Немисчамоделдаги асосий иштирокчилар Германия банклари ва кам даражада немис корпорациялари акциядорлик жамиятларини бошқаришнинг немисча моделида асосий иштирокчилар ҳисобланишади. Японча моделдаги каби бу ерда ҳам банк бир неча ролни ўйнайди: у акциядор ва кредитор, қимматли қоғозлар ва қарз мажбуриятларининг эмитенти, депозитарий ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларида овоз берувчи агент сифатида иштирок этади. 1990 йилда Германиянинг учта йирик банки (“Deutsche Bank”, “Dresdener Bank” ва “Commtrzbank”) 100 та йирик немис корпорацияларидан 85 тасининг кузатув кенгашлари таркибига кирди.
Германияда корпорациялар ҳам акциядорлар ҳисобланишади ва бошқа аффилланмаган корпорацияларда, яъни ўзаро боғлиқ корпорацияларнинг муайян гуруҳига тегишли бўлмаган корпорацияларда узоқ муддатли қўйилмаларга эга бўлишлари мумкин. Ушбу ҳолат японча моделга ўхшайди, лекин унда банклар ҳам, корпорациялар ҳам асосий институционал сармоядорлар бўла олмайдиган инглиз-америкача моделдан тубдан фарқ қилади.
Ишчилар (хизматчилар) вакилларининг кузатув кенгаши таркибига киритилиши немисча моделни инглиз-америкача моделдан ажратиб турувчи яна бир фарқ ҳисобланади.
Немисча моделдаакцияларга эгалик қилиш таркиби Германияда банклар ва корпорациялар асосий акциядорлар ҳисобланишади. 1990 йилда корпорациялар немис фонд бозорининг 41 фоизига ва институционал сармоядорлар (асосан, банклар) 27 фоизига эгалик қилишди. Масалан, пенсия фондлари (3%) ёки якка тартибдаги акциядорлар (4%) каби институционал агентлар Германияда муҳим рол ўйнамайди. Ўша йили хорижий сармоядорлар бозорнинг 19 фоизига эгалик қилишди; ҳозирги вақтда уларнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришнинг немис тизимига таъсири ортиб бормоқда.
Немисча моделда Бошқарув (“Vorstand”) ва кузатув кенгаши (“Aufsichtsrat”)нинг таркиби Икки палатали бошқарув - немисча моделнинг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Немис корпорациялари кузатув кенгаши ва Бошқарув томонидан бошқарилади. Кузатув кенгаши Бошқарувни тайинлайди ва тарқатиб юборади, раҳбарият қарорларини тасдиқлайди ва Бошқарувга тавсиялар беради. Кузатув кенгаши одатда ҳар ойда бир марта мажлис ўтказади. Корпорация Уставида Кузатув кенгашида тасдиқланиши талаб этиладиган ҳужжатлар кўрсатилади. Бошқарув корпорациянинг фаолиятига кундалик раҳбарлик қилиш учун масъул.
Бошқарув мутлақо корпорация ходимларидан таркиб топади. Кузатув кенгаши таркибига фақат ишчилар (хизматчилар) вакиллари ва акциядорлар вакиллари киритилиши мумкин.
Кузатув кенгашининг таркиби ва сони саноат демократияси тўғрисидаги ва хизматчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар билан белгиланади; ушбу қонунлар ишчилар (хизматчилар) томонидан сайланадиган вакиллар сони ҳамда акциядорлар томонидан сайланадиган вакиллар сонини ҳам белгилаб беради.
Кузатув кенгашининг сони қонунда белгилаб қўйилади. Кичик корпорацияларда (500 дан кам ходимлари бўлган) акциядорлар бутун Кузатув кенгашини сайлайди. Ўрта корпорацияларда (корпорациянинг ўлчами фондлар ва маблағларнинг миқдорига ва ходимлар сонига боғлиқ) ходимлар 9 кишидан иборат Кузатув кенгашининг учдан бир қисмини сайлашади. Йирик корпорацияларда ходимлар 20 кишидан иборат Кузатув кенгашининг ярмини сайлашади.
Немисча моделни япон ва инглиз-америкача моделдан ажратиб турувчи иккита фарқ мавжуд:
Кузатув кенгашининг сони қонунда белгилаб қўйилади ва ўзгармайди.
Кузатув кенгашига корпорация ишчилари (хизматчилари)нинг вакиллари киради.
Кузатув кенгашига инсайдерларнинг киритилмаслиги унга фақат аутсайдерлар киритилишини англатмайди. Акциядорлар томонидан сайланадиган Кузатув кенгашининг аъзолари одатда банклар ва корпорациялар вакиллари, яъни йирик акциядорлар ҳисобланишади. Уларни “афилланган аутсайдерлар” деб аташ тўғрироқ бўларди.