“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий-электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
www.interfinance.uz
1
О. Машарипов, - ТМИ,
“Аудит” кафедраси и.ф.н., доцент
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИНГ АХБОРОТ
ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ТУЗИШ УСЛУБИЯТИ
Аннотация:
Мақолада “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”ни тузишда
корхона стандарт жадвал кўринишидаги кўрсаткичларнинг белгиланган
шаклини ишлаб чиқиш ва ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг техник
жиҳати алохида эътибор қаратилган.
Таянч сўзлар:
актив пассив муомалалар, асосий фаолият, операцион
фаолият, молиявий фаолият, бухгалтерия ҳисоби, булгалтерия ҳисобининг
халқаро стандартлари,пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобат, молиявий ҳисобот,
молиявий ахвол, ички айланмалар, молиявий менежмент.
Аннотация:
В статье расматриваеться вопросы составления и
разработки стандартной таблице показателей“Отчеть движения о денежных
средств и особое внимание удалено техничекие аспекта показателей отчетов.
The summary:
In this article described question of composing and doing
standard tables devoting to “Cash flow statement” and carefully paid attention to the
technical aspects of indications of statement.
Ключевые слова:
операции актив-пассив,основной деятельность,
операционной деятельность, финансовой деятельность,бухгалтерский учет,
международные стандарты бухгалтерского учета, отчеть движения о
денежных средств,финансовый отчетность,финансовое положение,внутренные
обороты,финансовый менежмент.
Key words
:
active and passive operations, main activity, operation activity,
financial activity, accounting, balance equity, international accounting standards, cash
flow statement, financial statement, internal cycle, financial management.
Молиявий ҳисоботнинг Халқаро стандартларида корхона молиявий
аҳволининг ҳакиқий ўзгаришини бевосита тавсифлайдиган ахборотларни очиб
бериш назарда тутилади. Бунда ҳисобот тузиш чоғида пул маблағлари ва
уларнинг эквивалентларини ташкил этувчи моддалар ўртасидаги ҳаракат билан
боғлик пул оқимлари ҳисобот кўрсаткичларига киритилмаслиги лозим, деган
талаб кўйилади. Бундай тоифадаги соф пул оқимлари корхона пул
муомалаларини назорат қилиш ва тартибга солишнинг реал объектини кўрсатади.
Бунда корхонанинг молиявий аҳволига ташқи таъсир кўрсатмайдиган, ички
айланмалар қавс ичида кўрсатилади.
Лекин, молиявий назорат мақсадида, ялпи пул маблағлари оқимини акс
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий-электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |