1-Мавзу: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana23.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#164262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши.

Фуқаролик - бу нафақат шахснинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг ижтимоий ҳолати 
ҳамдир. Ҳуқуқий давлатда қонун олдида тенглик ва бу билан боғлиқ ҳолда фуқаролик 
ҳуқуқларига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар қўшилади. Жамиятда ҳақиқий 
эркинликни таъминлаш ҳар бир инсон нафақат юридик ва сиёсий маънода, балки 
иқтисодий ва ижтимоий маънода ҳам фуқарога айланишини назарда тутади.
ХХ асрда фуқаролик жамияти ғояси янада муҳимроқ аҳамият касб этди. Бунга 
аввало тоталитар ва авторитар тузумларнинг пайдо бўлиши ва уларга қарши демократия 
учун кураш олиб бориш зарурияти сабаб бўлди. Плюрализм назарияси кенг тарқалди. Бу 
назарияга биноан, демократик жамиятнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
- фуқаролар тотувлигига эришиш йўлларини излаш;
- аҳолининг турли гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олиш;
- қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва низоларнинг олдини олиш.
Табақавий имтиёзларнинг тугатилиши ва фуқаролик ҳуқуқларининг пайдо бўлиши 
фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омилиҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг си ёсий негизи 
бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти тушунчалари жамият 
ҳаётининг турли томонларини акс эттирувчи тушунчалардир. Улар гуруҳлар, индивидлар, 
жамиятнинг умумий аҳамиятга молик манфаатлари ўраладиган қобиқ ҳисобланади ва 
уларни рўёбга чиқариш усулларидан ташкил топади.
Фуқаролик жамияти –инсоният тараққиётнинг юқори босқичи. Фуқаролик 
жамияти 
ва 
ҳуқуқий 
давлат 
тушунчаси 
биргаликда
XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг 
шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори 
давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан 
ифодаланди.
Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва 
фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, 
давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан 
муштаракдир.
Ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамияти ривожланишининг натижаси ва унинг ўзини 
ўзи янада такомиллаштириши омили деб ҳисоблаш мумкин. Ҳуқуқий давлатчиликнинг 
шаклланиш жараёни, ҳеч шубҳасиз, анча узоқ вақт давом этади. У фуқаролик жамияти 
шаклланиши билан бирга такомиллашиб боради. Ҳар бир давлатда бўлганидек, ҳуқуқий 
давлат ҳокимиятнинг суверенлиги ҳам мамлакат ичида унинг барча фуқароларга в а улар 
ташкил этувчи нодавлат ташкилотларига нисбатан устунлигида ва ундан ташқарида 
давлатнинг ташқи сиёсатни юритиш, бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатишда ва 
мустақиллигида намоён бўлади.
Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий демократик давлат қуриш мумкин эмас, чунки 
онгли эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона шаклларини яратишга 
қодирдирлар. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти эркин индивид ва марказлашган давлат 



хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, 
тартибсизлик, танглик, таназзулга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish