Ўзбекистонда ёшларга оида давлат сиёсатининг стратегик йўналашилари
Ҳозирги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришга доир ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёшларни шу юртга, шу Ватанга муносиб фарзанд сифатида тарбиялаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Шунинг учун давлатимиз ва халқимиз таълим-тарбия ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмаларидан ёшларни етук инсон бўлишларига муносиб ҳисса қўшишига катта умид билан қарайди. Халқимиз мазкур демократик институтларга, уларнинг ташкилотчилик, ташаббускорлик ҳаракатларига катта ишонч боғламокда. Ўйлаймизки, “КАМОЛОТ” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва сиёсий партиялар фаолиятини давлат ҳамда ҳукумат томонидан молиялаштиришнинг жорий қилиниши уларнинг ёшлар ўртасида кенг қамровли ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий фаолият олиб боришини таъминлайди. Ёшлар жамиятни эркинлаштириш ва бошқариш билан боғлиқ ислоҳотларга кўпроқ жалб этилади.
Фуқаролик жамияти асослари шаклланаётган бир шароитда шахс эркинлигини янада кенгайтириш уларда давлат ва жамият ҳаёти, унинг равнақини таъминлашдаги бурч ва масъулиятларини чуқур англаб етиш, кўникмаларини ҳосил қилиш ҳуқуқий савияси ва маданиятини юксалтиришда, давлат органлари, таълим муассасаларигина масъул бўлиб қолмай шу билан бирга жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат тузилмаларини фаоллик даражасини ортишини ҳам тақозо этади. «Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб борган сари деб, таъкидлаган эди И.А.Каримов, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарур. Бу борада ўзини-ўзи бошқарадиган идораларнинг, маҳалларнинг нуфузини ва мавқуини ошириш, уларга кўпроқ ҳуқуқлар бериш катта аҳамият касб этади»28.
Баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ва уни амалга ошириш механизмлари
Ёшларга оид давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ёшлар билан ишловчи ташкилотлар фаолиятида кўриш мумкин. Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини белгиловчи куч эканини эътиборга олсак, дунёнинг деярли барча давлатларида бежиз ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича миллий концепциялар ишлаб чиқилиб, самарали фаолият олиб бормаётганининг гувоҳи бўламиз. Масалан, Европа давлатларидан Германия, Франция, Буюк Британия ва Швецияда бу борада эришилган натажалар диққатга сазовор. Бугунги кунда дунёнинг тараққий этган давлатларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг икки хил стратегияси амал қилмоқда. Булар: ёшлар сиёсати соҳасида давлатнинг етакчи ролига асосланган стратегия ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида давлат ва фуқаролик жамияти тузилмалари тенглигига асосланган стратегия. Ҳозирги даврда Германия ва Францияни биринчи йўналишдаги сиёсатни олиб борадиган давлатлар сирасига киритиш мумкин. Ушбу давлатлар ўз фаолиятини ёшлар сиёсатини умуммиллий, минтақавий ва ҳудудий даражаларга қараб ихтисослаштириш асосида олиб боради. Бунда ёшлар сиёсати оила, қариялар, аёллар ва ёшлар ишлари бўйича вазирлик томонидан Конституция ва федерал қонунлар асосида амалга оширилади. Хусусан, Францияда ёшлар сиёсати Ёшлар ишлари, спорт ва жамоат бирлашмалари бўйича вазирлик томонидан ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |