1. Молиявий назоратнинг моҳияти ва функциялари



Download 97 Kb.
bet1/3
Sana12.06.2022
Hajmi97 Kb.
#658028
  1   2   3
Bog'liq
Молиявий назорат 2


Молиявий назорат.


Режа:


1. Молиявий назоратнинг моҳияти ва функциялари.
2. Молиявий назоратни амалга ошириш принциплари.
3. Молиявий назоратни амалга оширишнинг шакллари ва усуллари.


1. Молиявий назоратнинг моҳияти ва функциялари.
Молиянинг бошқа иқтисодий категориялардан узига хослиги унинг иқтисодий категория сифатида назорат функциясини бажариши ҳисобланади. Пул даромадлари ва фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг инструменти ҳисобланувчи молия тақсимлаш жараёнини объектив аксэттириб беради. Молиянинг назорат функцияси марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини ташкил қилиниши ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича ЯИМни тақсимланиш жараёнида пайдо булади.
Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий назорат ижтимоий ва хусусий такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ривожланиши, илмий техник тараккиётни тезлашуви, иқтисодиётнинг барча соҳаларида сифат кўрсаткичларини яхшиланишини таъминлашга йўналтирилгандир. Молиявий назорат ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини ҳамраб олади. Чунки молиянинг тақсимлаш объекти ЯИМ ҳисобланиб ЯИМ умумитй тарзда 2 қисмдан ташкил топади: Моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳалари. Молиявий назорат жамият иқтисодиётидаги иқтисодий самарадорликни ра\батлантириш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан окилона фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини имконият даражасида иқтисод қилишга йўналтирилган.
Молиявий назоратнинг муҳим вазифаларидан бири молиявий масалалар бўйича қонунчиликка риоя қилиш, хужалик субъектларининг бюджет тизими, кредит тизими, солиқ тизими ҳамда корхона ва ташкилотлар билан заро ҳисоб китоблар ва туловлар бўйича узаро молиявий мажбуриятларга аниқ риоя қилишни текшириш ҳисобланади.
Молиявий назорат одатда 2 асосий жиҳатларда куриб ўтилади:
1) Барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилишини назорат қилиш учун ташкил қилинган махсус назорат органларининг фаолияти.
2)Молиявий операцияларни мақсадга мувофиклиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадидаги макро ва микродаражаларда молиявий бошқарув ва пул окимларини бошқаришнинг ажралмас элементи сифатида.
Иккала жиҳати ҳам узаро бо\лиқ булиб, улар узларининг амалга ошириш мақсадлари, усуллари ва назорат субъектлари билангина фаркланадилар. Агар биринчи жиҳатда назоратнинг хукукий ва миқдорий томонлари ҳамраб олинса иккинчи ҳолатда асосий эътибор молиявий назоратнинг аналитик томонларига каратилади.
Иқтисоди ривожланган мамлакатларда молиявий назорат 2 узаро амал килвчи соҳаларга булинади: Давлат молиявий назорати ва нодавлат молиявий назорати.
Давлат молиявий назорати – Давлатнинг асосий қонунига асосланувчи давлат хокимияти ва бошқарув органлари хукукий-иқтисодий фаолиятининг комплекс ва мақсадли йўналтирилган тизимидир.Молиявий назоратни ташкил қилишдаги аниқловчи ролни мамлакатннг конституцияси уйнайди. Молиявий назоратнинг хукукий регламенти давлатларнинг турларига, униггш ижтимоий-сиёсий ускуртмасига, иқтисодий ривожланиш даражасига, мулк муносабатларига бо\лиқдир.
Давлат молиявий назорати мамлакат микёсида яратилган ялпи миллий маҳсулотни қиймат нисбатларида тақсимлашни ҳамраб олади. Давлат молиявий назорати давлат пул фондларини шаклланиши ва ундан фойдаланиш билан бо\лиқ давлат пул ресурслари окимларини мувофиклаштиради. Давлат назоратчиларига давлат секторида амалга ошириладиган тафтиш ва текшириш билан бирга агар хусусий ва корпоратив секторда назорат утказиладиган объект умуммиллий иқтисодий манфаатларига эга булса тафтиш ва текшириш хукуки берилади.
Нодавлат молиявий назорати ички(ички фирма, корпоратив) ва ташки(ауудиторлик) назоратларига булинади.
Назоратнинг давлат ва нодавлат турлари утказиш усулларига кура ухшаш булиши билан биргаликда охирги мақсадлари бўйича бир биридан кескин фарк килади. Давлат молиявий назоратининг асосий мақсади- давлат газнаси учун пул ресурсларини максимал даражада тушишини назорат қилиш ва давлат харажатларини минимал равишда амалга оширишни назорат қилиш яъни тежамкорликка риоя қилиш ҳисобланади. Нодавлат молиявий назоратининг асосий мақсади эса- хужалик субъектлари томонидан давлат ҳисобига солиқлар ва бошқа иқтисодий агентларга қилинадиган харажатларни минималлаштириш ҳисобига қуйилган капиталлар ҳисобига фойда нормасини ошириш ҳисобланади.
Молиявий назорат тизими ва унинг принциплари.
Ривожланган мамлакатларда молиявий назорат тизимлари қуйидаги элементларни уз ичига олади.:
Мамлакат президенти ёки қонун чиқарувчи органига бевосита буйсинувчи бош ревизор- аудитор махҳамаси. Мазкур махҳаманинг бош мақсади – давлат мабла\лари жамланиши ва сарфланиши устидан умумий назорат утказиш ҳисобланади.
Давлатнинг солиқли даромадларини шаклланишини назорат килувчи президентга ва хукуматга буйсинувчи ваколатли орган.
Ҳисобот хужжатларини ту\рилиги ва молиявий операцияларни қонунийлигини текширувчи тижорат асосида фаолият юритувчи нодавлат молиявий назорати хизмати.
Асосий вазифаси харажатларни ҳамайтириш, молиявий окимларни отималлаштириш ва фойдани купайтириш ҳисобланувчи ички назорат хизмати.
Маъмурий буйрукбозлик тизими шароитида молиявий назоратни ташкил қилиш шакллари ва мақсади бошқарувчи маъмурият манфаатларига буйчунар эди. Давлат назорати глобал характер касб этиб фискал мақсадларда амалга оширилар эди.
Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув тизимида булгани каби назорат тизимларини хукукий асослари ўзгармокда. Бундай шароитда назорат вертикал тизимдан горизонтал усткуртма асосида шакллантирилмокда. Аммо хар қандай ижитимоий иқтисодий тузум шароитида ҳам давлат назорати сакланиб колиши ва умумий назорат тизимлари таркибида узига хос салмокга эга булиши мукаррар ҳол ҳисобланади.
Модомики мулкчиликнинг акционерли ва хусусий шакллари ривожланар экан, давлат назоратчиларини фаолияти иқтисодий тизимда узига томонлари бўйича уринга эга булади. Чунончи, боозор иқтисодиёти кийинчиликлари назорат усулларининг самарасизлигида ҳам уз аксини топади. Давлат мабла\ларининг дефицитни коплашга етишмаслиги билан бо\лиқ молиявий муаммолар факатгина иқтисодий усуллар билан эмас маълум даражада маъмурий усуллар билан ҳам маълум даражада хал қилинади. Бунда молиявий интизомга риоя килмаслик, солиқ туловлари бўйича қонунчиликни бузилиш ва бош иқтисодий коррупция учун каттик молиявий санкциялар жорий этиш воситасида ҳам маълум даражада молиявий интизомни таъминлаш мумкин. Аммо бу усул хусусий капиталнинг ишбилармон фаоллигини пасайтиради.



Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish