1-мавзу:Ўзбекистон тарихи фанининг предмет


- Изчиллик ва узлуксизлик тамойили



Download 351,62 Kb.
bet2/10
Sana21.02.2022
Hajmi351,62 Kb.
#44843
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

- Изчиллик ва узлуксизлик тамойили, яъни воқеалар тартиби билан, маълум даврларга, бўлимларга, қисмларга ажратиб берилиши ҳамда бир-бирини тўлдириб бориши, хусусан, давр ва замон руҳини бериш ҳамда Мустақил Ўзбекистоннинг истиқболдаги тарққиёти талаблари асосида баён этилишига эришмоқ керак.
Жаҳон тарихи ва барча мамлакатлар тарихи сингари Ўзбекистон тарихи ҳам даврларга бўлиб ўрганилади. Ўзбекистон тарихини даврлаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд. Археологик даврлаштириш, тарихий даврлаштириш, асосий ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш усулига кўра даврлаштириш, сулолавий даврлаштириш ва бошқалар шулар жумласидандир.
*Ибтидоий –жамоа тузуми
*Қадимги давр: давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши
*Ўрта асрлар даври
*Подшо Россияси мустамлакачилиги даври
*Мустабид совет ҳокимияти ҳукмронлиги даври
*Миллий истиқлол даври
Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар алоҳида аҳамиятга моликдир. Тарих манбалар асосида ўрганилади. Манбаларнинг турлари ниҳоятда кўп, аммо уларнинг бари умумлаштирилиб, шартли равишда иккига - моддий (ашёвий) ва ёзма манбаларга бўлинади.
Олимларнинг фикрича, ер юзида инсоният пайдо бўлганига 3-2 миллион йилдан ортиқроқ вақт ўтган. Ёзув эса бундан атиги 5 минг йилдан сал илгарироқ ихтиро қилинган. Ўзбекистон тарихига оид дастлабки ёзма манбалар эса бундан анча кейинги даврларга мансуб. Шундай экан, тарихимизнинг ёзма манбаларда акс эттирилгунга қадар бўлган қисми фақат археология, антропология, этнография маълумотларига таянган ҳолда ўрганилади. Инсон қўли ва ақл заковати билан яратилган, инсонлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятида муҳим ўрин тутган, одамзотнинг узоқ ўтмишидан дарак берувчи маълумотларни ўзида жамлаган манбалар моддий манбалар дейилади. Қадимги даврларда инсонлар фойдаланган, тош, ёғоч ва металлдан ясалган турли меҳнат, ов ва жанг қуроллари, сопол идишлар парчалари, ҳар хил диний урф-одат ва маросимлар билан боғлиқ ҳайкалчалар, зеб-зийнат буюмлари, тақинчоқлар, маконлар, уй-жойлар, ибодатхоналар, қалъа ва қўрғонларнинг қолдиқлари ва бошқа моддий манбалар археология ёдгорликлари туркумига киради. Моддий манбаларнинг кўпи ер остида, археологик ёдгорликларнинг маданий қатламларида сақланади ва улар археологик қазув ишлари орқали топиб текширилади.
Манбаларнинг иккинчи асосий гуруҳини ёзма манбалар ташкил этади. Мамлакатимиз халқлари тарихи ҳақида маълумот берувчи дастлабки ёзма манба бу зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлган «Авесто»дир. Мазкур китоб бундан салкам 3 минг йил аввал яратилган, аммо ундаги маълумотлар «Авесто» яратилишидан анча илгари бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Ватанимиз тарихига оид маълумотлар юнон ва рим манбаларида: Геродотнинг «Тарих», Ксенофонтнинг «Юнонистон тарихи» асарларида учрайди.
Хитой ёзма манбаларидан «Тарихий йилномалар», «Катта Хан тарихи» ва бошқа асарларида Туркистон тарихи ҳақида маълумотлар бор.
Мил.ав. I -минг йиллик ўрталаридан бошлаб мамлакатимиз халқлари ўз ёзувларига асос солганлар. Бирин - кетин хоразм, бақтрия, сўғд, кушон ва бошқа ёзувлар яратилган. Бу ёзувлар юнон, араб алифболари ва бошқа турли маҳаллий алифболарда битилган. Кейинчалик туркий халқларнинг урхун-енисей ёзувлари вужудга келади. Бу ёзувлар дастлаб Жанубий Сибирь ҳудудидаги Урхун ва Енисей дарёлари ҳавзаларидан топилганлиги боис шундай ном билан аталади. Шунингдек, бу ёзувлар руний битиклар деган умумий ном билан ҳам юритилади. Афсуски, мазкур қадимий ёзувларда битилган тарихимиз бизгача нисбатан кам миқдорда (руний ёзувлардан ташқари, улар Ўрта Осиё ҳудудларидан ташқарида кенг тарқалганлиги боис кўп миқдорда сақланиб қолган), асосан тош ва сопол буюмлар сиртидаги, тангалардаги ёзувлар шаклида ҳамда узуқ-юлуқ ҳолда етиб келган. Тери, қоғоз ва бошқа ашёларга битилган ёзувлар эса деярли сақланиб қолмаган (Сўғдиёна ҳудудидаги Муғ тоғидан топилган ҳукмдор Деваштич архиви ҳужжатлари бундан мустасно). Уларнинг аксарияти табиий омиллар туфайли чириб, емирилиб кетган. Бундан ташқари уларнинг йўқолиб кетишининг субъектив сабабларидан бири диний эътиқодларнинг алмашиб туриши ҳамда босқинчилик урушлари билан боғлиқ. Шунингдек, ўрта асрларда битилган юридик ҳужжатлар, турли битим ва шартномалар, вақф ҳужжатлари ҳамда дипломатик ёзишмалар ҳам муҳим манба ҳисобланади.Бундан ташқари ўрта асрларда мамлакатимизга ташриф буюрган турли мамлакатлар элчилари ва сайёҳларининг хотира, саёҳатнома ва кундаликлари ҳам мавжуд. Бу манбаларнинг муҳимлиги шундаки, уларда халқимиз урф-одати, турмуш тарзи, шаҳарлари, анъана ва маросимларига оид маҳаллий муаллифлар асарларида учрамайдиган маълумотларга дуч келиш мумкин. Бу маълумотлар мазкур муҳитда яшаётган муаллифлар учун оддий ҳодиса эди ва шу боисдан уларга аҳамият бермаганлар. Ўзга эллардан келган сайёҳ ва элчилар учун эса бизнинг ўлкамиз ўзга бир дунё эди, шу боисдан улар ҳар бир нарсага қизиқиш кўзи билан қараб, уларни ўз кундаликларида қайд этиб борганлар.
3. Ўзбекистон тарихини ўрганиш катта тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. Тарих инсон маънавиятини бойитади, уни бугунги ўзгаришларнинг қонуниятлари, сабаб ва оқибатларини тўғри мушоҳада қилишга ўргатади, ватанпарварлик, ватанга ва ўз халқига садоқат, уни кўз қорачиғидай асраш туйғуларини шакллантиради. Ўз тарихини мукаммал билган инсон ўзининг кимлиги, қайси халқнинг фарзанди ва кимларнинг авлоди эканлигини ҳамиша ёдда тутади. Тарихни билиш инсонни бугунги кун ва келажак ҳақида чуқур мушоҳада қилишга ўргатади.
Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Ҳар бир фуқарони, жумладан, ёшларимизни бой маданий меросимизни қадрлашга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, юрак-юракдан ифтихор қилишга ўргатади. Ўзимизнинг бой ўтмиш меросимиздан мадад ва ибрат олишга имкон беради. Одамлар қалбида эзгулик туйғуларини уйғотиб, бугунги авлод кимларнинг авлоди, кимларнинг зоти ва ворислари эканини англашга ундайди».
Ватанимиз тарихи ёшларга халқимизнинг ўтмиши, тарихи ҳақида билим бериб қолмасдан балки уларни ватанпарвар, инсонпарвар, маънавий жиҳатдан комил инсон бўлиб етишишларида дастур-ул-амал ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, тарих илми инсонни комилликка етакловчи асосий воситалардан биридир.
4. Кишилик тарихининг илк босқичи ҳисобланган бу узоқ ўтмиш бир неча млн. йиллар давом этган. Бу даврда минг йилликлар оша ибтидоий одам ниҳоятда секинлик билан камол топиб, ҳозирги замон одами қиёфасига кирган. Унинг меҳнат қуроллари, асосан, тошдан ясалгани боис одамзод ўтмишининг бу илк босқичи фанда «тош даври» ёки «ибтидоий тўда» даври деб юритилади.
Бу улкан давр Европада 3 босқичга бўлиб ўрганилади: палеолит — қадимги тош даври (мил.ав. 3 млн. йил —11-10-минг йиллик); мезолит — ўрта тош даври (мил.ав. 11—10 минг йиллик — 8—7-минг йил­лик) ва неолит — янги тош даври (мил.ав. 8—7-минг йиллик — 6—5-минг йиллик).
Палеолит. Бу босқич, ўз навбатида, 3 поғонага бўлинган: Қуйи палеолит; ўрта палеолит; юқори палеолит.
Қуйи палеолит (ибтидоий тўда даврининг бошланиши). Бу давр мил.ав. 3—1,5-1 млн. йил — 100 минг йилликни ўз ичига олади.
Ҳозирги Ўзбекистон ерларининг табиати кишилик тарихининг илк босқичларидаёқ бу ерларда ибтидоий одамзод тўдаларининг яшаши учун қулай бўлган. Жанубий Тожикистоннинг Кўлдара ва Жанубий Қозоғистоннинг Аристанди водийларида, Фарғона водийсининг Сўх сойи соҳилидаги Селунгур ғорида ва Оҳангарон водийсининг Қизилолмасой бўйида (қ. Кўлбулоқ макони) топиб ўрганилган илк тош даври ёдгорликларига қараганда, қадимги Турон ерларида бундан қарийб 700 минг — 1—1,5 млн. йил муқаддам ибти­доий одамлар яшаган.
Кишиликнинг ибтидоий тўда босқичида одамлар табиий шароит тақозоси билан йиртқич ҳайвонлар хавфи туфайли тўда-тўда бўлиб яшашга мажбур эди. Ов вақтида ёлғиз ҳайвонга кўпчилик бўлиб ҳужум қилганлар. Ибтидоий тўда даврида одамлар ўртасида оилавий алоқалар ҳали аниқ тартибга тушмаган. Марказий Осиёда бу даврда яшаган ибтидоий одамлар фанда синантроп номи билан аталади.
Синантроплар ғор ва унгурлар оғзидан макон топиб турли жонзодларни овлаш, ўсимлик илдизлари ва ёввойи меваларни териш билан кун кечирганлар, олов ҳосил қилишни ҳали билмаганлар. Айни вақтда тошдан қўл чўқмори — чоппер каби дағал тош қуроллар ясаб, улардан ирғитгич, ургич, чопғич, кавлагич ва кескичлар сифатида фойдаланганлар. Бундай тош қуроллар қуйи палеолит даврига мансуб бўлиб, даставвал Франциядаги Сент-Ашель деган жойдан топилгани учун фанда Ашель маданияти номини олган.
Ашель даври охирларида иқлим совиб, Европа шимолий минтақалари қалин муз билан қопланган. Бунинг таъсирида Марказий Осиёнинг тоғликларида ҳам музликлар ҳосил булиб, натижада паст-текисликларда ҳам иқлим совиган. Бу давр ибтидоий одамларининг суяк қолдиқлари (бош суягининг бир бўлаги, елка суяги ва ўндан ортиқ тишлари) археолог Ў.Исломов томонидан Селун­гур ғоридан топилган. Фанда унга «Фарғонтроп» («Фарғона одами») шартли ном берилди. Селунгурдаги топилмалар ва уларни ўрганиш ер юзида одамзоднинг пайдо бўлиш муаммоси ечимига қўшилган улкан хисса бўлди. Эндиликда Марказий Осиё ибтидоий одамзод илк бор пайдо бўлган жойлар қаторига киритилди.
Археолог М.Қосимов раҳбарлигида Кўлбулоқ макони тадқиқ этилиб, ундан ашель даврига оид 22 та, мустье даври­га оид 24 та қатлам ўрганилди. Кўлбулоқ топилмалари (тош қуроллар ва нукле­ус, ҳайвон ва парранда суяклари, ўсимлик қолдиқлари ва ҳ.к.) ибтидоий одам тўдаларининг машаққатли ҳаёти, тош-қуроллар ясаш техникаси, бу ерларнинг табиати (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси) ҳамда ибтидоий овчи ва теримчиларнинг турмушда содир бўлган тадрижий силжишларни аниқлаш имконини берди.

Download 351,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish