1-Мавзу: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana23.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#164262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши.

Қиёсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш 
тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
Фуқаролик жамияти фани бакалавриат босқичи ўқув режасидаги Ўзбекистонда 
демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Ҳуқуқшунослик, Социология, 
Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Иқтисодиёт 
назарияси, Маънавият асослари, Маданиятшунослик каби фанлар билан ўзаро боғлиқдир. 
Бу фанларда фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг турли 
йўналишларидаги ҳолати, қонуниятлари, тамойиллари ўрганилади. Фуқаролик жамияти 



фаннинг ўзига хослиги шундан иборатки, у жамиятни ривожланиб борувчи бир бутун 
яхлит тизим ва тизимнинг таркибий қисмлари сифатида ўрганади.
Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг 
ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, 
ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга 
ташланади. 
Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш 
истиқболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён 
бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан 
қатъий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина 
ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини 
билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга 
айланиши мумкин.
Бугунги кунга келиб дунёнинг аксарият давлатларида ҳуқуқий-демократик тизимлар 
умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги сифатида қарор топаётганлиги фуқаролик 
жамиятини барпо этиш инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини 
деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги фуқаролик 
жамиятини фан сифатида ўрганишни тақозо этмоқда.
“Эркин фуқаролик жамиятига дунёдаги кўп-кўп давлатлар асрлар давомида 
тўпланган тажриба ва демократик анъаналарни ривожлантира бориб етиб келган”, - деб 
таъкидлаган давлатимиз биринчи Президенти И.А.Каримов. “Биз бундай жамият 
қуришни, барпо этишни орзу қилмоқдамиз ва шунга интилмоқдамиз»
12
.
Шуни таъкидлаш лозимки, инсоният тараққиётининг Аристотель, Платон, Цицерон 
ва бошқа мутафаккирлар яшаган тарихий босқичида фуқаролик жамияти деганда давлатни 
тушунган. Бу ҳол анча узоқ вақт мавжуд бўлган ва иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий 
муносабатларнинг ривожланиш даражаси (меҳнат тақсимотининг примитив шакллари, 
товар-пул муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи, жамият ҳаётини давлат 
тасарруф этиши, ижтимоий тузилманинг табақавийлиги) билан боғлиқдир.
Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари антик дунёнинг айрим 
мамлакатларида мавжуд бўлиб (Юнонистон, Рим), бу ерда ҳунармандчилик ва савдо-
сотиқнинг ривожланиши хусусий ҳуқуқнинг айрим институтлари (айниқса, Рим хусусий 
ҳуқуқи)да мустаҳкамланган товар-пул ишлаб чиқаришини вужудга келтирди. Бироқ, 
ҳолат фақат фуқаролик жамиятининг айрим минтақаларида вужудга келган ва 
табақалашган вертикал тузилмалари ва улар билан уйғунлашган унсурларидан иборат эди, 
холос.
Ижтимоий-сиёсий фанларда фуқаролик жамияти ва «давлат» тушунчалари узоқ вақт 
унчалик фарқланмай келди, улар айнан тушунчалар сифатида қабул қилинди. Бироқ, XVII 
аср ўрталаридан бошлаб, жамиятнинг турли жабҳаларини табақалашиши, уларни давлат 
ҳокимияти бошқарувидан чиқариш, узвий ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган эркин ва 
мустақил индивидни камол топтириш жараёни ижтимоий тараққиётнинг икки 
тамойилиниюзага келтирди ва уларни ижтимоий онг ва фанда акс эттириш зарурати пайдо 
бўлди.
Давлатда ҳокимиятнинг учга бўлиниши, сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари 
(касаба уюшмалари, оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к.) пайдобўлиши билан жамият 
ҳаёти мазмуни энди фақат давлат ҳокимияти билан чекланиб қолмасликни тақозо этди. 
Жамият бошқаруви дунёсига янги иштирокчи институтлар кириб кела бошлади, улар 
сиёсий қарорлар қабул қилиш, фуқаролик жамияти стратегиясини ишлаб чиқиш, шахс 

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1999, 7-жилд. 
304-б. 



фаолиятининг умумий мақсад ва мазмунини шакллантириш жараёнига сезиларли 
даражада таъсир кўрсата бошлади.
Фуқаролик жамияти тушунчаси абсолютизм ағдарилганидан сўнг шаклланган янги 
ҳаётни, яъни фуқароларнинг шахсий ҳаётини давлат тазйиқидан халос этишни акс 
эттиради. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатда мансабдорлар фуқаролар билан ўзаро 
муомалаларда қонунга қатъий риоя қилиши ғоялари илгари сурилди.
Тарихда давлатдан мустақил равишдаги жамият амалда доимо намойн бўлган даврда 
ҳам бўлган, бироқ у доимо ҳам фуқаролик жамияти мазмунини касб этавермаган. 
Фуқаролик жамияти давлатнинг ижтимоий тузилмаларидан ажралиши, у ижтимоий 
муносабатларнинг нисбатан мустақил жабҳасига айланиш натижаси ўлароқ пайдо бўлди. 
Фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланиши жараёнида ҳозирги давр ҳуқуқи ва 
давлати вужудга келди.
Кўриб турганимиздек, фуқаролик жамияти категорияси тарихан инсоният 
ривожланишининг шундай бир алоҳида йўналишини акс эттирадики, у ҳар бир даврнинг 
ўзига хос мутафаккирининг оқилоналик, эркинлик, фаровонлик ва адолат ҳукм сурувчи 
идеал жамият моделини яратишга интилиши билан тавсифланади. Давлат, оила, қабила, 
миллат тушунчалари, диний ва бошқа бирликлардан фарқ қилувчи фуқаролик жамияти 
категорияси, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, XVIII-XIX асрларга келиб ўрганила 
бошланди.
Европа ва Америка мамлакатларининг, катта минтақаларида фуқаролик 
жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига 
кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини уч босқичга ажратиш мумкин. Бунда бир 
босқичдан кейинги босқичга ўтишда жамият ва давлат тузумида катта ўзгаришлар, 
ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, синфларнинг тўқнашувлари, 
жамият мафкурасида туб ўзгаришлар юз берган.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish