Ичан–Қалъа ҳудудида олиб борилган археологик қазишма объектлари
Ассалому алайкум!
Сиз Хива шаҳрининг ёшини аниқлаш мақсадида олиб борилган археологик қазишмалар ўтказилган маълум ҳудудлардан биринчисининг олдида турибсиз. Бу археологик қазишма ишлари 1984 - 1995 йиллар давомида олиб борилган. Мақсад – шаҳарнинг қурилиш жиҳатлари, мудофаа тузилмалари ва биринчи бор аҳоли яшай бошлаган давр каби бир қанча муаммоларни ўрганиш эди.
Илк бора Қазишма ишлари Кўҳна Арк ( бу жойда 10-та қурилиш даври аниқланди) хонлар қароргоҳи Кўҳна Аркнинг шимоли – ғарбий бурчагида жойлашган Оқ шайх бобо кўшки этагида олиб борилди.
Бу ердан эрамиздан аввалги I минг йиллик ўрталарига оид шаҳарнинг илк кўринишини кўрсатувчи девор қолдиқлари, ҳунармандчилик буюмлари ва хар хил даврларга оид ғиштлар, қурол – ёроғ бўлаклари топилган.
1984-1985 йилларда ўтказилган қазишмалар натижасида милоддан олдинги VI-V асрлардан бошлаб, ХIV асрнинг охиригача шаҳарда етти марта ҳаёт гуллагани ва тушкунликка тушгани исботланди.
Археолог олимлар топилган ашёвий буюмларга, сақланиб турган қалъа деворининг қурилиш даврига асосланиб, Хива шаҳрининг эски номи Хейконик бўлган Полвонёп канали бўйида, эрамиздан аввалги VI-V асрларда бунёд қилинганини исботлашди.
Деворнинг баландлиги 7–8 метр, қалинлиги пастида 8–10, тепада 2-3 метрни ташкил қилади. Душмандан ҳимояланиш чоғида қалъа девори устида аравада юриш имкони бўлган.
Иккинчи Қазишма ишлари Ичан қалъа деворининг шимоли – ғарбий бурчагида 10-14 кв. метр майдонда олиб борилди. Бу жойда бешта курилиш даври аниқланган. Айнан қалъа деворининг пойдеворида 8 х 2 метрлик зовурда ҳам қазиш ишлари бажарилди. Иш давомида тўртта маданий қатламдаги мудофаа деворлари қолдиғи топилди, узунлиги 20 метр, баландлиги 0,35-1,37 м бўлган иккита пахса девор, жумладан қум устига хом ғиштлардан (ўлчамлари 49-42 см, 41х 43 см, 9 х 13 см) қурилган девор қолдиғи ўрганилди.
Археолог олимлар топилган ашёвий буюмларга, сақланиб турган қалъа деворининг қурилиш даврига асосланиб, Хива шаҳрининг эски номи Хейконик бўлган Полвонёп канали бўйида, эрамиздан аввалги VI-V асрларда бунёд қилинганини исботлашди.
Деворнинг баландлиги 7–8 метр, қалинлиги пастида 8–10, тепада 2-3 метрни ташкил қилади. Душмандан ҳимояланиш чоғида қалъа девори устида аравада юриш имкони бўлган.
Учинчи Қазишма ишлари давомида Ичан қалънинг жануби – шарқий бурчагида 5-37 кв. метр майдон ўрганилди. Бу жойда 9 та қурилиш даври аниқланди. Олдинги қазишмалар сингари бу ерда ҳам антик давр девори ва минорасининг бир қисми аниқланди. Минора тўғритўртбурчакли. Унинг қум устида пахсадан тикланган 1,1-1,2 метр баландликдаги девори топилди. Бу деворнинг устига хом ғишт терилган. Минора ичидаги хона (3-2,5м) пастги қисми сатҳигача хом ғишт билан ўралган ва қум билан тўлдирилган. Бу ерда милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталаридан қолган хумча бўлаклари топилди.
Иккинчи давр қуйи катламдан топилган буюмлар чамаси, шу даврга келиб, Ичан қальанинг бутун мудофаа тизими янги шаҳарсозлик ютуқлари асосида тубдан таьмирланганини исботлайди.
Шундай қилиб, археолог олимлар топилган ашёвий буюмларга, сақланиб турган қалъа деворининг қурилиш даврига асосланиб, Хива шаҳрининг Полвон ёп канали (эски номи Хейконик) бўйида эр. ав. VI–V асрларда бунёд қилинганлигини исботлашди.
Деворнинг баландлиги 7–8 метр, қалинлиги пастида 8–10, тепада 2-3 метрни ташкил қилади. Душмандан ҳимояланиш чоғида қалъа девори устида аравада юриш имкони бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |