“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий-электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
www.interfinance.uz
9
Инвестицион
фаолиятнинг
бошқа
пул
тушумлари
Инвестицион фаолиятнинг бошқа пул
тўловлари
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл)ни тузиш мақсадида 9-БҲМСга
мувофиқ
молиявий фаолият
- бу хўжалик юритувчи
субъектнинг фаолияти
натижасида хусусий капитал ва қарз маблағлари миқдорлари ва таркибида
ўзгариш қилиши мумкин бўлган фаолият.
Демак, молиявий фаолият натижасида
корхона хусусий капитали ва
мажбуриятларининг ҳажми ҳамда таркибида ўзгаришлар содир бўлар экан.
Бундай фаолият билан боғлиқ вужудга келадиган пул маблағлари ҳаракати «Пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» (4-шакл)нинг «молиявий фаолият» бўлимида
акс эттирилади. Молиявий фаолият билан боғлиқ пул маблағлари ҳаракати
тўғрисидаги ахборотлар шунинг учун зарурки, улар пул маблағларининг
келгусидаги ҳажмини башорат қилишга имкон беради.
7-жадвал
Молиявий фаолият бўйича пул маблағларининг ҳаракати
Пул
киримлари
Пул тўловлари:
Олинган фоизлар
Тўланган фоизлар
Олинган дивидендлар
Тўланган дивидендлар
Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал
билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан
келган пул тушумлари
Хусусий акциялар
сотиб олингандаги
пул тўловлари
Узоқ
ва қисқа муддатли қарзлар бўйича пул
тушумлари
Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва
қарзлар бўйича пул тўловлари
Узоқ муддатли ижар (молиявий лизинг) бўйича
пул тушумлари
Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг)
бўйича пул тўловлари
Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари
Молиявий фаолиятнинг бошқа пул
тўловлари.
Шундай қилиб, молиявий ҳисобот халкаро стандартлари (МҲХС) ва миллий
стандартлар бўйича молиявий фаолиятни таърифлашдаги асосий фарқ МҲХС га
мувофик молиявий фаолият қисқа муддатли инвестициялар каби узоқ
муддатлиларни ҳам ўз ичига олади. Айни пайтда миллий стандартлар молиявий
фаолиятга фақат қисқа муддатли инвестицияларни киритади. Баён қилинганлар
муносабати билан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни МҲХС асосида тузишда
молиявий фаолиятнинг тегишли таърифидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Пул иштирок этмайдиган муомалалар. Кўпчилик
фаолият турлари пул
маблағларига таъсир кўрсатади, натижада, ҳисоботда уларнинг турлари бўйича
бўлим ажратилиб акс эттирилади.
Айни пайтда операцион, инвестицион ва
молиявий фаолият билан боғлиқ айрим муомалалар пул
маблаглари харакатига
таъсир курсатмайди. Моддий ва номоддий активларга айирбошлаш учун
акциялар ва облигациялар чиқариш ёки узоқ муддатли активларни бошқа узоқ