37. Тошҳовли саройи
Хивадаги машҳур, ҳали ҳануз жаҳон аҳлини лол этиб келаётган Тошҳовли саройи 1829-1839 йилларда Оллоқулихоннинг амри билан вазир Муҳаммад Яъқуб меҳтар лойиҳаси асосида қурилган. Бу сарой Хивадаги иккинчи Арк, ҳукмдор – хоннинг қасри сифатида қурилган. Пишган ғиштлардан қурилган Тош ҳовлининг номи бинонинг ўзига хос плани ва архитектурасидан келиб чиққан. Қадимда бинолар хом лой ва каркас (чўбин) ёғочдан қурилгани учун умри қисқа эди. Кейинчалик ғиштни хумбузларда пишириб, тошдан иморатлар қурила бошланган. Шунинг учун уларни бир-биридан ажратиш учун номлар пайдо бўлиб, “Тош” сўзи кўп иморатларга қўйиладиган бўлган. Масалан, Тош кент, Тош ҳовуз, тош масжид.
Тош ҳовли саройи учта катта ва бешта кичик ҳовли, икки қаватли айвон ва хоналардан иборат. Дастлаб ҳарам, сўнгра меҳмонхона, кейинчалик арзхона ҳовлилари битказилган. Ҳарамда хоннинг оиласи яшаган бўлса, меҳмонхона четдан келган элчи, туркман сардори ва қорақалпоқ бийлари каби улуғ меҳмонларга хизмат қилган. Арзхонада фуқоранинг арзи-доди тингланса, хориждан келган элчилар расман шу ерда қабул қилинган.
Арзхона
Тошҳовли саройида хоразмлик меъмор, наққош, кошинпаз, ёғоч ва мармар ўймакорлиги усталарининг энг чиройли ишлари ўз аксини топган. Саройнинг нақадар чиройли эканини уни кўриш билангина тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳақда сарой қурилиши вақтида замонасининг фозиллари кўплаб шеърий тарихлар айтганлар. Уларнинг айримлари сарой ичидаги кошин безакларга битилган.
Жумладан, Арзхона айвонининг деворларига битилган ёзувлардан бирида шундай таърифланади,
Саҳнидаги ғиштлари фақат олтин-кумуш эмас,
Бошдан оёқ лаълу марварид билан зийнатланган.
Тошҳовлидаги кўринишхона ёки қабулхона деб ном берилган Арзхона ҳам Кўҳна аркдаги каби баланд айвонли ҳовли бўлиб, унинг ҳам айвони олдида баланд юмалоқ супа қурилган. Бу супа устига ўтов ўрнатилган бўлиб, унда меҳмонларга зиёфат берилган.
Саройнинг Меҳмонхона қисми
Меҳмонхона хоннинг ҳурматли меҳмонлари учун қурилганини шундан ҳам билиш мумкин-ки, ҳатто хориждан келган элчилар ҳам бирон бойнинг ёки амалдорнинг уйига туширилган. Хон қачон қабул қилишини айтгандан кейингина у саройга таклиф қилинган. Хонликдаги туркман сардорлари ёки қозоқ ва қорақалпоқ бийлари каби ҳурматли меҳмонларнинг пойтахтда ўз дўстларининг борлиги улар учун меҳмонхона заруратини туғдирмас эди. Хон ўзи истаса уларни меҳмонхонага таклиф этарди. Бу ҳовлининг қурилиш таърифини Меҳмонхона айвони деворининг кошинларидаги ёзувлардан билиш мумкин, уларда жумладан шундай дейилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |