1- гурух — инглиз тилида сўзлашувчи давлатлар (Австралия, AҚШ, Буюк Британия, Канада, Янги Зеландия).
2- гурух — Герман мамлакатлари (Австрия, Германия, Швейцария).
3- гурух — Ғарбий Европа мамлакатлари (Бельгия, Франция, Италия, Португалия, Испания).
4- гурух — Скандинавия мамлакатлари (Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция).
5- гурух — Лотин Америкаси мамлакатлари (Аргентина, Чили, Колумбия, Мексика, Перу, Венесуэла).
6- гурух — Яқин Шарқ (Греция, Туркия, Эрон).
7- гурух — Узоқ Шарқ (Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Вьетнам).
8- гурух — Араб мамлакатлари (Бахрайн, Қувайт, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари).
Мустақил давлатлар (бошқа мамлакатлар билан яқин ўхшашлиги йўқ — Япония, Хиндистон, Исроил)1.
Бу рўйхат жузъий камчиликлардан холи эмас. Жумладан, ундан бугунги жахон иқтисодиётида етакчи ўринга эга Хитой, шунингдек, Африка, Шарқий Европа, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўрин олмаган.
Шундай бўлса-да, тили, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари нисбатан ўхшаш мамлакатларни гурухларга ажратиш халқаро майдонда тардбиркорлик билан шуғулланаётган менежерлар учун фойдадан холи эмас.
Персонални бошқаришда миллий ўзига хосликнинг хусусиятлари қуйидаги жадвалда Америка Қўшма Штатлари ва Германияда персонални бошқариш хизматлари функциялари (4.4- жадвал)ни таққослашда яққол намоён бўлади.
Ушбу жадвалдан АҚШ ва Германия корхоналарида персонални бошқаришда ўхшашликлар кўплигига қарамасдан, улардаги фарқларни хам англаш қийин эмас. Хусусан, Германияда „Маъмурий фаолият" функцияси алохида ажратиб кўрсатилгани тасодифан эмас. Чунки, Германияда иш берувчилар ва ишга ёлланувчилар ўзаро муносабатларини алохида мувофиқлаштириб туришга қаратилган федерал ва ер тузилмаларининг меъёрий хужжатлари мавжуддир.
Жахонда машхур компания ва фирмаларнинг персонални бошқариш тизимини яратишда ўз тамойиллари мавжуд. Жумладан, „Apple" компаниясида бошқарув персонали имкони борича кам сонли бўлишига катта эътибор берилади. Бунинг учун бу ерда ахборот технологияларидан жуда кенг қўлланилади. „Apple" xap бир ходими бозор талабига қатъий риоя этган холда иш кўриши зарур. Улар учун энг юқоридан энг паст хизмат даражасигача компания фаолияти учун юксак шахсий масъулият хисси жуда ривожланган.
„Phillips" компаниясида эса персонални бошқариш иш билан банд бўлганлар миқдори хисобга олинган холда 3—4 босқичлидир. Шундай бўлишига қарамасдан хамма бўғиндаги бошқарув ходимлари ишлаб чиқариш, бозор мухити ўзгариб туришига жуда мослашувчан.
IBM, „Apple" каби компаниялар персонал учун ўз корхоналари нуфузини бутун чоралар билан оширишга қаратилган махсус тарбиявий дастурларни ишлаб чиққанлар. Бу дастурларда компания ўз ходимларидан корхона нуфузини кўтариш учун ўзларини хам ишлаб чиқаришда, хам ишлаб чиқаришдан ташқарида қандай тутишлари, ахлоқий мезонлар батартиб кўрсатиб берилган.
Шу муносабат билан „Lufthansa" (Германия) акциядорлик компаниясини бошқаришнинг асосий тамойиллари диққатга сазовордир. Улар қуйидагиларда баён этилган:
1. Биз хизмат кўрсатувчи корхона хисобланамиз.
2. Биз хам ички, хамда халқаро хаво йўлларида хизмат кўрсатадиган немис корхонаси хисобланамиз.
3. Биз йўловчилар ва юкларни манзилга иложи борича ишонарли, мунтазам ва аниқ етказиб берамиз.
4. Биз хизматларимизни Германия иқтисодиёти эхтиёжларига йўналтирамиз.
5. Биз илмий қарашларни хисобга олган холла ишлаймиз.
6. Жахондаги энг яхши хаво йўлларига тааллуқли бўлиш — бизнинг мақсадимиздир. Бунинг учун биз:
— авиация сохасидаги малакамизга;
— техник аниқликка;
— хизмат кўрсатишга доимо тайёр эканлигимизга таянамиз.
7. Биз мижозларимизга, айниқса ишбилармонларга ерда ва хавода энг яхши хизматни таклиф этамиз.
8. Бизнинг мақсадимиз — ходимларни ижтимоий химоя билан таъминлашдир.
9. Бизнинг мақсадимиз — сармоя эгаларига тегишли фойда олишни таъминлашдир.
10. Биз ишончли шерикмиз.
11. Бизнинг хулқимиз бизнинг хатти-харакатларимизда намоён бўлади.
12. Биз ўзимизнинг ишончли эканимизни сифатли ва юксак хизмат кўрсатиш даражамиз барқарорлигида намоён қиламиз.
Персонални бошқаришда жахонда тўпланган ва катта самара келтираётган тажрибалардан оқилона, махаллий хусусиятларни хисобга олган холда фойдаланиш муваффақият калитидир.
Қисқача хулосалар
Тамойил (принцип) — қарор қабул қилишда хисобга олиниши ёки амал қилиниши зарур бўлган илмий асос, қоида хисобланади. Персоналга рахбарлик бошқарув функцияси сифатида бошқа барча функцияларни ягона бирликка бирлаштириши, мувофиқлаштириши, ўзаро боғлаши, интеграция қилиши керак.
Инсон ресурсларидан корхона ва ходим манфаатларини мувофиқлаштирган холда фойдаланишни таъминлайдиган шахсни ривожлантириш устуворлигини эътироф этиш Персонални бошқаришнинг энг асосий тамойилидир.
Бошқарув функцияси — бошқарув фаолиятининг алохида тури хисобланиб, бошқарув сохасида мехнат тақсимоти ва ихтисослашувига асослангандир.
Бошқарув услублари — ишлаб чиқаришни бошқариш мақсадларига эришиш учун персоналга бошқарув таъсири ўтказиш воситаларидир.
Корхона персоналини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ушбу корхонада таркиб топган фаолият тури, вазифалар тақсимотига боғлиқдир.
Персонални бошқаришнинг оддий ташкилий тузилмаси икки даражали тузилма бўлиб, кичик корхона ёки йирик компания ва фирмаларнинг турли бўлим ва филиалларига хосдир. Бундай тизимда юқори (рахбар) ва қуйи (ижрочи) даража мавжуддир.
Хозирги вақтда амалда бўлган меъёрлар 1 минг кишилик мехнат жамоасига 10 нафар персонални бошқариш ходимининг тўғри келишини кўрсатмоқда. Одатда, уларнинг 6 таси махсус олий маълумотга, 4 таси тўлиқсиз олий маълумотга эга бўлиши талаб қилинади.
Умуман олганда, персонални бошқариш хизмати ходимларининг сони компания ва фирмаларда иш билан банд бўлганларнинг 1 — 1,5 фоизини (япон корпорацияларида 2,5 фоизни) ташкил этади.
Савол ва топшириқлар
1. Персонални бошқариш тамойиллари деганда нимани тушунасиз?
2. Персонални бошқаришга оид қандай ёндашувлар мавжуд?
3. Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини тушунтириб беринг.
4. Бошқарувнинг қандай услубларини биласиз?
5. Персонални бошқариш вазифа ва функцияларини изохланг.
6. Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик услублар таснифига нималар киради?
7. Персонални бошқариш хизмати деганда нимани тушунасиз?
8. Персонални бошқаришнинг гурухли (матрицали) ташкилий тузилмасининг мохиятини тушунтириб беринг.
9. Персонални бошқариш хизмати функцияли тузилмасига қайси бўлимлар киради?
10. Персонални бошқаришда чет эл тажрибаларини ўрганишнинг мохиятини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |