1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ВА БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛИК



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet107/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   217
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ВА БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛИК 
СОҲАЛАРИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Хожиев Т.Қ
.
 – ЎзМУ доценти в.б.

ОТМда барча фанлар бўйича бўлаѐтган катта ўзгаришларнинг асосий 
мақсади таълим тизимида талабаларга берилаѐтган билим сифатини янада 
яхшилашга қаратилган бўлиб, унинг негизида жуда кўп омиллар қамраб 
31
Ralph Peters, «Constant Conflict», Parameters Quarterly, Pennsylvania, Summer 1997, pp. 
4-14


194 
олинган. Одатда, йўналишлар бўйича ўтишга мўлжалланган фанларнинг 
яқин келажакда ишлаб чиқаришдаги ва умуман олганда жамиятда тутган 
ўрнига қараб, қолаверса ҳозирда ва келажакда буларга бўлган эҳтиѐждан 
келиб чиққан ҳолда булар учун ўқув режада (ЎР) маълум бир ўқитиш 
соатлари ажратилади. Албатта, бу фанларни талабаларга етказадиган фан 
ўқитувчилари, яъни мутахассисларнинг тажрибаси ва билими бу ерда 
муҳим аҳамиятга эга. Аслида, фанни олиб борувчи мутахассис мавжуд 
бўлсагина бу предметларни ўқув режага киритиш тўғрисида фикр юритиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Кўп йиллардан буѐн етук кадрлари билан таянч 
олий ўқув юрти мақомини олган ОТМ учун бундай кадрларга бўлган 
муаммолар умуман олганда бўлиши мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. 
Лекин, бошқа ОТМлар учун бу бироз янги муаммоларни келтириб 
чиқариши аниқ. Баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, ЎРдаги баъзи бир 
фанлар шу йўналиш соҳасига яқин соҳанинг етакчи фан дарғалари учун 
ҳам киритилиши учраб туради. Аслида бу фаннинг бўлажак йўналиш 
мутахассислиги учун умуман зарурияти бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай 
ажабланарли ҳолатларнинг кам бўлсада мавжудлиги, ОТМдаги ислоҳ 
натижаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Кейинги пайтларда хориж тажрибаси кенг тарғибот қилинаѐтганлиги 
жуда яхши ва ўринли деб ҳисоблаш мумкин. Лекин, буни жуда 
эҳтиѐткорлик билан ва чуқур мулоҳазалар билан, катта меҳнат 
тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан ҳамкорликда олиб борилиши 
муҳим аҳамиятга эга. Бу сир эмас албатта, қисқа вақтларда хорижда ўқиб 
маълум бир тажриба ва даражаларга эришиб келган ѐш мутахассисларнинг 
ўз устоз профессор- ўқитувчиларига нимани қандай ўқитишни ўргатишга 
ҳаракат қилишди. Бу борада баъзи бир фанларнинг хорижда, Россияда 
эмас, хорижда ўқитилмаслиги боис бизда ҳам ўқитилмаслиги кераклиги 
ѐки фанларнинг номланишига катта эътибор берилиши натижасида баъзи 
бир фанларнинг оста-секин қисқатирилиши ва ЎРларнинг тўхтовсиз 
ўзгариш даврини бошлаб берди. Масалан, ЎзМУда факультетлараро 
деярли барча йўналишларда мавжуд бўлган Информатика бўйича 
дарсларнинг ўз-ўзидан камайиб кетиши, айниқса 2018-19 ўқув йилида 
умуман жуда кўп йўналишларда бу фаннинг ЎРдан олиб ташланишини 
қандай тушуниш керак? Буни ―Амалий математика ва компьютер таҳлили‖ 
кафедрасининг охирги тўрт йиллик юкламасидаги информатика билан 
боғлиқ бўлган фанларнинг юклама соатлари (2015/16 ў.й.- 8436с., 2016/17 
ў.й. -5952с., 2017/18ў.й.-5321с. ва 2018/19 ў.й.- 3436с., бундан 256 соати 
кечкига тегишли) ниҳоятда камайиб бораѐтганлиги билан тасдиқлаш 
мумкин. Айниқса, 2018/19 ўқув йилида йўналишлар сони янада кўпайган 
бўлсада, аксинча информатика бўйича ўқув соатлари анча камайганлиги 
ўринли эътирозга сабаб бўлмоқда. Лекин бир неча марта бир қанча тор ва 
кенг доирадаги нуфузли давра суҳбатларида ва бевосита учрашувларда 
бундай эътирозларга нуфузли масъулларнинг жавоби бир хил бўлиб, у ҳам 


195 
бўлса ―хорижда бундай Информатика номли ѐки бунга яқин фан йўқ, 
қолаверса буни мактабда, коллежда ва лицейда ҳам ўтишади, яна сизлар 
буни қайтадан ўтасизларми‖ деган жавоб билан чекланишмоқда. Буни 
қандай тушуниш керак, хорижда ўқиб келган, биз кутган мутахассислар ва 
ЎРни шакллантираѐтган масъул шахслар томонидан берилган жавоблар 
шундай бўлса. Қаранг, математика, физика ѐки бошқа шунга ўхшаган 
классик фанлар ҳам мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиладику, яна 
ОТМда ҳам ўқитилади. Нега энди худди шу фанлар сингари ўқитилган 
информатика ОТМда ўқитилмаслиги керак экан? ДТСда айтиб 
ўтилганидек, ОТМгача информатикани ўрганиш ва тўлиқ ўрганиш 
босқичи кўзда тутилган бўлса, ОТМда уни йўналишлар бўйича қўллаш 
босқичи кўзда тутилганлиги бежиз бўлмаса керак. Лекин, амалда эса 
ҳаттоки фаннинг ўзи ҳам олиб ташланмоқда. Эътибор берайлик, замон ва 
жамият, келингки барча соҳада ахборот технологияларига эҳтиѐж ошиб 
бораѐтган бир пайтда ОТМда бундай фанларга жой топилмаса, буни 
кимдан сўраш керак, яна кимга тушунтириш керак? Ҳаммага маълумки, 
ҳозирги кунда замонавий компьютерларсиз тараққиѐтни тасаввур қилиб 
бўлмайди. Аммо, мактабда 6- синфда 17 соатга мўлжалланган ―Матн билан 
ишлаш дастурлари‖ номли ѐки 8- синфда эса 17 соатга мўлжалланган 
―Электрон жадваллар‖ номли мавзулари наҳотки ДТСдаги ўрганди деган 
натижавий хулосага олиб келса? Келинг шундай деб ҳам кўрайлик, ахир 
ОТМда талабанинг бакалавриатдаги 3-4 йиллик ўқиши давомида ахборот 
технологиялари бўйича ЎРда алоҳида фан сифатида бўлмаслиги уни 
ахборот технологияларидан янада узоқлашишига олиб келмайдими? Бу 
даврда эса ахборот технологияларининг янада мукаммаллашиши ва 
ўзгариши ҳам ҳаммага маълум. Натижада ўртача ҳар 2-3 йилда янгиланиб, 
ўзгариб бораѐтган операцион системалар ва улар билан биргаликда 
ўзгараѐтган аппаратли қисмлар эса фойдаланувчилардан, яъни нафақат 
талабалардан, балки фан ўқитувчиларидан ҳам мунтазам равишда ўз 
устида шуғулланиб боришни талаб қилади. Масалан, баъзи бир фанлар 
билан таққослаганда бундай ўзгаришларнинг деярли йўқлигини ва 
ҳаттоки, бундан кейин ҳам шундай ўзгармасдан давом этишини айтиш 
мумкин. Лекин бу даврдаги АКТ бўйича бўлган ўзгаришларни ниҳоятда 
катта эканлигини ҳамма билади. Бўлажак мутахассис учун АКТнинг ўрни 
тўғрисидаги мулоҳазамизни аниқроқ қилиб мисоллар билан айтсак, 
ЎзМУда кимѐ, география, тарих ва бошқа бир қанча янги йўналишларда 
ҳам информатика фани киритилмаган. Демак, мана шу ЎР амал қиладиган 
муддатдаги бакалавриат талабалари бу предметни умуман ўқишмайди. 
Наҳотки, бўлажак мутахассис, айни вақтда талаба, мактабда информатика 
бўйича ўрганиб келган билими билан ўзининг йўналиши соҳасидаги 
муаммоларни компьютердан фойдаланмасдан туриб бажара олса ѐки 
кутилганидек етук кадр бўла олса?


196 
Хулоса қилиб айтганда, АКТни ҳамма соҳаларда янада кўпроқ 
қўллаш ва ривожлантиришлар бўйича қабул қилинган қарорлар ва 
фармонларга кўра ОТМда АКТнинг қандай ном билан ўқитилишидан 
қатъий назар ўқитилиши, унинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ва 
бунда тутган ўрни тўғрисида чуқурроқ мулоҳаза юритилса мақсадга 
мувофиқ бўлар эди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish