ўқув жараѐнида кичик гуруҳларда ишлашда (2 тадан 8 
тагача) фаол рол ўйнайдиган иштирокчиларга қаратилган таълимни 
ташкил этиш шаклидир. Бунда асосий жараѐн – натижа эмас, балки гуруҳ 
ичидаги ҳамкорлик, ўзаро муносабатлардир.
Таълим жараѐнини ташкил қилишда 
график органайзерлардан
фойдаланиш ўқув материалини намойиш этишга, уни тизимли етказиб 
беришга ѐрдам беради, ўқувчиларга ўқув материалини тушунишларига ва 
яхши 
эслаб 
қолишларига 
имкон 
беради, 
шунингдек 
таълим 
олувчиларининг мустақил фикрлашларига, ўз устида ишлашларига ѐрдам 
беради.
Муаммони аниқлаш, уни ҳал қилиш, режалаштириш, таҳлил қилиш 
усуллари ва воситалари: ―Нима учун?‖ жадвали, свод таҳлил, ―Нилуфар 
гул‖ жадвали ва бошқа. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда олиб борилаѐтган барча соҳадаги 
ислоҳотлар замирида инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва 
жамиятни барпо этиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий 
ривожланишнинг юқори босқичларига кўтариш, жаҳон ҳамжамияти 
сафидан муносиб ўрин эгаллашга йўналтирилган эзгу мақсадларни амалга 
оширишга хизмат қилади. Ушбу мақсадларнинг ижобий натижага эга 
бўлиши, энг аввало, ѐш авлодга илмий билимлар асосларини пухта 
ўргатиш, уларда кенг дунѐқараш ҳамда тафаккур кўламини ҳосил қилиш, 
маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш борасидаги таълимий-
тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга боғлиқдир. Зеро, юртнинг 
порлоқ истиқболини яратиш, унинг номини жаҳонга кенг ѐйиш, 
давлатимизнинг ривожланган мамлакатлар қаторидан жой эгаллашини 
таъминлаш ѐш авлодни комил инсон ҳамда малакали мутахассис қилиб 
тарбиялашга боғлиқдир.


297 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish