1. Ота дарвоза Ассалому алайкум!



Download 240 Kb.
bet11/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#681683
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ичан калъадаги ёдгорликлар узбек тилида

31. Боғча дарвоза

Шаҳар деворининг оламнинг тўрт томонига қарата қурилган тўртта дарвозаси бор.


Шимолий дарвоза олдида хоннинг боғчаси ва боғча ҳовузи бўлгани учун Боғча дарвоза, Урганчга шу дарвозадан чиқилгани учун Урганч дарвоза номлари билан аталган. Дарвоза ХVIII аср охирида қурилган ва ХIХ ўрталарида Раҳимқулихон томонидан таъмирланган. Дарвоза ички тузилиши шимолдан жанубга чўзилган кўп хонали иморат бўлиб, шаҳар ҳимояси вазифасини бажарган. Дарвоза кечалари беркитиб қўйилган. Дарвозани қадимда ўнга яқин миршаблар қўриқлашган ва уларнинг маоши тўрт тилладан ўн тиллагача бўлган.
Боғча дарвозанинг ички қисми иккита катта гумбаз ва ўрта йўлак чеккаларидаги тўртта хонаси кичик гумбазлар билан бостирилган. Бу хоналар қадимда божхона, қоровулхона вазифаларини бажарган.
Бугунги кунда дарвоза ичида дўкон ва сартарошхона ишлаб турибди.
33. Дўст аълам мадрасаси

Дўст аълам мадрасаси шаҳар ўртасидаги Араб Муҳаммадхон мадрасаси ёнида бўлиб, ХХ аср охирларида қурилган. Бош пештоғи ғарбга қаратилган бу мадраса бурчакларида миноралари бўлган тўртбурчак шаклда битказилган. Анъанавий мадрасалардан фарқли ўлароқ, бу мадрасада битта ўқув хонасининг ўзи қишги масжид вазифасини ҳам бажарган. Ёзги масжид анъанавий усулда ҳовлининг жанубий томонида жойлашган. Бир хонали ҳужралари балхи усулида бостирилган.


Мадраса кошин безаклар билан безатилмаган. Бугунги кунда унда ёғоч ўймакорлиги мактаб – устахонаси жойлашган.
34. Оллоқулихон мадрасаси

Ушбу 99 ҳужрадан иборат тўғри тўртбурчак тарҳли мадраса икки қаватли бўлиб, пештоғи ғарб томондаги Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасасига «қўш» қилиб қурилган.


Бош тарзини миён-сарой, масжид ва дарсхона ҳамда 2 қаватли ҳужралар эгаллаган. Эшикдаги ёзувда бинонинг курилган санаси сақланган. Ҳовли томони ўзига хос, ундаги 2 қаватли қатор ҳужралар Полвон дарвозанинг кичик гумбазлари устига ва қисман Тим гумбазлари чеккасига жойлашган. Масжид ва дарсхона тузилиши бир хил. Усти ярим айлана шаклидаги пастак гумбаз билан ёпилган. Деворларидаги чуқур равоқлар ҳисобига хона кенг кўринади. Мадраса ғарбида жойлашган айвондаги ёзги масжиднинг меҳроби ганчли муқарнасдан «ироқи» услубида безатилган.
Мадраса замонасининг обрўли ўқув марказларидан бўлиб, унда турли миллат вакиллари ўқиган. Бу мадрасада қозоқ ва туркман домлалар дарс берганлигига қараганда, кўпчилик талабалар ҳам туркман ва қозоқ болалари бўлишган. Оллоқулихон талабаларини китоб билан таъминлайдиган бу мадрасанинг кутубхонасига унинг ёнидаги Карвон сарой ва Тимдан тушадиган даромадни ҳам қўшимча вақф қилиб берган.
Мадраса пештоқидаги битикда шундай ёзилган: “Аллоҳ таолонинг шарофати билан бу серфайз макон, хайр ва баракалар кони, Муҳаммад Раҳим подшоҳи ғозийнинг (унинг қабри нурли бўлсин) ўғли ҳазрати улуғ султон ва ҳурматли ҳоқон Абулғозий Аллоҳқули Хоразмшоҳ (унинг давлати мангу давом этсин) буйруғи билан бино этилди. Сана 1250“.
Мадраса пештоғи бўйлаб П шаклида ниҳоятда чиройли ва шунинг билан қийин ўқиладиган сулс хати услубидаги ёзувда Қуръони Каримнинг Фатҳ (ғалаба) сураси ёзилган.
Мадрасага Ҳунармандчилик уюшмаси ва фольклор қўшиқчилик ансамллари жойлашган.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish