1-мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши Режа


Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати



Download 72,67 Kb.
bet11/30
Sana24.02.2022
Hajmi72,67 Kb.
#237455
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
strategiya

5.Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати
Истиқлол туфайли мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган кенг қамровли ўзгаришлар юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз отганини, инсон ҳуқуқлари ва унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шакллангани билан характерланади.
Албатта, эркин ва адолатли жамият қуриш учун қонунга таянишимиз ва қонун устуворлигига эришишимиз лозимдир. Чунки ҳар қандай давлатнинг қудратли ва мустаҳкам бўлиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаёти амалдаги қонунларнинг устуворлигига боғлиқдир.
Шундай қилиб, ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ёки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди.
Эркинлик – инсонга қонун билан рухсат этилган у ёки бу ҳаракатни амалга ошириши ва ҳаёт учун зарур бўлган неъматлардан фойдаланишда ижтимоий тўсиқларнинг бўлмаслиги тушунилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси ҳисобланади. Конституциянинг Х боб 43-46 моддалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бағишланган бўлиб, давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаши, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.


5 -МАВЗУ: ДЕМОКРАТИК БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИВА ИҚТИСОДИЁТНИ
ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ
Режа:

  1. Иқтисодий ва фуқаролик жамият билан ўзаро боғлиқлиги.

  2. Ўзбекистонда жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштиришнинг мақсад ва босқичлари.

3. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари.

Бозор иқтисодиёти ҳар бир жамиятнинг устувор йўли эканлиги инсоният тараққаиётининг тарихий тажрибаларидан маълум. Ўзбекистон Республикаси ҳам бозор иқтисодиётига асосланган ҳамда унинг маданийлашган кўринишларидан бири бўлган – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишни мақсад қилиб қўйди.


И.А.Каримовнинг қатор асарларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий асослари, концепцияси ишлаб чиқилган.
Бу концепция миллий мустақиллик назариясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу концепциянинг асосида иқтисодиётни устувор ривожлаштириш ва шу асосда миллий мустахкамлашни таъминлаш ётади. Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг бош йўли ва мақсади иқтисодиётни ўзлуксиз ривожлан-тириш асосида халқ фаравонлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини тула таъминловчи хуқуқий давлат ва демократик жамият қуришдан иборатдир.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси-уч таркибий қисмдан иборат.
1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти миллий андозаси моҳиятининг таърифи:
2. Маъмурий буйруқбозлик тизимидан хужалик юритишинг бозор муносабатларига асосланган йўлига ўтишнинг энг муҳим тамойиллари:
3. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг, тагликдан чиқиб олишнинг, барқарорланишни таъминлашнинг аниқ йўналишлари.
Бозор иқтисодиёти деганда, товар пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар, яъни бозор муносабатлари тамойиллари асосида бошқариладиган иқтисод тушунилади. У азалдан мавжуд. Бозор иқтисодиёти бир неча минг йиллардан бери ривожланиб, турли иқтисодий-ижтимоий тизимлар доирасида сақланиб келди. Бозор иқтисодиётига ўтиш бу шунчаки мақсад эмас, балки иқтисодда бозор муносабатларини шакллан-тириш, жамиятни янгилаш йўлидир, яъни иқтисодий фаолият эркинлигига, мулкчиликнинг хилма-хиллигига, нарх эркинлигига, рақобат курашига, шахсий хуқуқ ва эркинликларнинг қарор топишига, даромаднинг чекланма-ганлигига эришиш демакдир.
Бозор иқтисодиёти фаолиятда эркинликка, хўжалик юритишда оқилоналик тамойилларига асосланган демократик иқтисодиётдир: Бозор иқтисо-диёти, ўз моҳиятига кўра, эркин иқтисодий тизим бўлиб, бу эркинлик, энг аввало, мулкчилик шаклини таъминлайди. Бозор тизими иқтисодий ислоҳот-лар туфайли юзага келади. Бозор ислоҳотлари бозор иқтисодиётини яратиш-га қаратилган, давлат томонидан мамлакат фуқаролари ва хўжалик субъект-ларининг фаол иштироки билан амалга ошириладиган иқтисодий тадбир чоралардир.
2. Ўзбекистон халқи турмуши фаровонлигини, иқтисодий фаолият, тадбир корлик эркинликларини, энг муҳими мулкдор бўлиш имкониятларини таъминлайдиган ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган инсонпарвар демократик хуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этиш мақсадида туб ислоҳотларни амалга оширмоқда.
Эркин ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг энг мухим белгиси иқтисодий плюрализм бўлиб, демократиянинг тамойили хам ҳисобланади. Иқтисодий плюрализм тушунчаси мулк шакллари ва хўжалик юритиш усулларининг хилма-хил бўлишида ўз ифодасини топади. Бунда турли мулк шаклларининг тенг хуқуқлилиги, мувозанатда бўлиши таъмин-ланиб, улардан айримларининг якка хукмронлигига йўл қўйилмайди.
Шунинг учун хам Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиёти-нинг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмол-чиларнинг хуқуқи устунлигини хисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбир-корлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг хуқуқлигини ва хуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди» (Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.Т., Ўзбекистон. 1996 йил)1 деб белгилаб қўйилган.
Демократик жамиятга монанд иқтисодиётнинг эркинлиги унинг қуйидаги туб белгиларида ўз ифодасини топади. 1) хусусий мулк: 2) тадбиркорлик ва танлов эркинлиги: 3) шахсий манфаатнинг инсон хатти-харакатининг бош мотиви эканлиги: 4) рақобат: 5) эркин нарх тизими: 6) хукумат, давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг чекланганлиги (1 жадвал).
Демократик жамиятнинг асоси бўлган эркин бозор иқтисодиётининг туб белгилари.

3.Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари. И.А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясида қилган маърузасида Республикада демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг «бозор ислохотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат», муҳим устувор йўналишини белгилаб берди ( қаранг: 3-чизма).


Ушбу устувор йўналишни амалга ошириш учун аввалом бор хусусий секторнинг мавқеини янада ошириш ва кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш лозим бўлади. Эндиликда хусусийлаштириш жараёнлари тобора йирик корхоналарни, ижтимоий инфратузилма объектларини ўз ичига қамраб олиши, корпоратив хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, акцияларни сотишнинг бирламчи ва иккиламчи биржа, ҳамда биржадан ташқари бозорини ривожлантириш амалга оширилади. Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат ва назорат органларининг ноқонуний аралашувига бархам бериш, моддий-техника ресурслари ва молиявий, шу жумладан, кредит маблағлари билан таъминланишини яхшилаш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш учун ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга.

Download 72,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish