7-МАВЗУ. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
РЕЖА
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
2. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
3. Ўзбекистон Республикасининг ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида – 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қуролли Кучларнинг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган қонунига биноан 14 январь Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган конституциясининг 1 моддасида «Ўзбекистон -Суверен демократик Республика».Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари билан бир маьнони билдиради» деб ёзиб қўйилган.
Суверен демократик давлатнинг белгиларига қуйидагилар киради.
Суверен давлат бу - хозирги давлатшунослик фанида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги тўла мустақиллиги тушунилади.
«Суверенитет» «Суверен» сўзлари билан «Мустақиллик» «Мустақил» деган сўзлар ўзаро синоним сўзлар бўлиб, улар бир маьнони англатади
«Давлат» деган тушунчанинг ўзи ҳам мустақилликни англатади. Аммо тарихда шакллан мустақил, мазмунан эса қарам давлатлар кўп бўлган.
Суверен давлатнинг энг мухим белгиларига асосан қуйидагилар киради
давлат дахлсиз ўз ҳудудига ва дахлсиз давлат чегарасига эга бўлиши:
давлат шахсларни фуқароликка қабул килиш ва уларни фуқароликдан махрум этиш хуқуқига эга бўлиши
давлат ва асосий қонуни –конституцияга эга бўлиши
давлат хокимиятининг 3 ҳокимиятга эга бўлиши яьни-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига эга бўлиши
давлат ўзининг харбий тузилмаси ва миллий қўшинига эга бўлиши
давлат ўз бюджетига, мулкига, молия ва солиқ тизимига эга бўлиши
давлат ўз давлат рамзлари:герби, байроғи, мадхияси, ва ўз пойтахтига эга бўлиши
Давлат ўзининг давлат тилига эга бўлиши: (бу тил махсус қонун асосида ёки тарихий аньана бўйича аниқланади)
давлат ўз тараккиёт йўлини ва ўз маьмурий тизимини белгилай олиш хуқуқига эга бўлиши ҳамда бошқа хуқуқлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |