БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Юлдашев Ф.А. – ФарДУ ўқитувчиси
Бугунги кунда инсоният учун яратилган бир-биридан ажойиб
қулайликлар, замонавий технологиялар ѐшларни интеллектуал салоҳиятли
бўлиб вояга етишга хизмат қилмоқда. Фан техниканинг улкан одимлари
мисли кўрилмаган ўзгаришларга сабаб бўлди. Замонавий техника ва
технологиялар бугунги ҳаѐтимизнинг энг яқин ҳамрохига айланди. ХХI аср
информацион жамият асри сифатида ўсиб келаѐтган ѐш авлод онги ва
тафаккурини ҳар томонлама қамраб олаѐтганлигини хисобга олиб, дунѐда
мислсиз илмий кашфиѐтлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал
технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви кучли мафкуравий
таъсир воситаси эканлигини, ушбу жараѐнларни инсоннинг бахтли
келажаги учун ҳизмат қилишига эътибор қаратиш бугунги куннинг энг
долзарб вазифаларига айланмоқда.
Ёшларнинг ҳаѐтимизда содир бўлаѐтган янгиликларни, ахборотларни
тез қабул қилиши, ундан унумли фойдаланиши ва уни янги босқичга олиб
чиқишида
компьютер
технологияларининг
ўрни
беқиѐс
десак
янглишмаймиз. Бугунги глобаллашув шароити жамиятда юксак ахлоқий ва
ҳамма жиҳатдан ривожланган, дунѐқараши, фикрлаш қобилияти кенг
ѐшларни талаб этмоқда. Ахборот соҳасининг тез суръатлар билан ўсиши,
уни автоматлаштириш усулларини шиддат билан ривожланиши
компьютерларнинг янги авлодини яратилишига ва кишилик ҳаѐтини у
билан боғлашга, жамиятнинг турли соҳаларини компьютерлаштиришга
олиб келди. Бу эса ўз навбатида бугунги кунда ғоятда тезкорлик билан
ўсиб бораѐтган ―Ахборотлашган жамият‖ назариясини майдонга
келтирди
33
.
Ҳозирда жамиятимиз ҳаѐтининг барча соҳаларига замонавий ахборот
технологиялари кириб борганлиги, жумладан таълим сохасида ахборот ва
компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли
телекоммуникацияларнинг
замонавий
усулларини
ўзлаштириш
жараѐнлари кучайди. Бугунги тараққиѐт даражасини белгилаб берадиган
бундай илғор ютуқлар нафақат мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув
юртларига, балки ҳар қайси оила ҳаѐтига ҳам кенг кириб бориши учун
шароитлар
яратилиб,
мамлакатимизда
ахборот
коммуникация
технологиялари соҳасида улкан муваффақиятларга эришилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакат тараққиѐти ва келажагини ѐшларсиз
тасаввур этиш мушкул. Мамлакатимизда ахборот коммуникация
технологияларига ѐшлар орасида қизиқиш катта эканлиги барчамизни
33
Жўраев Н. Глобаллашув жараѐнида инсон омилининг айрим муаммолари хусусида // Ўзбекистонда
ижтимоий фанлар. 2014. №1-2. Б-12
204
қувонтиради. Ахборот технологиялари йўналишининг илм-фанда,
ижтимоий ҳаѐтда, техника, иқтисодиѐт ва таълимда қўлланилиши, ѐшлар
ҳаѐти билан чамбарчас боғланганлигини кўрсатади. Замонавий ахборот
технологиялари рақобатбардош, юқори малакали кадрлар тайѐрлаш,
ѐшларни илм олиши ва изланишларида катта имкониятлар яратиб берди.
Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда ҳаѐтга бўлган
муносабатимиз
шахсиятимизга,
истеъдодимизга
қараб
эмас,
устомонлигимиз,
қанчалик
ахборотга
эга
эканлигимизга
қараб
белгиланмоқда. Бугунги ахборот асрида маънавият, миллий қадрият,
маданият, сингари эзгу тушунчаларни бузиб, хеч бир даврга ўхшамаган,
ўзгача фикрлайдиган ―компьютер болалари‖ шаклланмоқда. Улар
ўзларининг тасаввурлари, дунѐқараши билан миллий қадриятларимиз,
азалий қарашларимиз, маънавий меросимизни четлаб ўтиб, ўзлари учун
янгича маданиятни кашф этмоқдалар. Ҳаѐт мароми шу қадар тезлашиб
кетмоқдаки, информация ва ахборотлар ақлимизни шошириб қўймоқда.
Шу пайтгача тўплаган билимларимиз эскириб, кераксиз бўлиб қолмоқда.
Ўсиб келаѐтган ѐш авлодни ўзи учун керакли ахборотни интернет
тармоғидан қабул қилиши ва ахборотни аниқ ва тўғрилиги устида
мустақил тахлил қила билиш қобилиятини ўстириш муҳим аҳамиятга эга.
Ёшлар интернет тармоғидан ўзлари учун керакли маълумотга эга бўлиши
яхши, лекин интернет инсоннинг фикрлаш, идрок этиш қобилиятига
салбий таъсир этиш холатлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида эса
компьютер саводхонлиги китоб ўқишга бўлган эхтиѐжни йўқотмоқда.
Ёшларнинг
китобдан,
адабиѐтдан
узоқлашаѐтган,
кўпроқ
техникалашаѐтган қалби ижоддан ҳам узоқлашиб бориши мумкин. Ёшлар
шуни англаши керакки, китоб – хоҳ интернет нашридир, хоҳ босмадир –
барибир китоб. Китоб хақидаги маълумотларни эмас, ўзини ўқиш лозим.
Ахборот ҳеч нарсани чекламайди, маълумот беради холос. Оддий тил
билан айтганда, унда ҳеч қанақа одамгарчилик мезонлари йўқ,
одамийликка ўргатмайди. Шунинг учун ўсиб келаѐтган ѐш авлодга
адабиѐт, санъат, маданият, миллий қадриятларимиз ҳақида кўпроқ
маълумот бериб, уларни онги ва тафаккурини миллийлигимиз асосида
ўстириб бориш зарур. Ёшлар таълим-тарбиясига эътибор берганда,
биринчи навбатда уларнинг маънавий ҳаѐтини ўстириш, уларда соғлом
фикрни шакллантириш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга интернет
тармоқларида ѐшлар учун илм-зиѐ тарқатувчи, дунѐқарашини ижобий
томонга ўстирувчи сайтларни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Илм-фан ва
техника соҳасида эришилаѐтган ютуқлар жамият тараққиѐтга, хусусан
ѐшлар келажаги, эхтиѐж ва манфаатлари учун хизмат қилиши керак.
Ҳаѐтимизда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини кенг
жорий этилиши натижасида турли соҳаларни ахборотлаштириш, ѐшлар
фаолиятни
интеллектуаллаштириш,
интеграция
жараѐнларини
чуқурлаштириш
ва
таълим-тарбия
тизимидаги
ишларни
205
такомиллаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, замонавий ахборот
технологияларининг таълим жараѐнларига жорий этилиши ўз навбатида
талаба-ѐшларга касбий билимларни эгаллашларига, ўрганилаѐтган ҳодиса
ва жараѐнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини чуқур
ўзлаштирилишига, ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши
ҳисобига талабанинг мустақил фаолияти соҳасининг кенгайишига имкон
яратади ва уларда ахборот маданиятини шакллантиради. Шу билан бирга,
ўрганилаѐтган жараѐн ва ҳодисаларни компьютер технологиялари
воситасида тақдим этиш, ѐшлардан фан асосларига қизиқишни ва
фаолликни оширишга олиб келиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Барчамизга маълумки кейинги йилларда мафкуравий полигонлар,
одамларнинг онги ва дунѐқарашини турли зарарли ғоялар орқали вайрон
этиш кенг тус олмоқда. Шу билан бирга турли диний, этник ва бошқа ѐвуз
кучлар ўзларининг зарарли ғоялари билан ѐшларимизнинг қалби ва онгини
эгаллаш кузатилмоқда. Дунѐдаги ахборот курашлари оқибати ѐшларни
турли ғоявий ва мафкуравий тўсиқларга олиб келмоқда. Бундай
тўсиқларни олдини олиш учун ѐшлар орасида соғлом маънавий муҳитни
яратиш, уларни ахборот технологияларидан тўғри фойдаланишлари ва
таълим-тарбия жараѐнларини давр талаблари асосида янада кучайтириш
талаб этилади. Бундан ташқари муқаддас Ватанимизда инсон ҳамиша азиз
ва мўътабар бўлиб келган экан, бунинг замирида ѐшларга тинчликни
қадрлаш, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз шаъни ва ғурурини ҳимоя қилиб
яшашга ўргатиш зарурдир. Шу билан бирга Интернет тармоғи орқали
интерфаол хизматлар кўрсатишни ривожлантиришда аҳолининг барча
қатламлари, жумладан ѐшлар манфаатлари инобатга олиниши лозим.
Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш учун тегишли
корхона, ташкилот ва муассасалар миллий маданиятимиз, маънавий
қадриятларимиз, спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга
оширилаѐтган эзгу ишлар ҳамда қўлга киритилаѐтган ютуқлар аҳамиятини
очиб бериш бўйича ахборот манбаларини яратиш долзарбдир.
Хозирда барча янгилик ва ахборотларни тез қабул қиладиган ва
уларга мойиллиги кучли бўлган ѐшларни маънавий ва информацион
таҳдидлардан химоя қилиш, уларни доимий назоратга олган ҳолда бўш
вақтларини тўғри ташкил этишга кўмаклашиш, оилада ва таълим
муассасаларида улар билан кўпроқ шуғулланиш, уларнинг ҳаѐтларидаги
турли муаммо ва қизиқишларини ўрганиш ва бу жараѐнда уларга амалий
ѐрдам бериш барчамизнинг вазифамиздир. Жахонда кечаѐтган мураккаб
жараѐнлар, бугунги ахборот асри ѐшлар тарбиясига янада катта эътибор
баришни талаб этади. Бугунги ѐшлар ўзларининг асосий вақтларини
интернетга сарфлаб қўйиб, билим олиш, ўқиш, оила ва жамият олдидаги ўз
вазифаларини унутиб қўйишларига йўл қўймаслик керак.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги шиддат билан ривожланиб
бораѐтган ахборот технологиялари ѐшлар келажаги ва мустақил фаолияти
206
учун хизмат қилиши, шу билан бирга замонавий технологиялар ўсиб
келаѐтган ѐш авлоднинг салохияти ва иқтидорини юқори даражада
шаклланишига ѐрдам бериши, уларни интеллектуал маданиятини
оширишда амалий ѐрдам бериши, ахборот хуружи авж олаѐтган, ахборот
тарқатиш технологиялари такомиллашиб бораѐтган бир пайтда
мамлакатимиз тинчлиги, хусусан ѐшлар келажаги учун катта самара бўлиб
хизмат қилиши даркор. Бугунги замоннинг шиддати аҳолида ахборотга,
унинг қанчалик ҳақиқатга асослилигига боғлиқ экан, энг муҳими, инсон ўз
ақл идроки орқали яратган қулайликларидан оқилона фойдаланишга
эътибор қаратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |